Бир савол берувчи тушадиган азоб ҳақида сўради.
Ma'orij сураси
Makkaда нозил бўлган.
29-жуз,70-сура,44 оятдан иборатMakkaда нозил бўлган.
29-жуз,70-сура,44 оятдан иборатРаҳмон ва Раҳим бўлган Аллоҳ номи билан бошлайман.
Бир савол берувчи тушадиган азоб ҳақида сўради.
У азоб кофирларга аталгандир, уни қайтарувчи куч йўқдир.
Албатта, у азоб меърожлар эгаси Аллоҳ томонидандир.
Бас, эй Муҳаммад, кофирларнинг озорларига чиройли сабр қилинг!
Чунки, улар у кунни узоқ деб биладилар,
Биз эса уни яқин деб биламиз.
У кунда осмон қора мой қолдиғидек бўлиб қолади.
Тоғлар эса титилган юнг каби тўзон бўлиб кетади.
У кунда қадрдон дўст дўстидан ҳол-аҳвол сўрамайди.
Хотини ва биродарини ҳам.
Уни ўз паноҳига оладиган қариндошини ҳам.
Ер юзидаги барча кишиларни тўлов қилиб бериб, кейин унга нажот беришини истаб қолади.
Йўқ! Албатта, у кучли алангадир.
Дўзах ҳарорати бош териларини шилиб олувчидир.
У ҳақ йўлидан юз ўгириб, тескари қараб кетганни ўзига чақиради.
Бойликни йиғиб беркитган, яхши жойларга сарфламаган кимсаларни ҳам ўзига чақиради.
Дарҳақиқат, инсон бетоқат қилиб яратилгандир.
Қачонки, унга ёмонлик етса, у ўта бесабрлик қилувчидир.
Қачонки, унга яхшилик етса, у хайру эҳсонни ман қилувчидир.
Фақат намозхонлар ундай эмаслар.
Улар намозларида бардавомдирлар.
Уларнинг топган мол-мулкларида муҳтожлар учун маълум ҳақ бордир.
Тиланчи ва бечора кишилар учун.
Шунингдек, улар яна жазо кунини тасдиқ қилувчилардир.
Роббиларининг азобидан қўрқувчи кимсалардир.
Шубҳасиз, Роббиларининг азобидан ҳеч ким хотиржам эмасдир.
Улар яна авратларини зинодан сақловчидирлар,
Бас, кимки ана шундан бошқани истаса, ана ўшалар ҳаддан ошувчи кимсалардир.
Яна намозхонлар ўзларига топширилган омонатларга ва одамларга берган аҳдларига риоя қилувчилардир.
Улар гувоҳликларида тўғри турувчилардир.
Улар намозларини вақтида адо қилиб, қазо бўлишидан сақловчи кимсалардир.
Айнан ўшалар жаннатларда икром қилинувчилардир.
Бас, Эй Муҳаммад, бу куфр келтирганларга нима бўлдики, бўйинларини чўзиб, сен томон шошилмоқдалар.
Ўнг тараф ва чап тарафдан, тўп-тўп бўлган ҳолда?!
Ёки улардан ҳар бир киши неъматланиш жаннатига киритилишни тама қиладими?!
Йўқ, ахир, Биз уларни ўзлари биладиган нарсадан яратганмиз!
Бас, машриқлар ва мағрибларнинг Роббисига қасам бўлсинки, албатта, Биз барча ишга қодирмиз.
Улардан яхшироқ инсонларга алмаштириб қўйишга ҳам кучимиз етади. Биздан бу ишда ўзиб кетилмайди.
У кунда улар худди ўзлари сиғинадиган бутларга қараб югураётгандек гўрларидан шошиб чиқадилар.
Фаришталар ва Руҳ миқдори эллик минг йиллик бўлган бир кунда Унинг ҳузурига кўтариладилар.
Ҳолбуки, улар бир-бирларига кўрсатиладилар. Жиноятчи у куннинг азобидан қутулиш учун ўғилларини фидо қилиб юборишни хоҳлайди.
Фақат ўз жуфти ҳалоллари ва қўл остидаги чўрилари бундан мустаснодирлар. Улар маломат қилинувчи эмаслар.
Бас, эй Муҳаммад, уларга бир муддат қўйиб беринг! Улар, то ўзларига ваъда қилинаётган кунларига йўлиққунларича, хомхаёлларига шўнғиб, ўйнаб юраверсинлар!
Кўзлари қўрқинчга тўла, хорлик уларни эгаллаб олган ҳолларида чиқиб келадилар. Мана шу уларга ваъда қилиб юрилган кундир.