У сизларни бир жондан вужудга келтирди. Охират – қароргоҳ бу дунё эса омонатгоҳдир. Фаҳмлайдиган қавмлар учун оятларни батафсил баён қилиб бердик.
Сиз қидирган و د ع масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 4 та оят мавжуд.
va omonat joyi bor, va omonat qoldirilgan joyni, va e'tibor berma, seni tashlamadi
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
У сизларни бир жондан вужудга келтирди. Охират – қароргоҳ бу дунё эса омонатгоҳдир. Фаҳмлайдиган қавмлар учун оятларни батафсил баён қилиб бердик.
Ерда ўрмалаб юрувчи нарса борки, барчасининг ризқи Аллоҳнинг зиммасида. У ҳар бир жонзотнинг доимий ва вақтинчалик жойлашган маконларини, қўнадиган ва хавфсиз бўлган жойини билади. Буларнинг ҳаммаси баён қилинган китоб бўлмиш Лавҳ ул-Маҳфузда ёзилган.
Кофирлар ва мунофиқларга итоат қилманг ва уларнинг озорларига эътибор берманг ҳамда Аллоҳга таваккул қилинг! Аллоҳнинг Ўзи етарли вакилдир.
Эй Муҳаммад, Роббингиз сиздан воз кечгани ҳам йўқ, ғазаб ҳам қилгани йўқ!