Улар Жолут ва унинг аскарларига тўқнаш келганларида: “Эй Роббимиз, устимизга сабр-тоқатни ёғдиргин, қадамларимизни собит қил ва кофир бўлган қавмлар устидан бизга ғалаба ато эт”, – дедилар.
Сиз қидирган ب ر ز масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 9 та оят мавжуд.
duch kelganlarida, albatta uzar edi, chiqqach, va ko'rindilar, va keladilar, yalang'och, va qarshisiga chiqariladi, ortaga chiqadilar, va ortaga chiqarilgan
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Улар Жолут ва унинг аскарларига тўқнаш келганларида: “Эй Роббимиз, устимизга сабр-тоқатни ёғдиргин, қадамларимизни собит қил ва кофир бўлган қавмлар устидан бизга ғалаба ато эт”, – дедилар.
Кейин бу ғамнинг кетидан сизларга бир омонлик уйқу ҳолатини тушириб, сиз мўминлардан бўлган бир тоифани бу туйғу қамраб олди. Мунофиқлардан бўлган бошқа тоифа эса жон талвасасига тушиб, Аллоҳ ҳақида жоҳилона фикрлари билан ноҳақ гумонда бўлар эдилар. Улар: “Ўзи бизга бу ишдан нима фойда?!” – дердилар. Эй Расулим, уларга: “Барча ишлар Аллоҳга оиддир”, – деб айтинг. Улар сизга ошкор қилмаган мунофиқликларини ичларида яшириб юрадилар. Ҳамда улар: “Агар бизда бу иш юзасидан танлов бўлганида эди, бу ерда ўлдирилмас эдик”, – дейдилар. Эй Расулим, уларга: “Агар уйларингизда ўтирган бўлсангиз ҳам, ўлдирилиши Аллоҳ томонидан ёзилган кишилар мутлақо ҳалокат жойларига келиб қолган бўлар эдилар. Аллоҳ бу мағлубиятни кўнгилларингиздаги иймон ёки нифоқни синаш ва қалбларингиздаги кирларни тозалаш учун қилди. Шубҳасиз, Аллоҳ кўнгиллардаги яширинган нарсаларни ҳам билувчи Зотдир.
Мунофиқлар: “Хўп, итоат қиламиз”, – дейдилар. Бироқ сизнинг олдингиздан чиққач, улардан бўлган бир тоифа айтган гапларингиздан бошқасини қилишга кечалари тил бириктирадилар. Билиб қўйсинлар, Аллоҳ уларнинг кечалари хуфёна тил бириктириб юрганларини ёзиб қўймоқда. Бас, эй Расулим, улардан юз ўгиринг ва Аллоҳга суяниб таваккул қилинг. Вакилликка Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилади.
Қиёмат кунида барча одамлар Аллоҳнинг ҳузурига чиқдилар. Такаббурлик қилган кимсаларга бечораҳол эргашувчилар: “Бизлар дунё ҳаётида сизларга тобе эдик, энди сизлар бизларни Аллоҳнинг бирор азобидан қутқарувчи бўла оласизларми?” – дедилар. Шунда улар: “Агар Аллоҳ бизни ҳақ йўлга ҳидоят қилганида, биз ҳам сизларни ҳидоят қилган бўлар эдик. Энди эса, дод-фарёд қиламизми ёки сабр қиламизми, биз учун барибир. Бизга энди қочишга жой йўқ”, – дедилар.
Қиёмат Ер ўз шаклини йўқотиб бошқа ерга ва осмонлар ҳам бошқа оламларга айланадиган кундадир. Ҳаммаси ягона ва қудратли Аллоҳнинг ҳузурида пайдо бўладилар.
Қиёматда тоғларни ўрнидан қўзғатиб юрғизадиган ва сиз ерни теп-текис ҳолда кўрадиган кунни эсланг! У кунда Биз улардан бирортасини қўймай тўплаган бўламиз.
Йўлдан озганларга эса дўзах кўрсатилади.
Улар қабрларидан тирилиб чиқадиган қиёмат кунида Аллоҳга улардан бирор нарса махфий бўлиб қолмайди. Бу кунда подшоҳлик кимники?! Албатта, ёлғиз бўлган – Воҳид ва ҳаммадан ғолиб – Қаҳҳор Зот Аллоҳникидир.
Дўзах ҳар бир кўрадиган кишига кўрсатилади.