Ҳеч ким бошқаси учун бирор нарса тўлаб беролмайдиган, қилган гуноҳлари учун ундан бадал олиниб, эвазига озод қилинмайдиган, унга шафоат ҳам фойда бермайдиган, ҳеч ким томонидан уларга ёрдам берилмайдиган кун бўлмиш қиёматдан қўрқинглар.
Сиз қидирган هُم масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 401 та оят мавжуд.
va ular, holbuki ular, ular, va ularga, va ularning, sifatida, yana ular, va ulardir, lekin ular, va o'zlari
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Ҳеч ким бошқаси учун бирор нарса тўлаб беролмайдиган, қилган гуноҳлари учун ундан бадал олиниб, эвазига озод қилинмайдиган, унга шафоат ҳам фойда бермайдиган, ҳеч ким томонидан уларга ёрдам берилмайдиган кун бўлмиш қиёматдан қўрқинглар.
Агар улар ҳам сизлар иймон келтиргандек иймон келтирсалар, унда чиндан ҳам ҳидоят йўлини топибдилар. Борди-ю ундан юз ўгирсалар, у ҳолда, шубҳасиз, сизларга нисбатан қаршилик ва адоват ичидадирлар. Эй Расулим, бас, сизни улардан ҳимоя қилишга Аллоҳнинг ўзи кифоя қилади. Албатта, У ҳамма нарсани эшитувчи – Самиъ ва ҳар бир нарсани билувчи – Аълим Зотдир.
Биз китоб берган яҳудий ва насронийлар у Муҳаммадни пайғамбар эканлигини худди ўз ўғилларини танигандек билардилар. Шубҳасиз, улардан бир гуруҳи ўз китобларидан унинг сифатини ўқиб туриб, билган ҳолларида ҳақиқатни яширадилар.
Ана ўшаларнинг устига Роббилари тарафидан саловотлар ва раҳмат ёғади. Ҳамда айнан ўшалар ҳидоят йўлини топганлардир.
Куфр келтирган ва кофир ҳолида ўлиб кетган кимсаларга эса, албатта, Аллоҳнинг, малоикаларнинг ва барча одамларнинг лаънати бўлгай.
Кофирлар лаънат ва дўзах ичида мангу қоладилар. Улардан азоб енгиллатилмайди ва уларнинг юзларига назар ҳам қилинмайди.
Ўшанда ортидан эргашган кимсалар: “Кошки, бизга яна бир карра дунёга қайтишнинг имкони бўлса-ю, улар биздан тонганларидек, биз ҳам улардан тонсак”, – дейдилар. Шундай қилиб, Аллоҳ таоло уларнинг қилган амалларини ўзларига ҳасрат ва пушаймонлар қилиб кўрсатади ва улар дўзахдан қутулиб чиқувчи бўлмайдилар.
Яхшилик ибодатларда тараф тортишиб юзингизни шарқ ёки ғарб томонга буришингиздан иборат эмас. Балки яхшиликнинг белгиси, Аллоҳга, охират кунига, малоикаларга, китобларга, пайғамбарларга иймон келтирган ҳамда ўзи у молни яхши кўришига қарамай, мол-дунёсидан қариндошларига, етим-есирларга, мискинларга, мусофирларга, тиланчиларга ва қул озод қилиш учун берадиган, намозни тўлиқ адо этиб, закотни бериб юрадиган кимсаларда намоёндир. Шунингдек, яна яхшиликнинг намунаси аҳд қилганда аҳдига вафо қилувчилар, машаққатли ва дардли кунларда ҳамда жангу жадалдаги қийинчилик онларида сабр-тоқат қилувчи кимсаларда билинади. Ана шундай кимсалар иймонда содиқ бўлганлар ва айнан ўшалар Аллоҳдан қўрқувчи тақводорлардир.
Эй Муҳаммад, сиздан уруш ҳаром қилинган ойда жанг қилишнинг ҳукми ҳақида сўрайдилар. Уларга: “У ойда жанг қилиш катта гуноҳдир”, – деб жавоб беринг. Бироқ одамларни Аллоҳ йўлидан тўсиш, Уни инкор қилиш, одамларни Масжид ул-Ҳаромга боришига тўсқинлик қилиш ва аҳолисини у ердан қувиб чиқариш Аллоҳ наздида каттароқ гуноҳдир. Фитна чиқариш уруш қилишдан кўра каттароқ гуноҳдир. Кофирларнинг қўлидан келса эди, сизларни то ҳақ динингиздан қайтаргунча, жанг қилаверардилар. Борди-ю сизлардан кимки динидан қайтиб, кофир ҳолида ўлиб кетса, ана ўшаларнинг дунё ва охиратдаги амаллари беҳуда кетган бўлади. Улар дўзах эгаларидир ҳамда улар у ерда мангу қолувчилардир.
Эрнинг афсус қилиб қайта никоҳига олиш имконини берадиган талоқ икки мартадир. Бундан кейин энди уни талоқ қилмасдан яхшилик билан ушлаб қолиш ёки учинчи марта талоқ қилса ҳам, чиройли бир усулда қўйиб юбориш керак бўлади. Уларга берган маҳрингиздан бирор нарсани олиб қолиш сизларга ҳалол бўлмайди. Лекин эр ва хотин иккови ҳам оила давом этган тақдирда Аллоҳнинг белгилаган ҳудудларини ўрнига қўёлмасликдан қўрқсалар, ҳамда хотин эри билан яшаб кетишига кўзи етмай, эридан талоқ қилишни сўраса ва бу талоқ учун маълум миқдорда эваз тўлашини айтса, эр ҳам бу таклифни қабул қилса, уларга гуноҳ бўлмайди. Булар Аллоҳнинг белгилаб қўйган шаръий ҳудудларидир, бас, уларни поймол қилманглар. Ким Аллоҳнинг белгилаб қўйган шаръий ҳудудларини босиб ўтса, ана ўшалар Золим кимсалардир.
Эй Расулум, уларнинг саноқлари минглаб бўлишига қарамай, ўлим қўрқувидан юртларини ташлаб чиққанларнинг аҳволини кўрмадингизми? Аллоҳ уларга “ўлинглар”, – деди, кейин эса уларни яна тирилтирди. Албатта, Аллоҳ одамларга фазл ва марҳамат Эгасидир. Лекин одамларнинг кўплари шукр қилмайдилар.
Эй иймон келтирганлар, олди-сотди, дўст-биродарлик ва шафоат қилиб бўлмайдиган кун келмасидан бурун сизларга ризқ қилиб берган нарсаларимиздан хайру эҳсон қилинглар. Кофирлар эса, улар золимлардир.
Аллоҳ иймон келтирганларнинг ёрдамчиси ва дўстидир. Уларни зулмат қаъридан нур томонга чиқаради. Куфр келтирганларнинг дўстлари эса шайтонлардир. Шайтонлар эса уларни нурдан зулматга чиқариб ташлайдилар. Ана ўша кофирлар дўзах эгаларидир ва улар у ерда мангу қолувчидирлар.
Мол-дунёларини Аллоҳ йўлида эҳсон қилиб, орқасидан қилган ишларини миннат қилмайдиган ва кишиларга озор ҳам бермайдиган кимсалар учун Роббилари ҳузурида ажр-мукофотлари бордир. Охират кунида уларга ҳеч қандай хавфу хатар йўқ ва улар ғам-ташвиш ҳам чекмайдилар.
Мол-дунёларини кечаю кундуз, яширин ёки ошкора эҳсон қиладиган кимсаларнинг Роббилари ҳузурида ажр-мукофотлари бордир. Ҳамда уларга охиратда ҳеч қандай хавфу хатар йўқ ва улар ғам-ташвиш ҳам чекмайдилар.
Рибо ейдиган, судхўрлик қиладиган кимсалар қиёматда қабрларидан худди шайтон чалиб, жинни бўлган одамдек қайта тириладилар. Бу жазо уларга “савдо-сотиқ ҳам худди судхўрлик кабидир”, – деганлари учундир. Ҳолбуки, Аллоҳ тижоратни ҳалол, судхўрликни эса ҳаром қилган. Бас, агар кимга Роббидан унинг ҳаромлигига доир ваъз-насиҳат етиб келиб, судхўрликдан тўхтаса, у ҳолда олдинги бўлиб ўтган судхўрликдаги фойдалари ўзига қолади ва унинг иши Аллоҳга ҳавола қилинади. Агар шундан кейин ҳам яна судхўрликка қайтадиган бўлса, демак, улар дўзах эгаларидир. Ҳамда улар у ерда мангу қолувчи бўладилар.
Иймон келтирган, яхши амаллар қилган, намозларни мукаммал адо этган ва закотларни берган кимсаларнинг Роббилари ҳузурида уларга ажр-мукофотлари бордир. Ҳамда уларга охиратда ҳеч қандай хавфу хатар йўқ ва улар ғам-ташвиш ҳам чекмайдилар.
Ҳаммангиз унда Аллоҳга қайтариладиган қиёмат кунидан қўрқингар. Сўнгра у ерда ҳар бир жонга қилган иши учун тўлиқ жазо ёки мукофот берилади ва уларга ноҳақлик қилинмайди.
Шубҳасиз, куфр келтирганларнинг мол-дунёлари, бола-чақалари Аллоҳнинг азобидан ҳаргиз қутқариб қололмайди. Ана ўша куфр келтирган кимсалар дўзахнинг ёқилғиларидир.
Эй Муҳаммад, ўзларига Таврот ва Инжил китобидан насиба берилган кимсалар ораларида ҳукм қилиш учун Аллоҳнинг китобига чақириладилар-у, кейин эса улардан бир гуруҳи ҳукмдан юз ўгирган ҳолларида ортларига бурилиб кетганларини кўрмадингизми?