Ўғрилик қилган эркакни ҳам аёлни ҳам қилган ишларига яраша бир жазо ва Аллоҳдан бир ибрат бўлиши учун қўлларини кесинглар. Аллоҳ иззати улуғ – Азиз ва ҳикмат эгаси бўлган – Ҳаким Зотдир.
Сиз қидирган س ر ق масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 9 та оят мавжуд.
va o'g'irlik qiluvchi erkakning, va o'g'irlik qiluvchi ayolning, o'g'risiz, o'g'ri, o'g'irlaganda, o'g'irlagan edi, o'g'irlik qildi, o'g'irlik qilgan, o'g'irlik qilmasliklariga
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Ўғрилик қилган эркакни ҳам аёлни ҳам қилган ишларига яраша бир жазо ва Аллоҳдан бир ибрат бўлиши учун қўлларини кесинглар. Аллоҳ иззати улуғ – Азиз ва ҳикмат эгаси бўлган – Ҳаким Зотдир.
Ўғрилик қилган эркакни ҳам аёлни ҳам қилган ишларига яраша бир жазо ва Аллоҳдан бир ибрат бўлиши учун қўлларини кесинглар. Аллоҳ иззати улуғ – Азиз ва ҳикмат эгаси бўлган – Ҳаким Зотдир.
Юсуф уларни егулик жиҳозлари билан жиҳозлагач укасининг юки орасига сездирмай бир идишни солиб қўйди. Сўнгра жарчи: “Эй карвон эгалари, сизлар ўғридирсизлар”, – деб ҳайқириб жар солди.
Улар: “Аллоҳга қасам бўлсинки, бизлар бу ерга бузғунчилик қилиш учун келмаганимизни аниқ биласизлар-ку. Бизлар ўғри эмасмиз”, – дедилар.
Акалари буни кўриб: “Агар бу Бинямин ўғрилик қилган бўлса, қилгандир,, чунки олдин унинг акаси ҳам ўғрилик қилган эди”, – дедилар. Шунда Юсуф бу гапни ичига ютиб, уларга билдирмади ва: “Сизлар ёмон мақомдасизлар. Аллоҳ тўқиб чиқараётган гапларингизни жуда яхши билувчидир”, – деди.

Сизлар энди оталарингиз олдига қайтинглар ва: “Эй отамиз, ўғлинг Бинямин ўғрилик қилди. Бизлар фақат билган нарсамизга гувоҳлик бермоқдамиз. Ахир биз ғайбга тааллуқли бўлган яширин ишларни билувчи эмасмиз”, – деб айтинглар.
Агар жинлардан бирортаси фаришталарнинг сўзини ўғринча эшитиб олса, дарҳол унга ёрқин юлдуз қувиб етади ва яксон қилади.
Эй Пайғамбар, қачонки, олдингизга мўминалар келиб, сизга ўзларининг Аллоҳга бирор нарсани шерик қилмасликларига, ўғирлик қилмасликларига, зино қилмасликларига, ўз болаларини ўлдирмасликларига, қўллари ва оёқлари орасида тўқиб оладиган бўҳтонни келтирмасликларига ҳамда бирор яхши ишда сизга итоатсизлик қилмасликларига доир байъат қилсалар, сиз уларнинг байъатларини қабул қилинг ва улар учун Аллоҳдан мағфират сўранг! Албатта, Аллоҳ кечиримли ва раҳмлидир.