Эй Расулим, булар Аллоҳнинг оятлари бўлиб, уларни сизга рўйирост тиловат қилмоқдамиз. Сиз, шубҳасиз, пайғамбарлардансиз.
Сиз қидирган أ ي ي масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 382 та оят мавжуд.
oyatlarimizni, mening oyatlarimni, oyatlarini, oyatlar, oyatni, bir oyat (mo''jiza), oyatlarni, sening oyatlaringni, albatta dalillar bor, oyatlardan
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Эй Расулим, булар Аллоҳнинг оятлари бўлиб, уларни сизга рўйирост тиловат қилмоқдамиз. Сиз, шубҳасиз, пайғамбарлардансиз.
Ёки яна бошқа бир киши ҳақидаги хабарни билмайсизми? У кимса томлари босиб вайронага айланган ва ҳувиллаб қолган бир қишлоқдан ўтиб кетаётганда ўзига ўзи: “Аллоҳ харобага айланиб ўлгандан кейин бу қишлоқ аҳолисини қандай қилиб қайта тирилтираркин-а?!” – деди. Шунда Аллоҳ уни ўлдириб, юз йил муддатга шу ҳолда ташлаб қўйди. Юз йилдан кейин уни қайта тирилтириб: “Неча йил шу ўлик ҳолда ётдинг?” – деди. У эса: “Бир кун ёки ярим кун”, – деб жавоб берди. Аллоҳ унга: “Йўқ, сен юз йил ўлик ҳолда ётдинг. Ана таоминг ва ичимлигингга қарагин, бузилиб ўзгармаган. Энди эшагингга қара, чириб ётибди. Бундай ҳодисани кўрсатишдан мақсад сени инсонларга ибрат қилиб кўрсатишдир. Бу суякларни қандай қилиб тиклаб, кейин уларга гўшт қоплаб, кийдиришимизни кўргин”, – деди. Унга Аллоҳдан бўлган мўъжиза очиқ-ойдин маълум бўлгач: “Албатта, Аллоҳ ҳамма нарсага кучи етадиган Зот эканини биламан”, – деди.
Сизлардан бирортангиз тагидан анҳорлар оқиб турган, хурмою узумлар ва анвойи мевали боғи бор одамнинг ёши улғайиб, норасида болалари билан қолган пайтида боғини оловли бўрон уриб, ёниб кул бўлишини хоҳлайдими? Аллоҳ шояд, тафаккур қиласизлар деб, оятларни сизларга шундай баён қилади.
Аввалдан улар инсонларга ҳидоят манбаи бўлган эди. Кейин эса, ҳақ билан ботилни айирувчи бўлган Фурқонни нозил қилди. Шубҳасиз, Аллоҳнинг оятларини инкор қилувчиларга шиддатли азоб бордир. Аллоҳ иззати буюк – Азиз ва золимлар учун интиқом соҳибидир.
Эй Расулим, У сизга Қуръон китобни туширган Зотдир. У Қуръонда бир қисми китобнинг онаси, яъни асли ҳисобланган очиқ-ойдин муҳкам оятлар ва яна маъноси, фақат Аллоҳга маълум ҳамда тушуниш қийин бўлган бошқа муташобиҳ оятлар ҳам бордир. Лекин қалбларида ҳақдан оғишга мойил бўлган кимсалар фитна чиқариш ва ўзларича маъно бериб, таъвил қилиш мақсадида ундаги муташобиҳ оятларни ушлаб олиб эргашадилар. Ваҳоланки, асл таъвилини Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди. Илмда кучли бўлган кимсалар эса: “Биз унга иймон келтирдик ва у оятларнинг барчаси Аллоҳнинг ҳузуридандир”, – дейдилар. Булардан, фақат ақл эгалари ўгит оладилар.
Уларнинг аҳволи худди фиръавн хонадони ва издошларининг ҳамда улардан аввалги ўтганларнинг ҳолатига ўхшайди. Улар оятларимизни ёлғонга чиқаришгандан кейин Аллоҳ уларни гуноҳлари сабабли тутиб азоблади. Аллоҳнинг азоби қақшатгичдир.
Дарҳақиқат, Бадр жангидаги сизлар тўқнашган икки гуруҳда ибрат бўлган эди. Гуруҳнинг бири Аллоҳ йўлида жанг қилар, бошқаси эса кофир эди. У кофирлар кўзлари билан мусулмонларни ўзларига икки баробар кўп ҳолда кўриб турар эдилар. Аллоҳ хоҳлаганини ўз ёрдами билан қўллаб-қувватлайди. Мана шу воқеада кўра олувчи басират эгалари учун ибрат бордир.
Албатта, Аллоҳ наздида мақбул бўлган дин бу, фақат Ислом динидир. Ўзларига китоб берилган яҳудий ва насронийлар уларга Исломнинг ҳақ эканлигига очиқ далил келганидан кейингина адоват ва ҳасад қилган ҳолда ўзаро ихтилофга тушдилар. Кимки Аллоҳнинг оятларини инкор қилса, бас, албатта, Аллоҳ барчанинг қилмишини тез ҳисоб-китоб қилувчи Зотдир.
Аллоҳнинг оятларини инкор қилиб куфр келтирадиган, пайғамбарларни ноҳақ қатл қиладиган ва инсонлар орасидаги ҳақ ва адолатга буюрувчи солиҳ кимсаларни ўлдирадиган золимларга охиратдаги аламли азоб башоратини беринг.
Закариё: “Эй Роббим, хотинимнинг ҳомиладорлигига доир менга бирор бир белги кўрсат”, – деди. Аллоҳ унга: “Сенинг белгинг, соғ бўлатуриб одамлар билан уч кун гаплаша олмайсан. Улар билан, фақат имо ишора орқалигина сўзлашасан. Шунингдек, Роббингни кўп зикр қил ва туну кун унга тасбеҳ айт”, – деди.
Закариё: “Эй Роббим, хотинимнинг ҳомиладорлигига доир менга бирор бир белги кўрсат”, – деди. Аллоҳ унга: “Сенинг белгинг, соғ бўлатуриб одамлар билан уч кун гаплаша олмайсан. Улар билан, фақат имо ишора орқалигина сўзлашасан. Шунингдек, Роббингни кўп зикр қил ва туну кун унга тасбеҳ айт”, – деди.
Шунингдек, уни бани Исроил авлодларига пайғамбар қилиб юборади. У эса ўз қавмига: “Мен ҳақиқатан, пайғамбар эканлигим тўғрисида сизларга Роббингиздан далил келтирдим. Дарҳақиқат, мен сизларга лойдан қуш шаклини ўхшатиб ясайман. Кейин унга пуфлайман ва у Аллоҳнинг изни билан ҳақиқий бир қуш бўлади. Туғма кўр ва пес касаллигини тузатаман. Аллоҳнинг изни билан ўликларни ҳам тирилтира оламан. Булардан ташқари сизлар уйларингизда тановул қилаётган ҳамда захирага сақлаб қўяётган нарсаларингизни ҳам хабарини бера оламан. Агар ҳақиқатан, мўмин бўлсангиз, албатта, буларнинг барчасида сизлар учун пайғамбар эканимга очиқ ойдин аломат бордир”, – дейди.
Шунингдек, уни бани Исроил авлодларига пайғамбар қилиб юборади. У эса ўз қавмига: “Мен ҳақиқатан, пайғамбар эканлигим тўғрисида сизларга Роббингиздан далил келтирдим. Дарҳақиқат, мен сизларга лойдан қуш шаклини ўхшатиб ясайман. Кейин унга пуфлайман ва у Аллоҳнинг изни билан ҳақиқий бир қуш бўлади. Туғма кўр ва пес касаллигини тузатаман. Аллоҳнинг изни билан ўликларни ҳам тирилтира оламан. Булардан ташқари сизлар уйларингизда тановул қилаётган ҳамда захирага сақлаб қўяётган нарсаларингизни ҳам хабарини бера оламан. Агар ҳақиқатан, мўмин бўлсангиз, албатта, буларнинг барчасида сизлар учун пайғамбар эканимга очиқ ойдин аломат бордир”, – дейди.
Ҳамда мен ўзимдан олдинги нозил бўлган Тавротни тасдиқ қилувчи ва сизларга айрим ҳаром қилинганларни ҳалол қилиш учун Роббингиздан бир ҳужжат келтирдим. Бас, шундай экан, Аллоҳдан қўрқингиз ва менга итоат қилингиз!
Эй Расулим, буларни сизга Аллоҳнинг оятларидан ва ҳикматли эслатмалардан тиловат қилиб беряпмиз.
Эй аҳли китоб бўлган яҳудий ва насронийлар! Нима учун сизлар унинг ҳақ эканлигига шоҳид бўла туриб, Аллоҳнинг оятларини инкор қилиб, куфр келтирасизлар?!
У ерда очиқ-ойдин аломатлар ва Иброҳимнинг мақоми бор. У ерга кирган ҳар ким хавф-хатардан омонда бўлади. Йўлга тушишга қодир бўлган одамлар зиммасида Аллоҳ учун Байтни ҳаж қилиш мажбурияти бордир. Кимки Аллоҳнинг амрларини инкор қилиб куфр келтирса ҳам, бас, шубҳасиз, Аллоҳ бутун оламлардан беҳожат бўлган Зотдир.
Эй Муҳаммад, уларга: “Эй аҳли китоб бўлган яҳудий ва насронийлар! Нима учун Аллоҳнинг оятларини инкор қилиб куфр келтирасизлар?! Ахир, Аллоҳ қилаётган барча ишларингизга гувоҳ бўлиб турибди”, – деб айтинг.
Сизларга Аллоҳнинг оятлари ўқиб турилган ва орангизда Унинг Расули бўлгани ҳолда қандай қилиб куфр келтирасизлар?! Кимки Аллоҳнинг динини маҳкам тутса, дарҳақиқат, у тўғри йўлга ҳидоят қилинибди.
Ҳаммангиз биргаликда Аллоҳнинг арқони Қуръонни маҳкам тутинглар ва ажралиб кетманглар. Аллоҳнинг сизга берган неъматини ёдга олинглар. Бир пайтлар бир-бирингизга душман эдингиз сўнг, қалбларингизни ўзаро ошно қилиб қўйди. Унинг неъмати соясида биродарларга айландингиз. Дўзах чуқурининг ёқасида эканингизда ундан сизларни қутқарди. Ҳидоят йўлини топишингиз учун Аллоҳ сизларга оятларини мана шундай баён қилади.