Осмонга қасам ва Ториқ юлдузига қасам бўлсин.
Toriq сураси
Makkaда нозил бўлган.
30-жуз,86-сура,17 оятдан иборатMakkaда нозил бўлган.
30-жуз,86-сура,17 оятдан иборатРаҳмон ва Раҳим бўлган Аллоҳ номи билан бошлайман.
Осмонга қасам ва Ториқ юлдузига қасам бўлсин.
Эй Муҳаммад, Ториқ нималигини сизга нима билдирди?!
У нури ўткир юлдуздир.
Ҳар бир жон эгаси устида уни муҳофаза қилиб турувчи фаришта бордир.
Бас, инсон ўзининг нимадан яралганига бир назар солсин!
У отилиб чиқувчи бир сувдан яралган.
У эса отанинг пушти камари ва онанинг кўкрак суяги орасидан чиқади.
Шубҳасиз, У Аллоҳ уни қайта тирилтиришга қодирдир.
Сирлар фош қилинадиган кунда…
У учун Аллоҳнинг азобидан қутқарувчи бирор куч ҳам, бирор ёрдамчи ҳам бўлмайди.
Қайта-қайта тушувчи ёмғир эгаси бўлган осмонга қасам бўлсин.
Ёриб чиқиш эгаси бўлган Ерга қасам бўлсин.
Шубҳасиз, у Қуръон ҳақ билан ботилни ажратувчи қатъий сўздир.
У ҳазил сўз эмасдир.
Албатта, кофирлар макр қиладилар.
Мен ҳам “макр” қиламан.
Бас, эй Муҳаммад, кофирларга муҳлат беринг. Ҳа, уларга озгина муҳлат беринг.