Фаришталар: “Эй барча нуқсонлардан пок Зот, биз фаришталарда Сен ўргатгандан бошқа илм йўқдир”, – деб айтдилар. Албатта, Сен ҳамма нарсани билувчи – Аълим ва ҳикмат соҳиби бўлган – Ҳаким Зотсан.
Сиз қидирган ح ك م масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 210 та оят мавжуд.
hokim bo'lgansan, hukm beradi, va hikmatini, Hokim bo'lgan, hokimlar(ning oldi)ga, hukm va hikmat egasidir, hukm qilmoq uchun, hokimdir, va Hikmat(dan), va hikmat
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Фаришталар: “Эй барча нуқсонлардан пок Зот, биз фаришталарда Сен ўргатгандан бошқа илм йўқдир”, – деб айтдилар. Албатта, Сен ҳамма нарсани билувчи – Аълим ва ҳикмат соҳиби бўлган – Ҳаким Зотсан.
Яҳудийлар: “Насронийлар динларида ҳақ бўлган нарсада эмаслар”, – деганлар. Худди шунингдек, насронийлар ҳам: “Яҳудийлар динларида ҳақ бўлган нарсада эмаслар”, – деганлар. Ваҳоланки, улар аниқ ҳақиқатни Таврот ва Инжил китобидан тиловат қилар эдилар. Китобдан хабари йўқ, жоҳил, билмайдиган кимсалар ҳам, уларнинг гапига ўхшаш гапни айтганлар. Аллоҳ улар тортишаётган нарсалари ҳақида қиёмат куни ораларида ҳукм қилади.
Эй Роббимиз, у умматларнинг орасидан оятларингни ўқиб берадиган, уларга китоб ва ҳикматни ўргатадиган ҳамда уларни гуноҳлардан тозалайдиган бир элчини юбор. Шубҳасиз, Сен иззати улуғ – Азиз ва ҳикмат эгаси бўлган – Ҳаким Зотсан.
Эй Роббимиз, у умматларнинг орасидан оятларингни ўқиб берадиган, уларга китоб ва ҳикматни ўргатадиган ҳамда уларни гуноҳлардан тозалайдиган бир элчини юбор. Шубҳасиз, Сен иззати улуғ – Азиз ва ҳикмат эгаси бўлган – Ҳаким Зотсан.
Шунингдек, орангиздан сизларга оятларимизни тиловат қилиб, ўқиб берадиган, сизларни гуноҳлардан тозалайдиган, китоб ва ҳикматдан таълим берадиган ҳамда билмайдиган нарсаларингизни ўргатадиган бир пайғамбар юбордик.
Ораларингизда мол-мулкларингизни ноҳақлик билан еманглар. Шунингдек, одамларнинг ҳақларидан бир қисмини гуноҳ йўл билан ейиш мақсадида била туриб, у молдан бир миқдорини ҳокимларга пора сифатида узатманглар.
Сизларга аниқ далиллар келгандан кейин ҳам йўлдан адашсангиз, унда билиб қўйинглар, Аллоҳ жуда қудратли – Азиз ва ҳукм эгаси бўлган – Ҳаким Зотдир.
Одамлар олдин бир уммат эдилар, кейин ихтилофга тушиб айрилиб кетдилар. Шундан сўнг Аллоҳ жаннат билан хушхабар берувчи ва охират азобидан огоҳлантирувчи пайғамбарларни юборди. Улар билан бирга инсонлар ихтилофга тушган ҳолларида ораларида адолат билан ҳукм қилиши учун ҳақ бўлган китобни нозил қилди. Очиқ-ойдин далиллар келганидан кейин эса, китоб берилган қавмлар ўзаро ҳасад қилиб у ҳақида тортишдилар. Аллоҳ иймон келтирганларни эса Ўз изни билан улар тортишган ва эриша олмаган ҳақ йўлга ҳидоят қилди. Аллоҳ Ўзи истаган кимсани тўғри йўлга ҳидоят қилади.
Дунё ва охират ҳақида тафаккур қилишингиз учун Аллоҳ сизларга ўз оятларини баён этади. Эй Муҳаммад, сиздан етимлар ҳақида сўрайдилар, уларга: “Уларни турмушларини яхшилаш хайрли ишдир”, – деб айтинг. Агар уларни орангизга қўшсангиз, улар сизнинг диндаги қардошларингиздир. Аллоҳ бузғунчи билан хайрсеварнинг фарқини билади. Аллоҳ агар истаса сизларни қийинчиликка солиб қўяр эди. Шубҳасиз, Аллоҳ иззати улуғ – Азиз ва ҳикмат эгаси – Ҳаким Зотдир.
Талоқ қилинган аёллар уч ҳайз муддати миқдорида ўзларини кузатиб ўтирадилар. Агар улар Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлсалар, Аллоҳ уларнинг бачадонларида яратган ҳомилани ёки ҳайз ҳолатини беркитишлари ҳалол бўлмайди. Агар эрлари келишув қилиб, оилани тиклашни хоҳлаб қолсалар, шу муддат ичида уларни қайтариб яна никоҳларига олишга бутунлай ҳақлидирлар. Эркакларнинг аёллар устида ҳақлари бўлганидек, уларнинг ҳам эркаклар устида маълум бир ҳақлари бордир. Аммо эркакларга бу борада аёллардан бир даража юқори ҳақ бордир. Аллоҳ иззати улуғ – Азиз ва ҳикмат эгаси – Ҳаким Зотдир.
Агар хотинларингизни талоқ қилсангиз ва улар идда вақтиларига етиб келсалар, унда уларни яхшилик билан ушлаб қолинглар ёки чиройли бир тарзда қўйиб юборинглар. Аммо уларни қийнаш учун зарар берган ҳолда мажбуран ушлаб турманглар. Кимда-ким шундай иш қиладиган бўлса, шубҳасиз, у ўзига зулм қилган бўлади. Аллоҳнинг оятларини эрмак қилманглар. Аллоҳнинг сизларга ато этган неъматини ва сизларга ваъз-насиҳат бўлсин деб нозил қилган китоб ва ҳикматни ёдингизда тутинглар. Аллоҳдан қўрқинглар ҳамда, албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани билувчи – Аълим Зот эканини билинглар.
Сизлардан вафот этаётиб, орқаларида аёлларни қолдираётган кимсалар хотинларига бир йилгача эрининг уйидан чиқарилмаган ҳолда ҳаёт кечириб, таъминланишлари учун васият қолдириб кетсинлар. Агар улар ўз розиликлари билан уйдан чиқиб кетиб, ўзларининг кейинги ҳаётлари ҳақида яхшилик истаб қилган ишларида сизларга гуноҳ йўқдир. Аллоҳ иззати улуғ – Азиз ва ҳикмат эгаси – Ҳаким Зотдир.
Шундай қилиб, Аллоҳнинг изни билан уларнинг қўшинларини тор-мор қилдилар, Довуд эса Жолутни ўлдирди. Сўнгра Аллоҳ Довудга подшоҳлик ва ҳикмат берди ҳамда Ўзи хоҳлаган илмлардан таълим берди. Агар Аллоҳ одамларнинг баъзиларини баъзилари билан даф қилиб туриши бўлмаса эди, шубҳасиз, Ер юзи фитна-фасодга тўлиб кетарди. Лекин Аллоҳ барча оламлар устида фазлу карам Эгасидир.
Эй Муҳаммад, “Бир замонлар Иброҳим пайғамбарнинг Роббим менга ўликларни қандай қилиб тирилтиришингни кўрсат”, – деганини эсланг. Ўшанда Аллоҳ: “Нима, тирилтиришимга ишонмайсанми?” – деган. Кейин Иброҳим: “Йўқ, албатта, ишонаман, лекин қалбим янада хотиржам бўлиши учун сўрадим”, – деб айтган. Аллоҳ унга: “Ундай бўлса, қушлардан тўрт хилини ушлайсан ва уларни ўзингга ўргатиб, кейин кесиб майдалайсан. Сўнгра улардан бирор бўлакни ҳар бир тоғ бошига алоҳида қўйиб чиқиб, ёнингга чақиргин. Ана ўшанда қушлар тирик ҳолда, сенга ҳаракатланиб келади. Шубҳасиз, Аллоҳ иззати улуғ – Азиз ва ҳикмат эгаси – Ҳаким Зот эканини билгин”, – деди.
Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишисига ҳикмат ато этади. Кимга ҳикмат ато этилган бўлса, дарҳақиқат, унга кўп яхшилик берилибди. Бундан, фақат ақл эгаларигина эслатма ва ибрат оладилар.
Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишисига ҳикмат ато этади. Кимга ҳикмат ато этилган бўлса, дарҳақиқат, унга кўп яхшилик берилибди. Бундан, фақат ақл эгаларигина эслатма ва ибрат оладилар.
У сизларга ҳали оналарингизнинг қоринларида эканлигингизда шакл берадиган Зотдир. Ундан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқдир. У иззати улуғ – Азиз ва ҳикмат эгаси – Ҳаким Зотдир.
Эй Расулим, У сизга Қуръон китобни туширган Зотдир. У Қуръонда бир қисми китобнинг онаси, яъни асли ҳисобланган очиқ-ойдин муҳкам оятлар ва яна маъноси, фақат Аллоҳга маълум ҳамда тушуниш қийин бўлган бошқа муташобиҳ оятлар ҳам бордир. Лекин қалбларида ҳақдан оғишга мойил бўлган кимсалар фитна чиқариш ва ўзларича маъно бериб, таъвил қилиш мақсадида ундаги муташобиҳ оятларни ушлаб олиб эргашадилар. Ваҳоланки, асл таъвилини Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди. Илмда кучли бўлган кимсалар эса: “Биз унга иймон келтирдик ва у оятларнинг барчаси Аллоҳнинг ҳузуридандир”, – дейдилар. Булардан, фақат ақл эгалари ўгит оладилар.
Аллоҳ адолат билан қоим туриб, шубҳасиз, Ундан ўзга илоҳ йўқлигига шоҳидлик берди. Шунингдек, фаришталар ва илм эгалари ҳам бунга шоҳид бўлдилар. Ундан ўзга илоҳ йўқдир. У иззати улуғ – Азиз ва ҳикмат эгаси – Ҳаким Зотдир.
Эй Муҳаммад, ўзларига Таврот ва Инжил китобидан насиба берилган кимсалар ораларида ҳукм қилиш учун Аллоҳнинг китобига чақириладилар-у, кейин эса улардан бир гуруҳи ҳукмдан юз ўгирган ҳолларида ортларига бурилиб кетганларини кўрмадингизми?