Эй Расулим, уларга: “Бу Қуръон Роббингиз томонидан келган ҳақиқатдир. Бас, хоҳлаган киши иймон келтирсин, хоҳлаган кимса кофир бўлсин”, – деб айтинг. Албатта, Биз золимлар учун деворлари уларни ўраб оладиган дўзахни тайёрлаб қўйганмиз. Агар улар ташналикка чидолмай сув деб ёрдам сўрасалар, юзларни куйдирувчи, эритилган ёғга ўхшаш сув билан ёрдам бериладилар. У нақадар ёмон ичимлик ва нақадар ёмон бошпана.

