Мўмин ва мўминаларга, улар бирор нарса қилмасалар ҳам озор берадиган кимсалар, албатта, ўз устиларига очиқ бўҳтон ва гуноҳни олган бўладилар.
Сиз қидирган أ ذ ي масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 24 та оят мавжуд.
bir bezovtaligi, aziyatdir, va aziyat bermaganlarning, aziyat, va aziyat berish bilan, ranjitma, ranjituvchi, va qiynoqqanlar, ularga aziyat bering, zahmat cheksangiz
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Мўмин ва мўминаларга, улар бирор нарса қилмасалар ҳам озор берадиган кимсалар, албатта, ўз устиларига очиқ бўҳтон ва гуноҳни олган бўладилар.
Эй Пайғамбар, жуфтларингизга, қизларингизга ва мўминларнинг хотинларига айтинг, устларига ёпинчиқларини ташлаб олсинлар. Мана шу уларнинг ким эканликлари танилиб, озорланмасликлари учун энг яқин услубдир. Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
Эй иймон келтирган кимсалар, сизлар Мусо пайғамбарга озор берган кимсалар каби бўлманглар! Бас, Аллоҳ Мусони улар айтган айблардан оқлади. Мусо Аллоҳ наздида обрўли киши эди.
Мусо ўз қавмига: “Эй қавмим, нега сизлар менга Аллоҳнинг сизларга юборган пайғамбари эканимни билиб туриб, озор берасизлар?” – деганини эсланг. Бас, қачонки, улар ҳақ йўлидан оғган эдилар, Аллоҳ ҳам уларнинг дилларини ҳидоятдан буриб қўйди. Зотан, Аллоҳ фосиқлар қавмини ҳидоят қилмайди.