Улар яна: “Эй Роббимиз, нозил қилганинг Инжилга иймон келтирдик ва пайғамбар амрларига эргашдик. Бас, бизни ҳаққа шоҳидлик қилувчилар қаторига ёзгин”, – дедилар.
Сиз қидирган ر س ل масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 513 та оят мавжуд.
payg'ambarlar, bir payg'ambar, va rosullariga, bir elchi, rosulingizdan, seni yubordik, rosulning (ham), Elchiga, yuborganimiz, bir Elchi
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Улар яна: “Эй Роббимиз, нозил қилганинг Инжилга иймон келтирдик ва пайғамбар амрларига эргашдик. Бас, бизни ҳаққа шоҳидлик қилувчилар қаторига ёзгин”, – дедилар.
Ўшанда Аллоҳ пайғамбарлардан аҳд олиб: “Сизга китоб ва ҳикмат берганимдан кейин ўзингиздаги китобни тасдиқловчи Муҳаммад исмли бир Расул келса, унга аниқ ишониб, албатта, ёрдам қиласизлар!” – деган эди. Кейин яна: “Шунга иқрор бўлиб, мазкур аҳдномага кўра масъулияти оғир юкимни қабул қилдингизми?!” – деди. Улар: “Ҳа иқрор бўлиб қабул қилдик”, – деганлар. Шунда Аллоҳ: “Унда барчангиз гувоҳ бўлинглар, Мен ҳам сизлар билан мана шу аҳдномага шоҳидларданман”, – деган эди.
Иймон келтириб, Расулни, шубҳасиз, ҳақ деб гувоҳлик берганларидан ва ўзларига очиқ-равшан далиллар келганидан кейин ҳам инкор қилиб куфр келтирган қавмни Аллоҳ қандай қилиб тўғри йўлга бошласин?! Аллоҳ золим қавмларни ҳидоятга етакламайди.
Сизларга Аллоҳнинг оятлари ўқиб турилган ва орангизда Унинг Расули бўлгани ҳолда қандай қилиб куфр келтирасизлар?! Кимки Аллоҳнинг динини маҳкам тутса, дарҳақиқат, у тўғри йўлга ҳидоят қилинибди.
Аллоҳга ва Расулга итоат қилинглар. Шояд, шунда Аллоҳнинг раҳматига сазовор бўласизлар.
Муҳаммад, фақат бир пайғамбардир холос. Дарҳақиқат, ундан олдин кўплаб пайғамбарлар келиб кетган. Агар у вафот этса ёки ўлдирилса, ортингизга қайтиб кетасизларми? Кимки ортига қараб куфрга қайтиб кетса, шуни билиб қўйсин, у Аллоҳга зарар етказа олмайди. Аллоҳ шукр қилувчиларни мукофотлайди.

Ўшанда Расул ортингиздан чақириб турса ҳам, ҳеч кимга бурилиб қарамай, жойингиздан узоқлашиб кетганингизни эсланг. Бундан кейин қўлингиздан кетган нарсага ҳам, сизга етган мусибатларга ҳам маҳзун бўлмаслигингиз учун сизларни ғам устига ғам билан жазолади. Аллоҳ қилиб турган амалларингиздан хабардордир.
Дарҳақиқат, Аллоҳ ўзларини ичидан уларга оятларини ўқиб берадиган, ширк ва гуноҳлардан тозалайдиган, китоб ва ҳикматдан таълим берадиган Пайғамбар юбориб, мўминларга неъмат берди.
Улар жангда жароҳат етгандан кейин ҳам Аллоҳ ва Расулнинг чақириғига жавоб берганлардир. У кимсалардан яхшилик ва тақво қилганлар учун улкан ажрлар бордир.
Аллоҳ мўминларни покдан нопокни ажратмасдан, сизларни ҳозирги бу ҳолатда ташлаб қўймайди. Шунингдек, Аллоҳ сизларни ғайбдан хабардор қилиб қўймади. Бироқ Аллоҳ Ўз Расулларидан хоҳлаган кишисини танлаб олади. Аллоҳга ва Унинг Расулларига иймон келтиринглар. Агар иймон келтириб, Аллоҳдан қўрқсангиз, сизлар учун улкан ажр бордир.

Улар: “Бизга келтирган бир қурбонликни осмондан тушган бир олов уни еб қўймагунча ҳеч бир Расулга иймон келтирмаслигимиз ҳақида Аллоҳ Тавротда бизлардан аҳд олган”, – деб айтадилар. Эй Расулим, уларга: “Мендан олдин ҳам сизнинг аждодларингизга далиллар ва сизлар айтган қурбонлик каби мўъжизалар билан кўплаб пайғамбарлар келган эдилар. Хўш, агар гапларингизда ростгўй бўлсангизлар, нима учун уларни қатл этдингиз?!” – деб айтинг.

Эй Расулим, агарда сизни ёлғончига чиқараётган бўлсалар, ғамгин бўлманг, дарҳақиқат, сиздан олдин очиқ далиллар, саҳифалар ва нур тарқатувчи китоб келтирган Расуллар ҳам ёлғончига чиқарилган эдилар.
Эй Роббимиз, бизга расулларинг орқали ваъда қилганингни бергин ва бизни қиёмат куни шарманда қилмагин. Дарҳақиқат, Сен ҳеч қачон ваъдангга хилоф қилмайсан.
Мана шу Аллоҳнинг белгилаб қўйган ҳудудларидир. Ким Аллоҳ ва унинг Расулига итоат қилса, уни тагидан анҳорлар оқиб турувчи жаннатларга киритади. Улар у ерда абадий қолувчилардир. Мана бу катта ютуқдир.
Ким Аллоҳ ва Унинг Расулига осийлик қилса ва Унинг белгилаб қўйган ҳадларидан ошса, уни у ерда мангу қоладиган дўзахга киритади. Ҳамда унинг учун у ерда хор қилувчи азоб бордир.
Куфр келтирганлар ҳамда Расулга осий бўлганлар қиёмат кунида гуноҳлари туфайли ер билан бир бўлиб кетишни истаб қоладилар. Ҳамда Аллоҳдан ҳеч бир сўзни яшира олмайдилар.
Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга итоат қилинглар. Ҳамда Пайғамбарга ва ўзларингиздан бўлган аҳли иймон ишбошчи раҳнамоларга ҳам итоат қилинглар. Агарда бирор нарса ҳақида тортишиб қолсангиз, унинг ечимини Аллоҳга ва Расулга қайтаринглар. Агарда Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлсангиз, шу йўлни тутинглар. Ана шундай қилишингиз хайрли ва чиройли натижадир.