Осмонлардаги ва Ердаги барча нарса Аллоҳга тасбеҳ айтади. У иззати улуғ – Азиз ва ҳикмат соҳиби бўлган – Ҳаким Зотдир.
Sof сураси
Madinaда нозил бўлган.
28-жуз,61-сура,14 оятдан иборатMadinaда нозил бўлган.
28-жуз,61-сура,14 оятдан иборатРаҳмон ва Раҳим бўлган Аллоҳ номи билан бошлайман.
Осмонлардаги ва Ердаги барча нарса Аллоҳга тасбеҳ айтади. У иззати улуғ – Азиз ва ҳикмат соҳиби бўлган – Ҳаким Зотдир.
Эй иймон келтирганлар, сизлар нега қилмайдиган нарсани қиламиз деб айтасизлар?!
Қилмайдиган ишингизни қиламиз, деб айтишингиз, Аллоҳнинг ҳузурида қаттиқ нафратга қолгандир.
Эй иймон келтирганлар, сизларни жаҳаннамнинг аламли азобидан қутқарадиган бир тижоратга далолат қилайми?
Албатта, Аллоҳ Ўзининг йўлида худди жипслашган бинолардек саф тортиб, жанг қиладиган кимсаларни севади.
Мусо ўз қавмига: “Эй қавмим, нега сизлар менга Аллоҳнинг сизларга юборган пайғамбари эканимни билиб туриб, озор берасизлар?” – деганини эсланг. Бас, қачонки, улар ҳақ йўлидан оғган эдилар, Аллоҳ ҳам уларнинг дилларини ҳидоятдан буриб қўйди. Зотан, Аллоҳ фосиқлар қавмини ҳидоят қилмайди.
Эй Муҳаммад, Марям ўғли Исо: “Эй бани Исроил авлоди, мен Аллоҳнинг сизларга юборган пайғамбариман. Мен ўзимдан олдинги Тавротни тасдиқловчи ва ўзимдан кейин келадиган Аҳмад исмли бир пайғамбар ҳақида хушхабар берувчиман”, – деганини эсланг. Бас, қачонки, Исо уларга пайғамбарлигига доир кўплаб ҳужжатларни келтиргач, улар “бу аниқ сеҳрдир”, – дедилар.
Ўзи Исломга даъват қилинаётганда уни қабул қилиш ўрнига Аллоҳ шаънига ёлғон тўқиган кимсадан ҳам золим кимса борми?! Аллоҳ золимлар қавмини ҳидоят қилмайди.
Улар Аллоҳнинг нурини оғизлари билан ўчирмоқчи бўладилар. Ҳолбуки, Аллоҳ гарчи кофирлар ёқтирмасалар ҳам, Ўз нурини камолга етказувчидир.
Гарчи мушриклар ёқтирмаса ҳам, У пайғамбари Муҳаммадни ҳидоят ва ҳақ дин билан уни барча динлардан устун қилиш учун юборган Зотдир.
У тижорат шуки, Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига иймон келтирасизлар ва Аллоҳ йўлида молларингиз ва жонларингиз билан жиҳод қиласизлар. Агар билсангиз, мана шу сиз учун яхши ишдир.
Агар шундай қилсангизлар, Аллоҳ сизларнинг гуноҳларингизни кечиради ҳамда сизларни остидан анҳорлар оқиб турадиган жаннатларга ва Адн жаннатлардаги покиза масканларга киритади. Ана ўша улкан ютуқдир.
Аллоҳ сизларга яна бошқа сизлар уни яхши кўрадиган бир неъматни ҳам беради. У Аллоҳ томонидан бўладиган ғалаба ва яқинда рўй берувчи фатҳдир. Эй Расулим, мўминларга мана шу хушхабарни етказинг.
Эй иймон келтирганлар, Аллоҳнинг ёрдамчилари бўлинглар. Худди Марям ўғли Исо ҳаворийларга: “Аллоҳ йўлига даъват қилишимда ким менинг ёрдамчиларим бўлади?” – деганидек. Ҳаворийлар Исога: “Биз Аллоҳнинг дини йўлида ёрдам берувчилармиз”, – дедилар. Бас, Исроил авлодидан бир тоифа Исо пайғамбарга иймон келтирди ва бир тоифа куфр келтирди. Бас, Биз иймон келтирган кимсаларни душманларига қарши қўллаб-қувватладик Натижада, улар ғолиб бўлдилар.