Эй одамлар, сизларни ҳам сизлардан олдинги қавмларни ҳам яратган Роббингизга ибодат қилинглар. Шояд, шунда Аллоҳдан қўрқиб, тақво қилсангизлар.
Сиз қидирган خ ل ق масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 261 та оят мавжуд.
sizlarni yaratdi, yaratdi, bir nasibi, yaratilishida, nasibi, yaratganini, yaratadi, yaratayin, Uni yaratdi, bir ulushi
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Эй одамлар, сизларни ҳам сизлардан олдинги қавмларни ҳам яратган Роббингизга ибодат қилинглар. Шояд, шунда Аллоҳдан қўрқиб, тақво қилсангизлар.
У Ер юзидаги барча нарсаларни сиз инсонлар учун яратган, сўнгра самога юзланиб, уларни етти қават осмон қилиб тиклаган Зотдир. У барча нарсани ҳикматини билиб турувчи Зотдир.
Шунингдек, яҳудийлар Сулаймоннинг ҳукмронлиги ва кўрсатган мўъжизалари тўғрисида шайтонларнинг уйдирмаларига ва ўқиб берган сеҳр жодуларига эргашиб кетдилар. Сулаймон асло сеҳр қилиб куфр келтирмаган, аксинча, одамларга сеҳр-жодуни ҳамда Бобил шаҳридаги Ҳорут ва Морут номли фаришталарга туширилган илму амаллардан таълим берадиган шайтонлар ва жинлар куфр келтирганлар. Ҳолбуки, у икки фаришта: “Бизлар фақатгина сизлар учун бир синовмиз холос ва бу илм сабабли куфр келтириб қўйма”, – деб айтмагунларича ҳеч кимга у илмдан бирор нарсани ўргатмас эдилар. Бас, яҳудийлар Аллоҳнинг у икки фариштасидан эр-хотиннинг ўртасини бузадиган илму амалларни ўрганар эдилар. Лекин улар бу илм билан Аллоҳнинг изнисиз ҳеч кимга зарар етказувчи бўла олмасдилар. Аслида эса улар ўзларига зарар келтирадиган ва фойда бермайдиган нарсаларни ўрганар эдилар. Улар Аллоҳнинг китобини дунё манфаати учун сеҳр-жодуга алмашиб, уни сотган кимсаларга охиратда ҳеч қандай насиба йўқлигини жуда яхши билар эдилар. Охиратдаги улушларидан айрилиб, ўзларини нақадар бир ярамас нарсага сотганларини билсалар эди!
Шубҳасиз, осмонлар ва Ернинг мукаммал ҳолда яратилишида, кеча ва кундузнинг вақти-вақти билан алмашиб туришида, одамларга нафи тегадиган фойдали нарсаларини ташиб кетаётган денгиздаги кемаларнинг сузишида, Аллоҳ осмондан туширган ва у сабабли ўлик бўлиб ётган қуруқ ерга ҳаёт берган ҳаётбахш сувда ва Ерда ҳар хил жонзотларни тарқатиб қўйишида, шамолларни йўналтиришида, осмону Ер ўртасидаги Яратганнинг амрига итоатда шай турган булутларда ақл юритувчи қавмлар учун Аллоҳнинг қудратига доир аниқ далиллар бордир.
Ҳаж арконларига доир ибодатларингизни адо этганингиздан кейин илгари ота-боболарингиз билан фахрланиб, уларни эсга олганингиздек, ҳатто улардан ҳам кучлироқ ҳолда Аллоҳни ёдга олинглар. Одамларнинг орасида шундай кимсалар ҳам борки, улар: “Эй Роббимиз, бизларга, фақат шу дунёда бергин”, – дейди. Ундай кимсаларга охиратда насиба йўқдир.
Талоқ қилинган аёллар уч ҳайз муддати миқдорида ўзларини кузатиб ўтирадилар. Агар улар Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлсалар, Аллоҳ уларнинг бачадонларида яратган ҳомилани ёки ҳайз ҳолатини беркитишлари ҳалол бўлмайди. Агар эрлари келишув қилиб, оилани тиклашни хоҳлаб қолсалар, шу муддат ичида уларни қайтариб яна никоҳларига олишга бутунлай ҳақлидирлар. Эркакларнинг аёллар устида ҳақлари бўлганидек, уларнинг ҳам эркаклар устида маълум бир ҳақлари бордир. Аммо эркакларга бу борада аёллардан бир даража юқори ҳақ бордир. Аллоҳ иззати улуғ – Азиз ва ҳикмат эгаси – Ҳаким Зотдир.
Шунда Марям: “Эй Роббим, менга ҳали одамзоднинг қўли тегмай туриб қайдан мендан бола бўлсин”, – деди. Аллоҳ унга: “Ҳа шундай, Аллоҳ Ўзи истаган нарсасини хоҳлаган тарзда яратади. Агар бирор бир ишни бўлиши учун қарор берса, унга “бўл”, – деса тамом у бўлади”, – деди.
Шунингдек, уни бани Исроил авлодларига пайғамбар қилиб юборади. У эса ўз қавмига: “Мен ҳақиқатан, пайғамбар эканлигим тўғрисида сизларга Роббингиздан далил келтирдим. Дарҳақиқат, мен сизларга лойдан қуш шаклини ўхшатиб ясайман. Кейин унга пуфлайман ва у Аллоҳнинг изни билан ҳақиқий бир қуш бўлади. Туғма кўр ва пес касаллигини тузатаман. Аллоҳнинг изни билан ўликларни ҳам тирилтира оламан. Булардан ташқари сизлар уйларингизда тановул қилаётган ҳамда захирага сақлаб қўяётган нарсаларингизни ҳам хабарини бера оламан. Агар ҳақиқатан, мўмин бўлсангиз, албатта, буларнинг барчасида сизлар учун пайғамбар эканимга очиқ ойдин аломат бордир”, – дейди.
Дарҳақиқат, Исонинг отасиз дунёга келиши мисоли, Аллоҳ наздида худди Одам Атоники кабидир. Аллоҳ уни тупроқдан яратиб, кейин унга “бўл”, – деди, тамом у бўлди.
Аллоҳга берган аҳду паймон ва қасамларини ўткинчи дунё манфаати учун арзимас баҳога сотадиганлар учун охиратда ҳеч қандай насиба йўқдир. Қиёмат кунида Аллоҳ уларга гапирмайди ва раҳмат назари билан боқмайди. Уларни гуноҳларидан тозаламайди ҳамда улар учун аламли азоб тайёрлаб қўйилгандир.
Шубҳасиз, осмонлару Ернинг яратилишида ва кеча-кундузнинг алмашиб туришида ақл эгалари учун очиқ аломатлар бордир.
Улар Аллоҳни тик турганларида ҳам, ўтирган ҳолларида ҳам, ётганларида ҳам зикр қиладилар ва осмонлару Ернинг яратилиши ҳақида тафаккур қилиб: “Эй Роббимиз, Сен бу коинотни бекорга яратмагансан. Сен нуқсонлардан холисан ва бизларни дўзах азобидан сақлагин”, – дейдилар.
Улар Аллоҳни тик турганларида ҳам, ўтирган ҳолларида ҳам, ётганларида ҳам зикр қиладилар ва осмонлару Ернинг яратилиши ҳақида тафаккур қилиб: “Эй Роббимиз, Сен бу коинотни бекорга яратмагансан. Сен нуқсонлардан холисан ва бизларни дўзах азобидан сақлагин”, – дейдилар.
Эй одамлар, сизларни бир жон, яъни Одамдан яратган ва ундан эса унинг жуфти Ҳаввони яратиб, икковларидан кўплаб эркагу аёллар тарқатиб қўйган Роббингиздан қўрқинглар. Унинг номи билан бир-бирингиздан талаб истакда бўладиганингиз Аллоҳдан ва қариндошлик алоқаларини узишдан қўрқинглар. Албатта, Аллоҳ устингиздан кузатиб турувчидир.
Эй одамлар, сизларни бир жон, яъни Одамдан яратган ва ундан эса унинг жуфти Ҳаввони яратиб, икковларидан кўплаб эркагу аёллар тарқатиб қўйган Роббингиздан қўрқинглар. Унинг номи билан бир-бирингиздан талаб истакда бўладиганингиз Аллоҳдан ва қариндошлик алоқаларини узишдан қўрқинглар. Албатта, Аллоҳ устингиздан кузатиб турувчидир.
Аллоҳ сизларга енгиллик бўлишини хоҳлайди. Чунки инсон заиф қилиб яратилгандир.
Ҳамда шайтон: “Албатта, уларни тўғри йўлдан оздираман, ўткинчи дунёнинг хомхаёлларига ғарқ қиламан. Уларга буюрганимда менга эргашганлар ботил эътиқодларига ишониб, ҳайвонларнинг қулоқларини кесадилар ҳамда уларга амр қилсам Аллоҳнинг яратганларини асл қиёфасидан бошқасига ўзгартирадилар”, – деб айтган. Кимки Аллоҳни қўйиб шайтонни ўзига дўст деб тутса, шубҳасиз, у очиқ-ойдин зарарга дучор бўлгандир.
Марям ўғли Масиҳ Аллоҳдир, – деб айтган кимсалар аниқ кофир бўлдилар. Эй Расулим, уларга: “Агар Аллоҳ Марям ўғли Масиҳни, унинг онасини ҳамда Ер юзидаги барчани ҳалок этишни хоҳласа, ким Ундан бирор нарсани қайтариб қолишга қодир бўла олади”, – деб айтинг. Ахир осмонлару Ер ва улар орасидаги барча борлиқнинг ҳукмронлиги, шубҳасиз, Аллоҳга оиддир. У нимани қандай хоҳласа, яратади. Албатта, Аллоҳ ҳар нарсага кучи етадиган Зотдир.
Яҳудийлар ва насронийлар: “Биз Аллоҳнинг болалари ва суюкли бандаларимиз”, – дейдилар. Эй Расулим, уларга: “Ундай бўлса, нега сизларни гуноҳларингиз туфайли азоблайди?” – деб айтинг. Йўқ, асло, сизлар ҳам У яратган башарият кабисизлар. Аллоҳ истаган кишисини мағфират қилади ва истаганини азоблайди. Осмонлару Ер ва улар орасидаги барча борлиқнинг ҳукмронлиги, шубҳасиз, Аллоҳга оиддир. Охир-оқибат қайтиб бориладиган жой ёлғиз Унинг Ўзигадир.
Аллоҳ ўша кунда: “Эй Марям ўғли Исо, сенга ва волидангга берган неъматларимни хотирлагин. Ўшанда сени Руҳ ул-Қудус бўлган Жаброил билан қўллаган эдим. Одамларга бешикда эканингда ҳам, навқирон чоғингда ҳам гапирардинг. Ҳамда сенга ёзиш ва ҳикмат илмини ҳамда Таврот ва Инжилни ўргатдим. Менинг изним билан лойдан қуш шаклини ўхшатиб ясар, кейин унга пуфлардинг ва у Менинг изним билан ҳақиқий бир қуш бўлиб қолар эди. Менинг изним билан туғма кўр ва пес касаллигини тузатар эдинг. Менинг изним билан ўликларни ҳам тирилтира олар эдинг. Уларга очиқ-ойдин далиллар билан келганингда улар орасидаги куфр келтирган кимсалар: “Бу аниқ сеҳрдир”, – деган эдилар. Ўшанда бани Исроил авлодларининг ёмонлигидан сени тўсиб қолганимни ҳам ёдга ол”, – дейди.