Инжил эгалари бўлган насронийлар ундаги Аллоҳ нозил қилган оятлар билан ҳукм қилсинлар. Кимки Аллоҳ нозил қилган оятлар билан ҳукм қилмас экан, ана ўшалар айнан фосиқ кимсалардир.
Сиз қидирган ح ك م масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 210 та оят мавжуд.
hokim bo'lgansan, hukm beradi, va hikmatini, Hokim bo'lgan, hokimlar(ning oldi)ga, hukm va hikmat egasidir, hukm qilmoq uchun, hokimdir, va Hikmat(dan), va hikmat
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Инжил эгалари бўлган насронийлар ундаги Аллоҳ нозил қилган оятлар билан ҳукм қилсинлар. Кимки Аллоҳ нозил қилган оятлар билан ҳукм қилмас экан, ана ўшалар айнан фосиқ кимсалардир.
Инжил эгалари бўлган насронийлар ундаги Аллоҳ нозил қилган оятлар билан ҳукм қилсинлар. Кимки Аллоҳ нозил қилган оятлар билан ҳукм қилмас экан, ана ўшалар айнан фосиқ кимсалардир.
Эй Расулим, сизга эса ўзидан олдинги китобларни тасдиқ қилувчи ва улар устига гувоҳ бўлувчи Қуръон китобни барҳақ нозил қилдик. Шундай экан, улар орасида Аллоҳ нозил қилган оятлар билан ҳукм қилинг. Сизга келган ҳақиқатдан айрилиб, уларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг. Сизлардан ҳар бирингиз учун алоҳида шариат ва йўл қилиб қўйганмиз. Агар Аллоҳ хоҳлаганда эди сизларни бир уммат қилиб қўяр эди. Лекин сизларга берганлари билан имтиҳон қилиши учун ҳар бир умматга алоҳида йўл қилиб қўйди. Шундай экан, яхши амалларни қилишга шошилинглар. Барчангизнинг қайтар жойингиз Аллоҳнинг ҳузуригадир. Ана ўшанда сизларга тортишаётган нарсаларингиз ҳақида хабар беради.
Эй Расулим, улар орасида Аллоҳ нозил қилганига кўра ҳукм қилинг. Ҳамда уларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг ва Аллоҳ сизга нозил қилган ҳукмларнинг айримларидан сизни чалғитиб, фитнага солиб қўйишларидан эҳтиёт бўлинг. Агар чақириғингиздан юз ўгирсалар, билингки, Аллоҳ уларга баъзи гуноҳлари сабабидан мусибатга мубтало қилишни истамоқда.
Ёки жоҳилият даврининг ҳукмларини хоҳлайдиларми? Чиндан ҳам ишонган қавмлар учун Аллоҳдан кўра кимнинг ҳукми яхшироқдир?!
Ёки жоҳилият даврининг ҳукмларини хоҳлайдиларми? Чиндан ҳам ишонган қавмлар учун Аллоҳдан кўра кимнинг ҳукми яхшироқдир?!
Эй иймон келтирганлар, эҳромда бўлган ҳолингизда овни ўлдирманглар. Сизлардан кимда-ким уни қасддан ўлдирса унинг гарданига ўлдирган овининг қиймати баробарича хонаки ҳайвонлардан жазо бўлади. У ҳам бўлса, Каъбага юборилиб, етиб борадиган қурбонлик ҳадясидир, уни тайинлашда орангиздан икки адолатли зот ҳакамлик қилади. Ёки бўлмаса унинг миқдорича мискинларга таом улашиш ё, шу баробарида рўза тутиш каффороти бордир. Бу ҳукмларнинг бари қилмишининг машаққатини тотиб кўриш учундир. Аллоҳ ўтмишда бўлиб ўтганларни кечирди. Шундан кейин ҳам ким бу ишни такрорласа у ҳолда Аллоҳ ундан интиқом олади. Аллоҳ иззати буюк – Азиз ва золимлар учун интиқом Соҳибидир.
Аллоҳ ўша кунда: “Эй Марям ўғли Исо, сенга ва волидангга берган неъматларимни хотирлагин. Ўшанда сени Руҳ ул-Қудус бўлган Жаброил билан қўллаган эдим. Одамларга бешикда эканингда ҳам, навқирон чоғингда ҳам гапирардинг. Ҳамда сенга ёзиш ва ҳикмат илмини ҳамда Таврот ва Инжилни ўргатдим. Менинг изним билан лойдан қуш шаклини ўхшатиб ясар, кейин унга пуфлардинг ва у Менинг изним билан ҳақиқий бир қуш бўлиб қолар эди. Менинг изним билан туғма кўр ва пес касаллигини тузатар эдинг. Менинг изним билан ўликларни ҳам тирилтира олар эдинг. Уларга очиқ-ойдин далиллар билан келганингда улар орасидаги куфр келтирган кимсалар: “Бу аниқ сеҳрдир”, – деган эдилар. Ўшанда бани Исроил авлодларининг ёмонлигидан сени тўсиб қолганимни ҳам ёдга ол”, – дейди.
Агар уларни азобласанг, шубҳасиз, улар Сенинг бандаларингдир. Борди-ю уларни мағфират қилсанг, албатта, Сен иззати улуғ – Азиз ва ҳикмат эгаси бўлган – Ҳаким Зотсан.
У бандаларининг устидан мутлақ ҳукмрондир. У ҳикмат эгаси – Ҳаким ва барча ишлардан хабардор бўлган – Хобир Зотдир.
Эй Расулим, уларга қарата: “Мен, албатта, Роббимдан келган аниқ ҳужжатга эгадирман. Сизлар эса уни ёлғонга чиқардингиз. Сизлар тез бўлишни хоҳлаётган азобнинг ҳукми менда эмас. Ҳукм фақат Аллоҳ учун хосдир. У фақат ҳақиқатни баён қилиб беради. У ҳақ ва ботил орасини энг яхши айирувчидир.
Кейин бандалар ҳақиқий эгалари бўлган Аллоҳнинг ҳузурига қайтариладилар. Огоҳ бўлинглар, ҳукм қилиш, фақат Унинг Ўзигагина хосдир ва У энг тез ҳисоб-китоб қилувчидир.
У осмонлар ва Ерни барҳақ яратган Зотдир. У Зот “Бўл!” – деган куни барчаси муҳайё бўлади. Унинг сўзи ҳақдир. Қиёмат кунидаги сурга пуфланадиган кунда бутун ҳукмронлик Унинг қўлидадир. Аллоҳ яширин ва ошкора барча нарсаларни билувчи Зотдир. У ҳикмат эгаси – Ҳаким ва барча ишлардан хабардор бўлган – Хобир Зотдир.
Ана ўшалар ўз қавмига қарши Иброҳим учун берган ҳужжатларимиздир. Биз хоҳлаган бандамизни юқори даражаларга кўтарамиз. Албатта, Роббинг ҳикмат эгаси – Ҳаким ва ҳамма нарсани билиб турувчи – Аълим Зотдир.
Ана улар, биз уларга китоб, ҳикмат илми ва пайғамбарлик берган зотлардир. Буларни анави мушриклар инкор қилсалар, у ҳолда уларни инкор этмайдиган қавмни унга вакил қилиб қўйганмиз.
Эй Расулим, уларга: “Аллоҳдан ўзгани истаб ҳакам қилиб олайми? Ахир У сизларга бу китобни батафсил қилиб нозил қилган Зотдир”, – деб айтинг. Биз китоб берган яҳудий ва насроний бўлган кимсалар аслида, албатта, бу Қуръоннинг, ҳақиқатан, Роббингиз тарафидан нозил қилинганлигини биладилар. Бас, шундай экан, асло шубҳа қилувчилардан бўлманг.
Аллоҳ қиёмат кунида уларнинг барчасини тўплаб: “Эй жинлар жамоаси, инсонлардан ўзингизга оғганини кўпайтирдингиз”, – дейди. Шунда уларнинг инсонлардан бўлган дўстлари: “Эй Роббимиз, бизлар ўткинчи дунёда биримиз биримиздан фойдаланган эди. Энди эса Ўзинг бизларга тайин қилган ажалимизга етиб келдик”, – дейди. Аллоҳ уларга: “Сизларнинг жойингиз дўзах, энди у ерда қоласизлар. Фақат Аллоҳ хоҳлагани бундан мустаснодир”, – дейди. Албатта, Аллоҳ ҳикмат эгаси – Ҳаким ва ҳамма нарсани билиб турувчи – Аълим Зотдир.
Мушриклар Аллоҳ яратган экин-тикин ва ҳайвонлардан Аллоҳга бир ҳисса айириб, ўзларича: “Бу Аллоҳ учун, бу эса шерик қилган бутларимиз учун”, – дер эдилар. Шериклари учун бўлгани Аллоҳга етиб бормас экан, лекин Аллоҳ учун айирганлари бутларига етиб борар экан. Нақадар ёмон ҳукм чиқаряптилар.
Мушриклар яна: “Бу ҳайвонларнинг қорнидагилар тирик туғилса, фақат эркакларимизга хос бўлиб, хотинларимизга эса ҳаромдир. Агар ўлик бўлиб туғилса, у ҳолда улар унга шерикдирлар”, – дейдилар. Аллоҳ уларнинг бундай хулосалари учун яқинда жазо беради. Албатта, У ҳикмат эгаси – Ҳаким ва ҳамма нарсани билиб турувчи – Аълим Зотдир.
Агар сизлардан бир тоифа менга юборилган динга иймон келтириб ва бошқа бир тоифа иймон келтирмаган бўлса, унда Аллоҳ орамизда ҳукм чиқаргунча сабр қилиб туринглар. У ҳукм қилувчиларнинг яхшироғидир.