Улар Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирадилар. Яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарадилар ҳамда эзгу ишлар қилишда шошиладилар. Ана ўшалар солиҳ кимсалардандир.
Сиз қидирган أ م ر масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 248 та оят мавжуд.
buyurgani, buyurmoqdamisizlar, sizga buyurmoqda, sizga buyurilgan, amrini, bir ishga (narsaga), U sizga buyuradi, ishning, barcha ishlar, sizga buyurgani
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Улар Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирадилар. Яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарадилар ҳамда эзгу ишлар қилишда шошиладилар. Ана ўшалар солиҳ кимсалардандир.
Эй Расулим, Аллоҳ уларнинг тавбаларини қабул қилиши ёхуд золим кимсалар бўлганликлари учун жазо олишлари борасида сизнинг зиммангизда ҳеч қандай иш йўқдир.
Уларнинг айтган сўзлари фақат: “Эй Роббимиз, бизнинг гуноҳларимизни ва ишимиздаги қилган исрофгарчилигимизни кечиргин, жанг майдонларида бизларни собитқадам қилгин ҳамда кофир кимсалар устига бизларга нусрат бергин”, – демоқдан иборат эди.
Албатта, Аллоҳ сизга берган ваъдасига содиқ қолди. Чунки сизлар Уҳуд жангида у кофирларни Аллоҳнинг изни билан бирин кетин қира бошлаган эдингиз. Вақтики, Аллоҳ сизга ўзингиз севган зафарни кўрсатгач, бўшаша бошладингиз, итоат амри ҳақида бир-бирингиз билан тортишдингиз ва буйруққа қарши ҳаракат қилдингиз. Ораларингизда дунёни севадиганлар ҳам, охиратни севадиганлар ҳам бор эди. Сўнгра сизларни имтиҳон қилиш учун ғалабани мағлубиятга буриб юборди. Аммо кейин сизларни афв қилди. Аллоҳ мўминларга фазлу карам соҳиби бўлган Зотдир.
Кейин бу ғамнинг кетидан сизларга бир омонлик уйқу ҳолатини тушириб, сиз мўминлардан бўлган бир тоифани бу туйғу қамраб олди. Мунофиқлардан бўлган бошқа тоифа эса жон талвасасига тушиб, Аллоҳ ҳақида жоҳилона фикрлари билан ноҳақ гумонда бўлар эдилар. Улар: “Ўзи бизга бу ишдан нима фойда?!” – дердилар. Эй Расулим, уларга: “Барча ишлар Аллоҳга оиддир”, – деб айтинг. Улар сизга ошкор қилмаган мунофиқликларини ичларида яшириб юрадилар. Ҳамда улар: “Агар бизда бу иш юзасидан танлов бўлганида эди, бу ерда ўлдирилмас эдик”, – дейдилар. Эй Расулим, уларга: “Агар уйларингизда ўтирган бўлсангиз ҳам, ўлдирилиши Аллоҳ томонидан ёзилган кишилар мутлақо ҳалокат жойларига келиб қолган бўлар эдилар. Аллоҳ бу мағлубиятни кўнгилларингиздаги иймон ёки нифоқни синаш ва қалбларингиздаги кирларни тозалаш учун қилди. Шубҳасиз, Аллоҳ кўнгиллардаги яширинган нарсаларни ҳам билувчи Зотдир.

Эй Расулим, Аллоҳнинг раҳмати туфайли уларга юмшоқ муомалада бўлдингиз. Агар сиз уларга қўпол, қаттиқ қалбли бўлганингизда, шубҳасиз, атрофингиздан тарқалиб кетишарди. Шундай экан, уларни кечиринг ва хатолари учун Аллоҳдан мағфират тиланг. Қилинадиган ишларда улар билан маслаҳатлашинг. Қачонки якуний қарорни қабул қилсангиз, унда Аллоҳга таваккул қилинг. Албатта, Аллоҳ Ўзига суяниб иш қилувчиларни севади.
Албатта, молу давлат ва жонларингиз билан имтиҳон қилинасизлар. Сизлардан аввалги китоб берилган яҳудий ва насронийлар ва мушриклар томонидан кўплаб озор эшитасизлар. Агар мана шу ҳолларга сабр қилиб, Аллоҳдан қўрқсангизлар, бу қилганларингиз ишларнинг муқаррарлигидандир.
Ундай кимсалар эса ўзлари бахиллик қиладилар ва инсонларни ҳам бахиллик қилишга буюрадилар. Аллоҳ уларга Ўз фазлидан берган лутфу иноятларни бахиллик қилиб яширадилар. Биз эса бундай кофирларга хор қилувчи азобни тайёрлаб қўйганмиз.
Эй китоб берилган яҳудий ва насронийлар, қилинган итоатсизлик туфайли юзларни текислаб, уларни чаппа қилиб юборишимиздан ёки “шанба куни эгалари”ни қандай лаънатлаган бўлсак сизларни ҳам шундай лаънатга дучор қилишимиздан олдин сиздаги Тавротни тасдиқловчи қилиб нозил қилганимиз Қуръонга иймон келтиринглар. Аллоҳнинг амри, шубҳасиз, амалга ошади.
Албатта, Аллоҳ омонатни ўз эгаларига топширишингизни ва одамлар ўртасида ҳукм қилган пайтингизда адолат билан ҳукм чиқаришга буюради. Дарҳақиқат, Аллоҳ сизларга қандай ҳам яхши насиҳат қилмоқда. Албатта, Аллоҳ ҳамма нарсани эшитиб турувчи – Самиъ ва бўлаётган ишларни кўриб турувчи – Басир Зотдир.
Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга итоат қилинглар. Ҳамда Пайғамбарга ва ўзларингиздан бўлган аҳли иймон ишбошчи раҳнамоларга ҳам итоат қилинглар. Агарда бирор нарса ҳақида тортишиб қолсангиз, унинг ечимини Аллоҳга ва Расулга қайтаринглар. Агарда Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлсангиз, шу йўлни тутинглар. Ана шундай қилишингиз хайрли ва чиройли натижадир.
Эй Муҳаммад, ўзларини сизга нозил қилинган Қуръонга ҳамда сиздан аввалги туширилган китобларга иймон келтирган деб иддао қилаётган кимсаларни кўрмайсизми? Улар шайтоний фитналар билан муҳокама қилишни истайдилар. Ваҳоланки, улар унга итоат қилмасликка буюрилган эдилар. Шайтон эса уларни тамоман узоқ залолатга етаклашни истайди.
Агар у мунофиқларга жанг майдонларидан тинчлик ёки хатарга доир бирор бир хабар етиб келгудек бўлса, бемаслаҳат уни дарҳол тарқатиб юборадилар. Агарда уни аввал Пайғамбарга ва ўзларидан бўлган амирларга етказганларида эди, у хабарнинг асл негизини англамоқчи бўлган кимсалар улардан сўраб билиб олар эдилар. Агар сизларга Аллоҳнинг фазли ва марҳамати бўлмаганида айрим оз кишилардан ташқари кўпчилик шайтонга эргашиб кетган бўлар эдингиз.

Уларнинг махфий тарзда пичирлаб қилган кўплаб суҳбатларида хайр йўқдир. Лекин кимки муҳтожларга садақа бериш, эзгулик қилиш ва одамлар орасини ислоҳ қилишга буюриб бундай суҳбатларда бўлсагина, яхшилик қилган бўлади. Кимда-ким Аллоҳ ризосини тилаган ҳолда шу ишларни қилса, яқинда унга улкан мукофот берамиз.
Ҳамда шайтон: “Албатта, уларни тўғри йўлдан оздираман, ўткинчи дунёнинг хомхаёлларига ғарқ қиламан. Уларга буюрганимда менга эргашганлар ботил эътиқодларига ишониб, ҳайвонларнинг қулоқларини кесадилар ҳамда уларга амр қилсам Аллоҳнинг яратганларини асл қиёфасидан бошқасига ўзгартирадилар”, – деб айтган. Кимки Аллоҳни қўйиб шайтонни ўзига дўст деб тутса, шубҳасиз, у очиқ-ойдин зарарга дучор бўлгандир.

Эй Расулим, қалбларида мунофиқлик касали бор кимсаларнинг улар томонга ошиқаётганларини кўрасиз. Мунофиқлар: “Давр келиб бизларга улардан бир бало етиб қолишидан қўрқамиз”, – дейдилар. Шояд, Аллоҳ мусулмонларга ғалаба ёки Ўз ҳузуридан хайрли бир иш бериб қолса, ана ўшанда ичларида сақлаб юрганлари учун пушаймон қилувчи бўлиб қоладилар.