Сўнг узоқ вақт ўтмасдан ҳудҳуд келиб: “Мен сен билмаган нарсалардан огоҳ бўлдим ва сенга Сабаъ шаҳридан ишончли хабар келтирдим”, – деди.
Сиз қидирган ح و ط масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 28 та оят мавжуд.
to'liq qurshagan, va qurshagan bo'lsa, tushuna olmaydilar, qurshagan, qurshaydi, qurshab olinganlariga, tushuna olmaganlari, har tomondan qurshab oluvchi, qurshab to'sib qo'yilishingiz, o'shanda yo'q qilindi
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Сўнг узоқ вақт ўтмасдан ҳудҳуд келиб: “Мен сен билмаган нарсалардан огоҳ бўлдим ва сенга Сабаъ шаҳридан ишончли хабар келтирдим”, – деди.
Бас, улар савол-жавобга келишгач, Аллоҳ уларга: “Сизлар аниқ билмаган ҳолингизда оятларимни ёлғонга чиқардингизми?! Ёки нима қилган эдингиз?” – дейди.
Улар сиздан азобни тезлатишни талаб қиладилар. Албатта, жаҳаннам кофирларни ўраб турувчидир.
Огоҳ бўлинглар, албатта, улар қиёматда Роббиларига рўбарў бўлишдан шубҳадалар. Огоҳ бўлингларки, албатта, У барча нарсани қамраб олувчидир.
Яна сизлар ҳали қодир бўлмаган бошқа ўлжалар ҳам борки, Аллоҳ уларни ўлжаларингиз эканини Ўз илми билан иҳота қилиб қўйгандир. Аллоҳ барча нарсага қодир Зотдир.
Аллоҳ етти қават осмонни ва Ердан ҳам ўшанча миқдорни яратган Зотдир. Аллоҳнинг амри у осмон ва Ер ўртасида нозил бўлиб туради. Булар токи сизлар Аллоҳнинг барча нарсага қодир эканини ва Аллоҳ барча нарсани Ўз илми билан иҳота қилиб олганини билишларингиз учундир.
Токи пайғамбарлар Роббиларининг элчилик вазифаларини умматга етказганликларини билиш учун шундай қилади. Аллоҳ пайғамбарлар ҳузуридаги барча нарсани иҳота қилиб олган. Ҳамда борлиқдаги ҳар бир нарсанинг саноғини ҳисоблаб қўйгандир.
Ҳолбуки, Аллоҳ уларнинг ортидан барча нарсани билиб иҳота қилиб турувчидир.