Эй Ҳафса ва Оиша, агар сизлар бу қилмишларингиз учун Аллоҳга тавба қилсангизлар ўзларингиз учун яхшидир. Чунки дилларингиз бироз ҳақ йўлдан тойиб кетди. Агар сизлар Пайғамбарнинг зарарига ҳамкорлик қилсангизлар, у ҳолда, шубҳасиз, Аллоҳнинг Ўзи ҳам, Жаброил ҳам, солиҳ мўминлар ҳам унинг ҳимоячисидир. Яна, булардан кейин фаришталар ҳам Пайғамбарга ёрдамчидир.

