Фақат иймон келтириб, солиҳ амалларни қилган кишиларгина бундан холи бўлиб жазога тортилмайдилар. Бас, улар абадий жаннатга кирадилар ва уларга ҳеч нарсада зулм қилинмайди.
Сиз қидирган ت و ب масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 87 та оят мавжуд.
tavbasini qabul qildi, tavbani ko'p qabul qiluvchidir, keling tavba qilinglar, tavbangizni qabul buyurgan bo'ladi, va tavbamizni qabul qil, tavbalarni qabul qiluvchi, tavba qilib, tavbalarini qabul qilaman, tavbani ko'p qabul qiluvchiman, tavbangizni qabul qildi
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Фақат иймон келтириб, солиҳ амалларни қилган кишиларгина бундан холи бўлиб жазога тортилмайдилар. Бас, улар абадий жаннатга кирадилар ва уларга ҳеч нарсада зулм қилинмайди.
Шубҳасиз, Мен тавба қилган ҳамда иймон келтириб, солиҳ амаллар қилган, сўнгра тўғри юрган кишилар учун мағфират қилувчи – Ғаффор Зотман.
Кейин улар тавба қилишгач, Роббиси уни танлаб олди. Уларнинг тавбасини қабул қилиб тўғри йўлга солди.
Бироқ кейин бу ишлардан тавба қилиб, ўзларини тузатган кишиларгина фосиқ эмаслар. Чунки Аллоҳ, албатта, гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
Агар сизларга Аллоҳнинг фазли бўлмаганида, эр ёки хотин шарманда бўлар эди. Шубҳасиз, Аллоҳ кўплаб тавбаларни қабул қилувчи – Таввоб ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
Шунингдек, мўмина аёлларга ҳам: “Кўзларини номаҳрам эркаклардан тийсинлар ва авратларини зинодан сақласинлар. Ҳамда сиртдан кўриниб турадигандан бошқа зийнатларини кўрсатмасинлар ва рўмолларини кўкраклари устига ташлаб олсинлар. Улар зеб-зийнатларини эрлари ё оталари, ё эрларининг оталари, ё ўғиллари, ё эрларининг ўғиллари, ё ўзларининг ака-укалари, ё ака-укаларининг ўғиллари, ё опа-сингилларининг ўғиллари, ё ўзлари каби аёллар, ё қўл остиларидаги чўрилар, ё жуда кексайиб ёки ақлсиз-девона бўлиб аёлларга ҳожати бўлмаган эркак хизматкор, аёлларнинг авратларидан хабардор бўлмаган болалардан бошқаларга кўрсатмасинлар. Ҳамда яширган зийнатларини билдириб, оёқларини ерга урмасинлар”, – деб айтинг. Эй мўминлар, барчаларингиз Аллоҳга тавба қилинглар, Шояд, шунда зафар топсангиз.
Фақат ким тавба қилиб иймон келтирса ва яхши амалларни қилса, бас, Аллоҳ ана уларнинг ёмонликларини яхшиликларга айлантириб қўяди. Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
Кимки тавба қилиб солиҳ амалларни қилса, шубҳасиз, Аллоҳнинг ризосига ҳақиқий қайтиш билан қайтади.
Кимки тавба қилиб солиҳ амалларни қилса, шубҳасиз, Аллоҳнинг ризосига ҳақиқий қайтиш билан қайтади.
Кимки тавба қилиб солиҳ амалларни қилса, шубҳасиз, Аллоҳнинг ризосига ҳақиқий қайтиш билан қайтади.
Бас, ким гуноҳларидан тавба қилиб, иймон келтирса ва солиҳ амал қилган бўлса, шоядки у азобдан қутулувчилардан бўлса.
Аллоҳ аҳдига содиқ кишиларнинг садоқатлари туфайли мукофотлаши учун, мунофиқларни эса, агар хоҳласа, мунофиқ ҳолларида ўлдириб азобга гирифтор қилиши ёки тавбаларини қабул қилиши учун ушбу синовга дучор қилди. Албатта, Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
Аллоҳ мунофиқ эркак ва мунофиқа аёлларни, мушрик ва мушрикаларни жазолаш учун ҳамда мўмин ва мўминаларнинг тавбаларини қабул қилиш учун Одам болаларига бу омонатни юклади. Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
Аллоҳ бандаларнинг гуноҳини мағфират қилувчи, тавбани қабул этувчи, азоби қаттиқ ва фазлу карам эгасидир. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Қайтиб бориш, фақат Унинг Ўзигадир.
Аршни кўтариб турадиган ва унинг атрофидаги фаришталар Роббиларига ҳамд билан тасбеҳ айтадилар ва Унга иймон келтирадилар ҳамда иймон келтирган кишиларни Аллоҳдан мағфират қилишини сўрайдилар. Эй Роббимиз, раҳматинг ва илминг билан ҳар бир нарсани қуршаб олгансан. Бас, тавба қилиб, йўлингга эргашган кимсаларни мағфират қил ва уларни дўзах азобидан сақлагин.
У бандаларидан тавбани қабул қиладиган, ёмонликларни афв этадиган ва қилаётган ишларингизнинг барчасини биладиган Зотдир.
Биз инсонга ота-онасига яхшилик қилишни буюрдик. Онаси уни қорнида қийналиб кўтариб юрган ва уни қийналиб туққандир. Унга ҳомиладорлиги ва уни сутдан ажратиш муддати ўттиз ойдир. Бас, қачонки, у вояга етиб, қирқ ёшга тўлганида: “Эй Роббим, менга ва ота-онамга инъом этган неъматингга шукр қилишга ва Ўзинг рози бўладиган солиҳ амални қилишга мени муваффақ қилгин ва мен учун зурриётимни ислоҳ қил! Албатта, мен Сенга гуноҳларимдан тавба қилдим ва албатта, мен мусулмонларданман”, – дейди.
Эй иймон келтирган кимсалар, сизлардан бўлган бир қавм бошқа бир мўмин қавмни масхара қилмасин. Эҳтимолки, масхара қилинган қавм улардан яхшироқ бўлсалар. Яна сизлардан бўлган аёллар ҳам бошқа аёлларни масхара қилмасинлар. Эҳтимолки, масхара қилинган аёллар улардан яхшироқ бўлсалар. Бир-бирларингизни мазах қилманглар ва бир-бирларингизни лақаблар билан атаманглар. Иймондан кейин фосиқлик исми нақадар ёмондир! Кимки тавба қилмаса, бас, айнан ўшалар золимлардир.
Эй иймон келтирганлар, кўп гумонлардан четда бўлинглар, чунки баъзи гумонлар гуноҳдир! Ўзгаларнинг айбини излаб жосуслик қилманглар ва бирингиз бирингизни ғийбат қилмасин! Сизлардан бирор киши ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрадими?! Уни ёмон кўрасиз-ку, шундайми?! Аллоҳдан қўрқинглар! Шубҳасиз, Аллоҳ тавбаларни кўплаб қабул қилувчи – Таввоб ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
Суҳбатларингиз олдидан садақалар берсангиз камбағал бўлиб қоламиз деб қўрқдингизларми? Бас, сизлар садақа қилмасаларингиз ҳам Аллоҳ тавбаларингизни қабул қилган. Энди намозни тўлиқ адо қилинглар ва ҳақдорларга закот беринглар ҳамда Аллоҳ ва унинг Пайғамбарига итоат этинглар! Аллоҳ барча қилаётган амалларингиздан хабардордир.