Ўша қиёмат кунида ҳар бир жон эгаси азобдан қутулиши учун, фақат ўз нафси илинжида курашади. Ҳамда ҳар бир жон эгасига қилган амалининг мукофоти тўлиқ қилиб берилади ва улар заррача ҳам зулм қилинмайдилар.
Сиз қидирган مَا масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 2124 та оят мавжуд.
narsaga, va narsaga, bo'lmaganlar holda, , emaslar, sababli, etmadi, va emas, kabi, hatto bo'lganini
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Ўша қиёмат кунида ҳар бир жон эгаси азобдан қутулиши учун, фақат ўз нафси илинжида курашади. Ҳамда ҳар бир жон эгасига қилган амалининг мукофоти тўлиқ қилиб берилади ва улар заррача ҳам зулм қилинмайдилар.
Аллоҳ бир шаҳарни мисол қилиб келтиради: “У тинч ва сокин шаҳар эди, унга ҳар томондан ризқи мўл-кўл бўлиб келиб турар эди. Бас, унинг аҳолиси Аллоҳнинг неъматларига ношукрлик қилгач, Аллоҳ унга бу қилмишлари туфайли очлик ва хавф балоси бўлган либосни тоттириб қўйди.
Аллоҳ, албатта, сизларга ўлимтикни, қонни, чўчқа гўштини ҳамда Аллоҳдан бошқасига атаб сўйилган жонлиқларни қатъиян ҳаром қилди. Борди-ю кимда-ким ночор ҳолда улардан ейишга мажбур қолса, ҳаддан ва меъёрдан ошмай озгина еса, унга гуноҳ бўлмайди. Дарҳақиқат, Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва марҳаматли бўлган – Раҳим Зотдир.
Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиш учун тилларингизга келган ёлғонни гапириб: “Бу ҳалол ва бу ҳаром”, – деб айтманглар. Албатта, Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқувчи кимсалар нажот топмайдилар.
Эй Муҳаммад, яҳудий бўлган кимсаларга олдинги оятларда сизга айтиб берган нарсаларни ҳаром қилдик. Биз уларга зулм қилмадик, лекин улар ўзларига ўзлари зулм қилувчи бўлдилар.
Эй Муҳаммад, яҳудий бўлган кимсаларга олдинги оятларда сизга айтиб берган нарсаларни ҳаром қилдик. Биз уларга зулм қилмадик, лекин улар ўзларига ўзлари зулм қилувчи бўлдилар.
Эй Расулим, кейин сизга ҳақ йўлдан тоймайдиган ҳаниф Иброҳимнинг динига эргашинг, деб ваҳий юбордик. Шубҳасиз, Иброҳим мушриклардан эмас эди.
Эй иймон келтирганлар, агар сизлар ўзингизга етказилган зарар учун интиқом олмоқчи бўлсангиз, у ҳолда, фақат сизларга етказилган зиён баробарида интиқом олинглар. Бироқ интиқом олмай сабр қилсангиз, албатта, сабр қилувчилар учун бу интиқомни олмоқдан яхшироқдир.
Эй Муҳаммад, бу даъват йўлида азиятларга сабр қилинг. Сабр қилишингиз эса фақат Аллоҳнинг ёрдами билан бўлади. Уларнинг қилмишлари юзасидан ғамгин бўлманг ва уларнинг қилаётган макрларидан эзилманг.
Агар шундан кейин яхшиликлар қилсангиз, ўзингиз учун яхшилик қилган бўласизлар, агар ёмонлик қилсангиз, ўзингиз учун ёмонлик қилган бўласиз. Бас, кейинги бузғунчиликнинг вақти келганида, улар яна юзларингизни қора қилишлари, аввалги сафар унга кирганлари каби Масжид ул-Ақсога кириб, ҳолингизни танг қилишлари ўзлари эгаллаб олган барча ерларни вайрон қилишлари учун яна душманларингизни сизларнинг устингизга юборамиз.
Ким ҳидоят йўлига юрса, бас, ўзи фойдаси учун юради. Ким залолатга кетса, ўз зарарига залолатга кетган бўлади. Гуноҳ юкини кўтарувчи ҳеч ким бошқасининг гуноҳ юкини кўтармайди. Биз токи бир пайғамбар юбормагунимизча, бирор қавмни азобловчи бўлмадик.
Кимки тез келиб-кетувчи дунёни истаса, Биз унга шу дунёда Ўзимиз хоҳлаган кимсаларга истаганимизча неъматлардан нақд қилиб берамиз. Кейин охиратда унга жаҳаннамни берамиз. Унга хорланган ва қувғинга учраган ҳолда кириб, куяди.
Эй Расулим, охират ажрини истаган мана бу мўминларга ҳам, дунё манфаатини истаган анави кофирларга ҳам – барчаларига Роббингизнинг неъматидан ато қиламиз. Роббингизнинг неъмати ҳеч кимдан чекланган эмасдир.
Эй инсонлар, Роббингиз ичингиздаги барча нарсани жуда яхши билувчидир. Агар сизлар тавба қилиб солиҳлардан бўлсангиз, албатта, У тавба қилувчиларни кечирувчи Зотдир.
Эй инсон, у ҳақида аниқ билимга эга бўлмаган нарсаларга эргашма. Чунки қулоқ, кўз, кўнгил – буларнинг барчаси у қилинган ишлар тўғрисида жавобгардир.
Дарҳақиқат, ушбу Қуръонда одамларга эслатма олишлари учун турли масал ва ҳикматларни баён қилдик. Лекин бу эслатмалар уларни янада ҳақдан йироқлаштирмоқда.
Эй Муҳаммад, уларга: “Агарда мушриклар айтганларидек У билан бирга бошқа илоҳлар ҳам бўлганида эди, у ҳолда улар Аршга эга бўлишга йўл излаган бўлар эдилар”, – деб айтинг.
Биз улар сизнинг қироатингизга қулоқ тутаётган пайтларида унга нима сабабдан қулоқ тутаётганларини ва золимлар ўзаро пичирлашиб: “Чиндан ҳам сиз сеҳрланган ва ақлдан озган кишига эргашмоқдасиз”, – деб айтаётганларини жуда яхши билувчимиз.
Эй инсонлар, Роббингиз сизларни жуда яхши билувчидир. Хоҳласа, сизларга раҳм қилади, хоҳласа, сизларга азоб беради. Эй Муҳаммад, Биз сизни уларнинг устига қўриқчи қилиб юборган эмасмиз.
Кофир ва мушриклар сўраган мўъжизаларни юборишимиздан Бизни фақат аввалги умматлар у мўъжизаларни ёлғонга чиқарганлари учун ман қилди. Самуд қабиласига очиқ мўъжиза сифатида туяни келтирганимизда унга зулм қилдилар. Биз мўъжизаларни фақат одамларни ҳалокатдан қўрқитиш учун юборамиз.