Агар сизларга Уҳуд жангида жароҳат етган бўлса, у қавмга ҳам Бадр жангида шунга ўхшаш жароҳат етган. Биз бу яхши ва ёмон кунларни одамлар орасида вақти-вақти билан шундай қилиб айлантириб турамиз. Аллоҳ буни чинакам иймон келтирганларни ўртага чиқариб, билиши ва сизлардан шаҳидларни саралаб олиши учун қилади. Аллоҳ золим кимсаларни севмайди.

