Ҳақиқатан, Биз Нуҳни: “Қавмингни уларга аламли азоб келмасдан олдин огоҳлантиргин”, – деб ўз қавмига пайғамбар қилиб юбордик.
Nuh сураси
Makkaда нозил бўлган.
29-жуз,71-сура,28 оятдан иборатMakkaда нозил бўлган.
29-жуз,71-сура,28 оятдан иборатРаҳмон ва Раҳим бўлган Аллоҳ номи билан бошлайман.
Ҳақиқатан, Биз Нуҳни: “Қавмингни уларга аламли азоб келмасдан олдин огоҳлантиргин”, – деб ўз қавмига пайғамбар қилиб юбордик.
Нуҳ қавмига: “Эй қавмим, албатта, мен сизларга юборилган аниқ огоҳлантирувчи пайғамбарман”, – деди.
Ёлғиз Аллоҳга ибодат қилинглар, Ундан қўрқинглар ва менга итоат қилинглар.
Нуҳ илтижо қилиб: “Эй Роббим, мен қавмимни кеча-ю кундуз иймонга даъват қилдим”, – деди.
Аммо даъватим уларга фақат иймондан қочишни зиёда қилди, холос.
Сўнгра мен уларни баланд овозда ошкора даъват қилдим.
Сўнгра мен уларга даъватимни очиқ эълон ҳам қилдим, пинҳона қилиб ҳам айтдим.
Бас, уларга: “Роббингиздан мағфират сўранглар, албатта, У ўта кечиримли – Ғаффор Зотдир”, – дедим.
Шунда У устиларингизга осмондан мўл-кўл ёмғир ёғдиради.
Сизларга нима бўлдики, Аллоҳнинг улуғлигидан қўрқмайсизлар?!
Ҳолбуки, У сизларни босқичма-босқич яратди.
Аллоҳ етти қават осмонни қандай устма-уст қилиб яратганини кўрмадингизми?!
Ойни улар ичида нур қилиб, қуёшни эса чироқ қилиб қўйди.
Аллоҳ сизларни ердан ундириб чиқарди.
Вафот этганларингиздан кейин сизларни яна ерга қайтаради ва қиёматда сизларни яна ундан чиқаради.
Аллоҳ ерни сизлар учун гиламдек тўшаб қўйди.
Сизлар ундаги кенг йўлларда юришларингиз учун текис қилиб қўйди.
Улар жуда катта макр қилдилар.
Дарҳақиқат, Нуҳ қавмининг кофирларидан бўлганлар кўплаб одамларни йўлдан оздирдилар. Эй Роббим, золимларга фақат залолатни зиёда қилгин!
Нуҳ: “Эй Роббим, ер юзида кофирлардан бирорта юрт эгасини қолдирмагин”, – деди.
Шунда Аллоҳ сизларни гуноҳларингизни мағфират қилади ва сизларни белгиланган муддатгача ҳаётда қолдиради. Агар билсангиз эди, Аллоҳнинг муддати келганда, асло ортга сурдирилмайди.
Дарвоқе, ҳар гал мен уларни Сенинг мағфиратингга чақирсам, улар эшитмаслик учун бармоқларини қулоқларига тиқиб, кийимларига ўралиб оладилар ва ўз куфрларида қаттиқ туриб оладилар ҳамда менга итоат қилишга кибр қиладилар.
Сизларга мол-дунё, фарзандлар билан мадад беради ҳамда сизларга чиройли боғлар ато қилади ва сизларга анҳорларни ҳам ато қилади.
Нуҳ яна уларга: “Эй Роббим, дарҳақиқат, улар менга итоатсизлик қилдилар ҳамда топган мол-дунёси ва фарзандлари ўзига фақат зиённи орттирадиган кимсаларга эргашиб кетдилар”, – деди.
Ўзларига эргашган кимсаларга: “Сизлар ўз илоҳларингизни сира тарк этманглар! “Вад”ни ҳам, “Суваъ”ни ҳам, “Яғус”ни ҳам, “Яъуқ”ни ва “Наср”ни ҳам сира тарк қилманглар!” – дедилар.
Улар ўз хатолари туфайли ғарқ қилиниб, сув балосидан сўнг яна оловга киритилдилар. Бас, ўзларига Аллоҳдан ўзга ёрдам берувчиларни топмадилар.
Чунки, Сен агар уларни тирик қолдирсанг, бандаларингни йўлдан оздирадилар ва фақат фожиру кофирларни туғадилар.
Эй Роббим, мени, ота-онамни, уйимга мўмин ҳолда кирган кишиларни ва барча мўмину мўминаларни мағфират қилгин! Золимларга эса фақат ҳалокатни зиёда қилгин!