Аллоҳ осмондан сув ёғдириб, у билан ранглари турли хил бўлган меваларни чиқарганимизни кўрмадингизми?! Ҳамда тоғлардан оқ, қизил ҳамда турли йўлларни пайдо қилдик. Улардан тим қоралари ҳам бор.
Сиз қидирган ث م ر масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 24 та оят мавжуд.
turli mahsulotlar, meva, mahsulotlar bilan, va mahsulotlaringizning, mevasi, mevasiga, meva berganida, mevasi, meva bergani, mevalar
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Аллоҳ осмондан сув ёғдириб, у билан ранглари турли хил бўлган меваларни чиқарганимизни кўрмадингизми?! Ҳамда тоғлардан оқ, қизил ҳамда турли йўлларни пайдо қилдик. Улардан тим қоралари ҳам бор.
Одамлар унинг мевасидан ейишлари учун уларни яратдик. Ҳолбуки, у меваларни ўз қўллари билан барпо қилмаган эдилар. Ахир шукр қилмайдиларми?!
Қиёмат соатининг қачон бўлиши ҳақидаги илм Аллоҳнинг Ўзига қайтарилади. Барча меваларнинг гулкосаларидан чиқиши ҳам, бир аёлнинг нимага ҳомила бўлиши ҳам, нимани туғиши ҳам, фақат Унинг илми билан бўлади. Қиёмат кунида У зот мушрикларга: “Ўзингиз тўқиб олган Менинг шерикларим қани?! – деб нидо қилади. Мушриклар: “Сенга билдирамизки, орамизда шерикларинг борлигига бирорта ҳам гувоҳ йўқ”, – дейдилар.
Аллоҳдан қўрқадиган тақводорлар учун ваъда қилинган жаннатнинг мисоли шуки, унда мазаси айнимас сувдан иборат дарёлар, таъми ўзгармайдиган сутдан иборат анҳорлар, ичувчилар учун лаззатли майдан бўлган дарёлар ва мусаффо асалдан иборат анҳорлар бордир. Улар учун у ерда барча мевалардан ва Роббилари томонидан мағфират бордир. Ана шундай кимсалар дўзахда мангу қоладиган ва қайноқ сув билан суғорилганда ичакларини тилка-пора қилиб ташлайдиган кофирлар каби бўладимилар?!