Ўз қўллари билан қилган гуноҳ ишлари туфайли уларга бирор мусибат етгандан кейин сизнинг олдингизга келиб: “Биз, фақат эзгуликни ва орани яхшилашни истаган эдик”, – деб, Аллоҳ номи билан қасам ичишлари қандай ҳол бўлди?
Сиз қидирган ح ل ف масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 13 та оят мавжуд.
qasam ichadilar, qasam ichganingiz, yana qasam ichadi, va qasam ichyaptirlar, qasam ichyaptirlar, qasam ichadilar, va qasam ichadilar, keyin qasam ichadilar, qasam ichganlari, qasam ichib turuvchi
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Ўз қўллари билан қилган гуноҳ ишлари туфайли уларга бирор мусибат етгандан кейин сизнинг олдингизга келиб: “Биз, фақат эзгуликни ва орани яхшилашни истаган эдик”, – деб, Аллоҳ номи билан қасам ичишлари қандай ҳол бўлди?
Аллоҳ сизларни тил учида айтган беҳуда қасамларингиз учун жавобгар тутмайди. Лекин сизларни қалбдан қаттиқ тугиб ва хоҳлаб ичган қасамлар бузилгани учун жавобгар қилади. Унинг каффороти эса, ўз оилангизга берадиган ўртача таом миқдорини ўнта мискинга едириш ёки уларнинг кийимини қилиб бериш ёхуд бир қулни озод қилишдир. Кимки буларни қилишга имкон топа олмаса у ҳолда уч кун рўза тутиши керак бўлади. Мана булар ичган ва кейин бузган қасамларингизнинг каффоратидир. Қасамларингизни бузишдан сақланглар. Шукр қилишингиз учун Аллоҳ сизларга оятларини мана шундай қилиб баён қилмоқда.
Эй Расулим, агар чақириғингиз улар учун яқин дунё манфаати ва машаққатсиз ўртача бир сафар бўлганида, сизга аниқ эргашар эдилар. Лекин уларга масофа узоқ кўриниб сафарга чиқмадилар. Яқинда мунофиқлар: “Агар кучимиз етганида, албатта, сизлар билан йўлга чиқар эдик”, – деб, Аллоҳ номи билан ёлғон қасам ҳам ичадилар. Шу тариқа улар ўзларини ҳам ҳалок қиладилар. Ҳолбуки, Аллоҳ уларни аниқ ёлғончи эканликларини билиб турибди.
Мунофиқлар: “Шубҳасиз, сизларданмиз”, – деб Аллоҳ номи билан қасам ичадилар. Ваҳоланки, улар сизлардан эмасдирлар. Аксинча, улар қўрқадиган қавмдирлар.
Эй мўминлар, у мунофиқлар: “Cизларни рози қилиш учун пайғамбарга озор бермадик”,- деб Аллоҳ номи билан қасам ичадилар. Ҳолбуки, агар иймонли бўлганларида, Аллоҳ ва Унинг пайғамбарини рози қилишлари энг лойиқ иш эди.
Мунофиқлар пайғамбарга нисбатан айтилган ҳақорат сўзларни айтмаганликларига доир ёлғон қасам ичадилар. Ваҳоланки, мунофиқлар бу куфр сўзини аниқ айтган эдилар ва исломга кирганларидан кейин яна куфр йўлига қайтган эдилар. Шунингдек, пайғамбарга суиқасд қилишдек етолмаган нарсаларига қасд қилган эдилар. Мунофиқлар Аллоҳ ва Унинг Расули уларни фақат Ўз фазлу карамидан бой-бадавлат қилиб қўйгани учунгина Аллоҳ ва Унинг Расулини ёмон кўрдилар. Бас, энди агар тавба қилсалар, ўзлари учун яхши бўлар эди. Агар юз ўгирсалар, Аллоҳ уларни дунё ва охиратда аламли азоб билан азоблайди. Ҳамда улар учун Ер юзида бирон дўст ҳам ёрдамчи ҳам бўлмайди.
Сизлар жангдан ғолиб бўлиб уларнинг олдига қайтиб, келганингизда, уларни жазолашдан тўхтаб, қўйиб юборишингиз учун Аллоҳ номи билан қасам ичадилар. Майли, улардан юз ўгиринг. Чунки улар ниятлари ва хатти-ҳаракатлари жиҳатидан покиза эмасдирлар. Қилган ёмон ишларининг жазоси сифатида жойлари дўзах бўлади.
Улардан рози бўлишингиз учун сизларга ёлғондан қасам ичадилар. Борди-ю сизлар улардан рози бўлсангиз ҳам, Аллоҳ фосиқ қавмлардан асло рози бўлмайди.
Эй Расулим, яна шундай кимсалар ҳам борки, улар сизларга зарар етказиш, куфр ва нифоқни орттириш, мўминлар орасини ажратиш ва олдин Аллоҳ ва Расулига қарши уруш очган кимсани кутиб олиш учун масжид қуриб олганлар. Бунинг устига улар: “Биз бундан фақат яхшиликни хоҳлаган эдик”, – деб қасам ҳам ичадилар. Сиз уларга ишонманг, уларнинг аниқ ёлғончилардан эканлигига Аллоҳ гувоҳлик беради.
Эй Муҳаммад, Аллоҳнинг ғазабига учраган қавмни дўст тутган мунофиқларни кўрмайсизми?! У мунофиқлар сизлардан ҳам, мана бу яҳудийлардан ҳам эмасдирлар. Яна улар ўзларининг мунофиқ эканликларини билиб туриб: “Биз мусулмонмиз”, – деб ёлғондан қасам ҳам ичадилар.
Аллоҳ уларнинг барчаларини қайта тирилтирадиган кунда улар худди сизларга қасам ичаётганларидек, У Зотга ҳам қасам ичадилар. Улар қасамлари сабабли бирор нарсага эришамиз, деб ўйлайдилар. Огоҳ бўлингларки, албатта, улар аниқ ёлғончилардир!
Аллоҳ уларнинг барчаларини қайта тирилтирадиган кунда улар худди сизларга қасам ичаётганларидек, У Зотга ҳам қасам ичадилар. Улар қасамлари сабабли бирор нарсага эришамиз, деб ўйлайдилар. Огоҳ бўлингларки, албатта, улар аниқ ёлғончилардир!
Эй Муҳаммад, ҳар қандай ҳақир ва қасамхўрга итоат қилманг.