ثُمَّ خَلَقْنَا النُّطْفَةَ عَلَقَةً فَخَلَقْنَا الْعَلَقَةَ مُضْغَةً فَخَلَقْنَا الْمُضْغَةَ عِظَامًا فَكَسَوْنَا الْعِظَامَ لَحْمًا ثُمَّ أَنْشَأْنَاهُ خَلْقًا آخَرَ ۚ فَتَبَارَكَ اللَّهُ أَحْسَنُ الْخَالِقِينَ
Сўнгра нутфадан лахта қонни яратдик, кейин лахта қонни парча гўшт қилдик, кейин эса парча гўштга суякларни қилдик. Сўнгра бу суякларга гўшт қопладик, кейин унга жон киргизиб, олдинги ҳолидан бутунлай бошқача бир вужудни пайдо қилдик. Яратувчиларнинг энг гўзали бўлган Аллоҳ баракатлидир!

