Эй Расулим, куфр йўлида илдамлаб ошиқаётганлар сизни хафа қилмасин. Улар асло Аллоҳга ҳеч қандай зарар етказа олмайдилар. Аллоҳ уларга охиратда ҳеч бир насиба бермасликни истайди. Улар учун улкан азоб бордир.
Сиз қидирган ح ظ ظ масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 7 та оят мавжуд.
hech bir nasiba, ulushi, ulush olishni, nasibasi
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Эй Расулим, куфр йўлида илдамлаб ошиқаётганлар сизни хафа қилмасин. Улар асло Аллоҳга ҳеч қандай зарар етказа олмайдилар. Аллоҳ уларга охиратда ҳеч бир насиба бермасликни истайди. Улар учун улкан азоб бордир.
Аллоҳ фарзандларингизга мерос борасида бир ўғил учун икки қиз улуши миқдорича мерос беришни амр қилади. Агар меросхўрлар иккидан ортиқ аёл бўлсалар, уларга марҳум қолдирганнинг учдан иккиси тегади. Борди-ю якка қиз бўлса, унга мероснинг ярми тегади. Агар марҳумнинг фарзанди бўлса, ота-онасининг ҳар бирига қолдирган мероснинг олтидан бири тегади. Борди-ю фарзанди бўлмай, фақат ота-онаси меросхўр бўладиган бўлса, унда онасига учдан бир улуш тегади. Агар марҳумнинг ака-укалари бўлса, онасига олтидан бир улуш тегади. Бу тақсимотлар марҳум қилган васият ва унинг қарзлари адо қилингандан кейин ижро этилади. Оталарингиз ва болаларингиздан қайси бирлари сизга манфаати энг яқинроқ эканини билмайсизлар. Булар Аллоҳ тарафидан сизларга қилинган фарздир. Албатта, Аллоҳ ҳамма нарсани билиб турувчи – Аълим ва ҳикмат эгаси – Ҳаким Зотдир.
Эй Расулим, бандаларим сиздан яна мерос борасида фатво сўрайдилар. Уларга: “Аллоҳ сизларга отаси ҳам, боласи ҳам бўлмаган кимсаларнинг мероси хусусида фатво бермоқда”, – деб айтинг. Агар боласи бўлмаган бир одам вафот этса ва орқасидан унинг ёлғиз синглиси қолган бўлса, унда қолдирган мероснинг ярми уникидир. Шунингдек, агар фарзанди бўлмаган сингил вафот этса, у ҳолда унинг меросига акаси эга бўлади. Борди-ю сингиллар иккита бўлса, унда икковига ҳам акаси қолдирган мероснинг учдан иккиси тегади. Агар мерос олувчилар бир қанча ака-ука ва опа-сингиллардан иборат бўлса, ҳар бир эркак учун икки аёлнинг ҳиссаси берилади. Адашиб кетмаслигингиз учун Аллоҳ сизларга бу ҳукмларни баён этмоқда. Аллоҳ барча бўлаётган ишларни билувчи Зотдир.
Шундан кейин берган аҳдларини бузганликлари туфайли уларни лаънатладик ва қалбларини қаттиқ қилиб қўйдик. Улар Тавротдаги сўзларнинг жойини ўзгартирардилар ҳамда ўзларига эслатилган ҳукмларнинг бир ҳиссасини унутдилар. Ичларидан озгина тоифадан бошқаларини доимо хиёнат қилаётган ҳолда устидан чиқаверасиз. Шундай бўлса ҳам, уларни афв этиб, кечириб тураверинг. Чунки, албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчи муҳсинларни севади.
Шунингдек, яна “Бизлар насронийлармиз”, – деб айтган кимсалардан ҳам аҳду паймонларини олганмиз. Улар ҳам ўзларига эслатилган ҳукмларнинг бир ҳиссасини унутдилар. Шу сабабдан то қиёмат кунигача улар орасига адоват ва нафратни солиб қўйдик. Яқинда Аллоҳ уларга қилмишлари ҳақида хабар беради.
Кейин Қорун қавмининг олдига зебу зийнати билан чиқиб келди. Ўткинчи дунё ҳаётини истайдиган кимсалар: “Эҳ, қани, энди бизларга ҳам Қорунга берилган нарсалар берилса эди. Ростдан ҳам у улкан насиба эгасидир”, – дедилар.
Бундай хислатга фақат сабрли кимсалар эришадилар. Унга, фақат улуғ насиба эгасигина қовушади.