Ҳамда у иймонли кимсалар сиз Муҳаммадга туширилган Қуръонга ва сиздан олдинги пайғамбарлар учун нозил қилинган китобларга ҳам иймон келтирадилар. Шунингдек, улар охират кунига ҳам аниқ ишонадилар.
Сиз қидирган هُم масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 401 та оят мавжуд.
va ular, holbuki ular, ular, va ularga, va ularning, sifatida, yana ular, va ulardir, lekin ular, va o'zlari
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Ҳамда у иймонли кимсалар сиз Муҳаммадга туширилган Қуръонга ва сиздан олдинги пайғамбарлар учун нозил қилинган китобларга ҳам иймон келтирадилар. Шунингдек, улар охират кунига ҳам аниқ ишонадилар.
Ана ўша иймонли кимсалар Роббилари тарафидан берилган ҳидоят йўлидалар ва айнан уларгина охиратда нажот топувчилардир.
Инсонлар орасида ўзлари мўмин бўлмаганлари ҳолда ёлғондан, “Биз Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирдик”, – дейдиган кимсалар ҳам бор.
Огоҳ бўлинг, эй мўминлар, айнан уларнинг ўзлари фасод тарқатувчи кимсалардир. Лекин ўзлари бузғунчи эканликларини сезмайдилар.
Қачонки уларга: “Одамлар иймон келтирганидек сизлар ҳам иймон келтиринглар”, – деб айтилса, улар: “Биз ақли паст кимсалар иймон келтирганига ўхшаб иймон келтирамизми?” – деб айтадилар. Яна бир бор огоҳ бўлингизки, айнан уларнинг ўзлари калтафаҳм кимсалардир. Лекин аҳмоқ эканликларини ўзлари билмайдилар.
Эй Муҳаммад, иймон келтирган, яхши амаллар қилган кимсалар учун ҳақиқатан, тагидан анҳорлар оқиб турувчи жаннатлар муҳайё экани ҳақида хушхабар беринг. Ҳар гал у ердан бир мева уларга ризқ қилиб берилса: “Ахир дунёда бундай ризқ бизга олдин ҳам берилган эди-ку?” – дейдилар. Уларга, фақатгина у меванинг кўриниши ўхшаш қилиб берилган холос. Ҳамда у жаннат аҳллари учун у ерда покиза жуфтлар бордир ва улар жаннатда мангу қоладилар.
У фосиқлар шундай кимсаларки, Аллоҳга берган аҳдини қатъий иқрордан кейин бузадилар, Аллоҳ боғланишига буюрган исломий-ахлоқий, қариндош-уруғчилик, дўстлик каби ришталарни узадилар ва Ер юзида фасод тарқатиб юрадилар. Ана шундай кимсалар зиён кўрувчилардир.
Биз: “Энди ҳаммангиз жаннатдан тушинглар. Қачонки сизларга Мен тарафдан ҳидоят бўлмиш дин, китоб ёки пайғамбар келгач, ким юборган ҳидоятимга эргашса, демак, қиёмат кунида уларга ҳеч қандай хавфу хатар бўлмайди ва улар ғам-ташвиш ҳам чекмайдилар”, – дедик.
Бироқ куфр келтирган ҳамда оятларимизни инкор қилиб, ёлғонга чиқарган кимсалар эса, дўзах эгалари бўлиб, улар у ерда мангу қолувчилардир.
Бир нафс эгаси бошқаси учун ҳеч нарса тўлаб беролмайдиган, ҳеч кимдан шафоат қабул қилинмайдиган, қилган гуноҳлари учун бадал олиниб, эвазига озод қилинмайдиган, биров томонидан улар учун ёрдам берилмайдиган қиёмат кунидан қўрқинглар.
Шубҳасиз, иймон келтирган кимсалар, яҳудий динида бўлганлар, насроний динида бўлганлар ҳамда собиийлар деб аталган эътиқодда бўлганлардан, кимки Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган ва яхши амаллар қилган бўлсалар, улар учун Роббилари тарафидан ажрлари бордир. Ундай зотлар учун охиратда ҳеч қандай хавфу хатар йўқ ва улар ғам-ташвиш ҳам чекмайдилар.
Эй мусулмонлар, бани Исроил авлодларини сизларга ишонишига умид қиляпсизларми?! Дарҳақиқат, улардан бир гуруҳи Аллоҳнинг каломини эшита туриб, уни фаҳмлаб олганларидан кейин ҳам, ўзлари билиб туриб, атайин уни ўзгартирар эдилар.
Уларнинг орасида Таврот китобини билмайдиган, фақат хомхаёллар қиладиган саводсизлари ҳам бор. Улар гумонларга кўра ҳаракат қиладилар холос.
Йўқ, асло ундай эмас! Кимда-ким ёмонликни ўзига касб қилса ва қилаётган хатолари уни ҳар томондан қамраб олса, ана ўша кимсалар дўзах эгаларидир. Улар у ерда мангу қолувчилардир.
Аммо иймон келтириб, солиҳ амалларни қилган кимсалар эса, айнан ўшалар жаннат эгаларидир. Ҳамда улар у ерда абадий қолувчилардир.
Ана шундай золим кимсалар абадий охиратни унутиб, унинг ўрнига ўткинчи дунё ҳаётини сотиб олгандирлар. Модомики шундай экан, улардан азоб енгиллатилмайди ҳамда уларга охиратда жазодан қутулиш учун ёрдам берилмайди.
Шунингдек, яҳудийлар Сулаймоннинг ҳукмронлиги ва кўрсатган мўъжизалари тўғрисида шайтонларнинг уйдирмаларига ва ўқиб берган сеҳр жодуларига эргашиб кетдилар. Сулаймон асло сеҳр қилиб куфр келтирмаган, аксинча, одамларга сеҳр-жодуни ҳамда Бобил шаҳридаги Ҳорут ва Морут номли фаришталарга туширилган илму амаллардан таълим берадиган шайтонлар ва жинлар куфр келтирганлар. Ҳолбуки, у икки фаришта: “Бизлар фақатгина сизлар учун бир синовмиз холос ва бу илм сабабли куфр келтириб қўйма”, – деб айтмагунларича ҳеч кимга у илмдан бирор нарсани ўргатмас эдилар. Бас, яҳудийлар Аллоҳнинг у икки фариштасидан эр-хотиннинг ўртасини бузадиган илму амалларни ўрганар эдилар. Лекин улар бу илм билан Аллоҳнинг изнисиз ҳеч кимга зарар етказувчи бўла олмасдилар. Аслида эса улар ўзларига зарар келтирадиган ва фойда бермайдиган нарсаларни ўрганар эдилар. Улар Аллоҳнинг китобини дунё манфаати учун сеҳр-жодуга алмашиб, уни сотган кимсаларга охиратда ҳеч қандай насиба йўқлигини жуда яхши билар эдилар. Охиратдаги улушларидан айрилиб, ўзларини нақадар бир ярамас нарсага сотганларини билсалар эди!
Йўқ, кимда-ким эзгулик қилган ҳолида ўзини Аллоҳга таслим қилса, унинг учун Роббиси ҳузурида мукофоти бордир. Ҳамда уларга охират кунида ҳеч қандай хавфу хатар йўқ ва улар ғам-ташвиш ҳам чекмайдилар.
Яҳудийлар: “Насронийлар динларида ҳақ бўлган нарсада эмаслар”, – деганлар. Худди шунингдек, насронийлар ҳам: “Яҳудийлар динларида ҳақ бўлган нарсада эмаслар”, – деганлар. Ваҳоланки, улар аниқ ҳақиқатни Таврот ва Инжил китобидан тиловат қилар эдилар. Китобдан хабари йўқ, жоҳил, билмайдиган кимсалар ҳам, уларнинг гапига ўхшаш гапни айтганлар. Аллоҳ улар тортишаётган нарсалари ҳақида қиёмат куни ораларида ҳукм қилади.
Биз уларга берган Таврот ва Инжил китобини бузмай, уни тўғри тиловат қиладиган кимсалар ҳам бордир. Ана ўша зотлар унга, яъни Қуръон ва Муҳаммадга иймон келтирадилар. Кимда-ким уни инкор қилса, демак, ана ўшалар зиён кўрувчилардир.