Ахир, улар Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишининг ризқини кенг қилишини ва хоҳлаган кишининг ризқини тор қилишини билмадиларми?! Албатта, бунда иймон келтирадиган қавмлар учун ибратлар бордир.
Сиз қидирган ب س ط масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 25 та оят мавжуд.
ochadi-da, kuchini, cho'zishga (hujumga), sen cho'zsang, cho'zmayman, ochiqdir, cho'zgan, ustunlik, kuch, cho'zgan kishi kabidir, mo'llashtiradi
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Ахир, улар Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишининг ризқини кенг қилишини ва хоҳлаган кишининг ризқини тор қилишини билмадиларми?! Албатта, бунда иймон келтирадиган қавмлар учун ибратлар бордир.
Осмонлар ва Ер хазиналарининг калитлари Уникидир. У Ўзи хоҳлаган кишиларнинг ризқини кенг қилади ва хоҳлаганини тор қилади. Дарҳақиқат, У барча нарсани билувчидир.
Агар Аллоҳ бандаларининг ризқларини кенг-мўл қилиб юборса, албатта, улар ер юзида ҳаддан ошиб кетган бўлар эдилар. Лекин Аллоҳ ризқни хоҳлаганча ўлчов билан туширади. Албатта, У бандаларидан хабардор ва барчасини кўриб турувчидир.
Эй мўминлар, агар мушриклар сизлардан устун келсалар, душманларингиз бўладилар ва сизларга қўл ва тилларини ёмонлик билан узатадилар. Яна улар сизларни ўзларига ўхшаб кофир бўлишингизни хоҳлайдилар.
Аллоҳ ерни сизлар учун гиламдек тўшаб қўйди.