Шунингдек, сизларга Ундан сўраган барча нарсалардан берди. Агар Аллоҳнинг неъматларини санайдиган бўлсангиз, асло саноғига ета олмайсиз. Ҳақиқатан, инсон жуда золим ва ўта ношукрдир.
Сиз қидирган ح ص ي масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 11 та оят мавжуд.
sana olmaysiz, yanada yaxshi hisoblashini, har (qilgan) narsani sanab chiqarmoqda, ularni qurshagan, batafsil qayd qildik, uni sangan, va sanang, va sangan, sizning uni sana olmasligingizni, sagan edik
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Шунингдек, сизларга Ундан сўраган барча нарсалардан берди. Агар Аллоҳнинг неъматларини санайдиган бўлсангиз, асло саноғига ета олмайсиз. Ҳақиқатан, инсон жуда золим ва ўта ношукрдир.
Агар Аллоҳнинг неъматларини санайдиган бўлсангиз, асло унинг саноғига ета олмайсиз. Албатта, Аллоҳ бандаларига кечиримли ва раҳмлидир
Сўнгра уларнинг ичидаги қанча ухлаганлари ҳақида тортишадиган икки гуруҳдан қайси бири турган муддатларини тўғри ҳисоблаганини билиш учун уларни қайта уйғотдик.
Сўнг ҳар бир кишининг номаи аъмоли битилган китоби ўз қўлига келтириб қўйилади. Бас, гуноҳкорларнинг ундаги ёзилган нарсалардан қўрқувга тушиб: “Ҳолимизга вой бўлсин! Бу қандай китобдирки, на кичик ва на катта гуноҳни қолдирмай, барчасини ҳисоблаб қўйибди”, – дейишларини кўрасиз. Улар қилган неки амаллари бўлса, барчасини ҳозир ҳолда топадилар. Роббингиз ҳеч кимга зулм қилмайди.
Албатта, Аллоҳ уларни қамраб олган ва ададини санаб қўйгандир.
Албатта, Биз қиёматда ўликларни тирилтирамиз ва уларнинг тақдим қилган нарсаларини ва ҳаётда қолдирган изларини ёзиб борамиз. Барча нарсани очиқ-ойдин китобда ҳисоблаб қўйганмиз.
Ўша кунда Аллоҳ уларнинг барчаларини қайта тирилтириб, дунёда қилган амалларининг хабарини беради. У амалларни Аллоҳ ҳисоблаб қўйган. Одамлар эса унутиб юборганлар. Аллоҳ барча нарсага гувоҳдир.
Эй Пайғамбар, қачонки, сизлар хотинларингизни талоқ қилсангизлар, уларнинг поклик пайтларидаги иддаларида талоқ қилинглар ва иддани сананглар. Роббингиз бўлган Аллоҳдан қўрқинглар. Идда тугагунча уларни яшаб турган уйларидан чиқарманглар ва улар ҳам ўзларича чиқиб кетмасинлар. Фақат улар очиқ фаҳш ишни қилсаларгина уйларидан чиқариладилар. Бу Аллоҳнинг чегараларидир. Кимки, Аллоҳ чегараларидан чиқса, демак, у ўзига зулм қилибди. Сиз билмайсиз, эҳтимол, Аллоҳ бу талоқдан кейин бирор ишни пайдо қилар.
Токи пайғамбарлар Роббиларининг элчилик вазифаларини умматга етказганликларини билиш учун шундай қилади. Аллоҳ пайғамбарлар ҳузуридаги барча нарсани иҳота қилиб олган. Ҳамда борлиқдаги ҳар бир нарсанинг саноғини ҳисоблаб қўйгандир.
Эй Муҳаммад, албатта, Роббингиз сиз ва сиз билан бирга бир тоифа саҳобаларингиз кечанинг учдан иккисидан озроғида, баъзида унинг ярмида ва гоҳо учдан бирида бедор бўлиб, намозга туришингизни билади. Кеча ва кундуз миқдорини Аллоҳ белгилайди. Аллоҳ фасллар ўзгариши билан туннинг узун ва қисқа бўлиб туриши сабабли сизлар у кечаларда бедор бўлишларингиз лозим бўлган соатларнинг саноғига ета олмасларингизни билиб, тавбаларингизни қабул қилди. Энди кечалари намозларингизда Қуръондан осон бўлган миқдорда ўқийверинглар. У сизларнинг орангизда беморлар бўлишини, бошқалар Аллоҳнинг фазлини истаб, Ер юзида сафар қилишларини ва яна бошқалар эса Аллоҳ йўлида жангга чиқиб кетишларини ҳам билди. Бас, қийналмай Қуръондан осон бўлган миқдорда ўқийверинглар. Намозни тўлиқ адо қилинглар, закотни муҳтожларга беринглар ва мискинларга эҳсон қилиш билан Аллоҳга “қарзи ҳасана” беринглар! Ўзларингиз учун тақдим қиладиган яхшиликни қиёмат куни Аллоҳнинг ҳузурида янада яхшироқ ва улуғроқ мукофот ҳолида топасизлар. Аллоҳдан мағфират сўранглар! Шубҳасиз, Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
Ҳолбуки, Биз барча нарсани ҳисоб-китоб қилиб, ёзиб қўйганмиз.