Аллоҳ Исога ёзиш ва ҳикмат илмини ҳамда Таврот ва Инжилни ўргатади.
Сиз қидирган ح ك م масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 210 та оят мавжуд.
hokim bo'lgansan, hukm beradi, va hikmatini, Hokim bo'lgan, hokimlar(ning oldi)ga, hukm va hikmat egasidir, hukm qilmoq uchun, hokimdir, va Hikmat(dan), va hikmat
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Аллоҳ Исога ёзиш ва ҳикмат илмини ҳамда Таврот ва Инжилни ўргатади.
Ўшанда Аллоҳ Исога: “Эй Исо, сени улар эмас, албатта, Ўзим истаган вақтда сени вафот эттирувчи ва Ўз ҳузуримга кўтариб олувчиман. Ҳамда куфр келтирганларнинг ёмонлигидан сени халос қилиб, сенга қилинган турли бўҳтонлардан тозаловчиман. То қиёмат кунигача сенга эргашган ҳақиқий мўминларни кофирлардан устун қиламан. Кейин эса барчангизнинг қайтишингиз Менинг ҳузуримгадир. Ана ўшанда сизлар дунёда тортишиб, ихтилоф қилган нарсалар борасида ўртангизда ҳакам бўлиб, ҳукм қиламан”, – деди.
Эй Расулим, буларни сизга Аллоҳнинг оятларидан ва ҳикматли эслатмалардан тиловат қилиб беряпмиз.
Эй инсонлар, шубҳасиз, Исонинг ҳақиқий ҳаёт қиссаси мана шудир. Исо Аллоҳ ҳам эмас, унинг ўғли ҳам эмас. Зеро, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир. Шубҳасиз, Аллоҳ иззати улуғ – Азиз ва ҳикмат эгаси – Ҳаким Зотдир.
Одамзотдан ҳеч ким Аллоҳ унга Китоб, ҳикмат ва пайғамбарлик берганидан кейин инсонларга юзланиб: “Аллоҳни қўйиб, менга қул бўлинглар”, – дейиши асло мумкин эмас. Лекин “Аллоҳнинг китобидан таълим берган ва таълим олганингиз асосида Аллоҳга сиғинувчи Роббоний қуллар бўлинг!”, – дейиши мумкин.
Ўшанда Аллоҳ пайғамбарлардан аҳд олиб: “Сизга китоб ва ҳикмат берганимдан кейин ўзингиздаги китобни тасдиқловчи Муҳаммад исмли бир Расул келса, унга аниқ ишониб, албатта, ёрдам қиласизлар!” – деган эди. Кейин яна: “Шунга иқрор бўлиб, мазкур аҳдномага кўра масъулияти оғир юкимни қабул қилдингизми?!” – деди. Улар: “Ҳа иқрор бўлиб қабул қилдик”, – деганлар. Шунда Аллоҳ: “Унда барчангиз гувоҳ бўлинглар, Мен ҳам сизлар билан мана шу аҳдномага шоҳидларданман”, – деган эди.
Аллоҳ бу ёрдамни сизларга хушхабар бўлиши ва қалбларингиз таскин топиши учун қилди. Ғалаба эса, фақат иззати улуғ – Азиз ва ҳикмат эгаси – Ҳаким бўлган Аллоҳ ҳузуридангина бўлади.
Дарҳақиқат, Аллоҳ ўзларини ичидан уларга оятларини ўқиб берадиган, ширк ва гуноҳлардан тозалайдиган, китоб ва ҳикматдан таълим берадиган Пайғамбар юбориб, мўминларга неъмат берди.
Аллоҳ фарзандларингизга мерос борасида бир ўғил учун икки қиз улуши миқдорича мерос беришни амр қилади. Агар меросхўрлар иккидан ортиқ аёл бўлсалар, уларга марҳум қолдирганнинг учдан иккиси тегади. Борди-ю якка қиз бўлса, унга мероснинг ярми тегади. Агар марҳумнинг фарзанди бўлса, ота-онасининг ҳар бирига қолдирган мероснинг олтидан бири тегади. Борди-ю фарзанди бўлмай, фақат ота-онаси меросхўр бўладиган бўлса, унда онасига учдан бир улуш тегади. Агар марҳумнинг ака-укалари бўлса, онасига олтидан бир улуш тегади. Бу тақсимотлар марҳум қилган васият ва унинг қарзлари адо қилингандан кейин ижро этилади. Оталарингиз ва болаларингиздан қайси бирлари сизга манфаати энг яқинроқ эканини билмайсизлар. Булар Аллоҳ тарафидан сизларга қилинган фарздир. Албатта, Аллоҳ ҳамма нарсани билиб турувчи – Аълим ва ҳикмат эгаси – Ҳаким Зотдир.
Албатта, Аллоҳнинг тавбаларни қабул қилиши, фақат биронта ёмонликни билмасдан қилиб қўйиб, орқасидан дарҳол тавба қилган кимсалар учундир. Аллоҳ ана ўшаларнинг тавбасини қабул қилади. Албатта, Аллоҳ ҳамма нарсани билиб турувчи – Аълим ва ҳикмат эгаси – Ҳаким Зотдир.
Шунингдек, сизнинг қўлингизда урушда асирга тушиб мулк бўлган жориялардан ташқари, эри бўлган аёлларни ҳам никоҳингизга олиш ҳаром қилинди. Бу сизларга Аллоҳнинг ёзган ҳукмларидир. Мана шу зикр қилинганлардан бошқа аёлларга ориятли бўлиб, зинокор бўлмаган ҳолингизда молларингиздан маҳр бериб уларни никоҳга олишни исташингиз сизлар учун ҳалол қилинди. Шундай экан, агар никоҳингизга олиб улардан фойдаланган бўлсангиз, белгиланган маҳрларини берингиз. Белгиланган маҳрдан кейин ўзаро келишсангиз, ҳамда хотин ўз маҳридан воз кечса у ҳолда сизлар учун гуноҳ йўқдир. Албатта, Аллоҳ ҳамма нарсани билиб турувчи – Аълим ва ҳикмат эгаси – Ҳаким Зотдир.
Аллоҳ сизларга шариат ҳукмларини очиқ ойдин баён қилишни, сизларни аввалги ҳақ йўлда яшаб ўтган кимсаларнинг йўлларига бошлашни ва сизнинг хатоларингизни кечиришни хоҳлайди. Албатта, Аллоҳ ҳамма нарсани билиб турувчи – Аълим ва ҳикмат эгаси – Ҳаким Зотдир.
Агар у эр-хотинларнинг оралари бузилиб кетишидан қўрқсангиз, унда эр тарафидан бир ҳакам, аёл тарафидан бир ҳакам тайинлаб юборинг. Агар икки тараф ҳам сулҳ қилишни истаса, Аллоҳ иккови орасига иттифоқликни солади. Албатта, Аллоҳ ҳамма нарсани билиб турувчи – Аълим ва барча ишлардан хабардор бўлган – Хобир Зотдир.
Агар у эр-хотинларнинг оралари бузилиб кетишидан қўрқсангиз, унда эр тарафидан бир ҳакам, аёл тарафидан бир ҳакам тайинлаб юборинг. Агар икки тараф ҳам сулҳ қилишни истаса, Аллоҳ иккови орасига иттифоқликни солади. Албатта, Аллоҳ ҳамма нарсани билиб турувчи – Аълим ва барча ишлардан хабардор бўлган – Хобир Зотдир.
Ёки улар Аллоҳ Ўз фазлидан берган неъматларни кўролмай одамларга ҳасад қиляптиларми? Дарҳақиқат, Биз олдин ҳам Иброҳимнинг сулоласига китоб, ҳикмат берган ва улкан ҳукмронликни ҳам ато этган эдик-ку!
Албатта, оятларимизни инкор қилиб, куфр келтирган кимсаларни яқинда дўзахга киритамиз. Азобни қайта-қайта тотишлари учун терилари куйиб пишгач, яна унинг ўрнига бошқа терини алмаштириб турамиз. Шубҳасиз, Аллоҳ иззати улуғ – Азиз ва ҳикмат эгаси – Ҳаким Зотдир.
Албатта, Аллоҳ омонатни ўз эгаларига топширишингизни ва одамлар ўртасида ҳукм қилган пайтингизда адолат билан ҳукм чиқаришга буюради. Дарҳақиқат, Аллоҳ сизларга қандай ҳам яхши насиҳат қилмоқда. Албатта, Аллоҳ ҳамма нарсани эшитиб турувчи – Самиъ ва бўлаётган ишларни кўриб турувчи – Басир Зотдир.
Албатта, Аллоҳ омонатни ўз эгаларига топширишингизни ва одамлар ўртасида ҳукм қилган пайтингизда адолат билан ҳукм чиқаришга буюради. Дарҳақиқат, Аллоҳ сизларга қандай ҳам яхши насиҳат қилмоқда. Албатта, Аллоҳ ҳамма нарсани эшитиб турувчи – Самиъ ва бўлаётган ишларни кўриб турувчи – Басир Зотдир.
Эй Муҳаммад, ўзларини сизга нозил қилинган Қуръонга ҳамда сиздан аввалги туширилган китобларга иймон келтирган деб иддао қилаётган кимсаларни кўрмайсизми? Улар шайтоний фитналар билан муҳокама қилишни истайдилар. Ваҳоланки, улар унга итоат қилмасликка буюрилган эдилар. Шайтон эса уларни тамоман узоқ залолатга етаклашни истайди.
Йўқ, Роббингга қасам бўлсинки, улар ўз ораларида чиққан келишмовчиликларга сизни ҳакам қилиб, кейин нафсларида сиз чиқарган ҳукмга эътироз қилмай, бутунлай таслим бўлмагунларича, ҳаргиз мўмин бўла олмайдилар.