Аллоҳ кофирларнинг қалблари ва қулоқларига инкор қилганлари туфайли муҳр уриб қўйган. Ҳамда кўзларига ғафлат пардаси тортилган бўлиб, ҳақиқатни кўра олмайдилар. Қиёматда улар учун улкан азоб тайёрлаб қўйилгандир.
Сиз қидирган س م ع масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 185 та оят мавжуд.
quloqlarining, eshitishlarini, eshitardilar ham, tinglang (dedik), tingladik, va tinglang, eshituvchisan, eshituvchidir, hech narsa eshitmaydigan, eshitganingizdan
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Аллоҳ кофирларнинг қалблари ва қулоқларига инкор қилганлари туфайли муҳр уриб қўйган. Ҳамда кўзларига ғафлат пардаси тортилган бўлиб, ҳақиқатни кўра олмайдилар. Қиёматда улар учун улкан азоб тайёрлаб қўйилгандир.
Чақмоқ гўё мунофиқларнинг кўзларини олиб қўйгудек эди. Қачонки чақмоқ уларга бир дам атрофни ёритса, у ерда бироз илдамланишар, такрор уларнинг тепаларини зулмат қопласа, жойларида тўхтаб туришарди. Агар Аллоҳ хоҳласа эди уларнинг қулоқ ва кўзларини чақмоқ туфайли йўқ қилиб кетказиб қўяр эди. Албатта, Аллоҳ ҳар нарсага кучи етадиган – Қодир Зотдир.
Эй мусулмонлар, бани Исроил авлодларини сизларга ишонишига умид қиляпсизларми?! Дарҳақиқат, улардан бир гуруҳи Аллоҳнинг каломини эшита туриб, уни фаҳмлаб олганларидан кейин ҳам, ўзлари билиб туриб, атайин уни ўзгартирар эдилар.
Эй бани Исроил авлодлари, Биз сиздан ўша пайт аҳдингизни олгач, устингизда Тур тоғини муаллақ кўтариб туриб: “Биз келтирган Тавротни маҳкам ушланглар ва қулоқ тутинглар”, – деганимизда, улар: “Эшитдик ва исён қилдик”, – деганларини эсланглар. Уларнинг инкорлари сабабли кўнгилларига олтин бузоққа сиғиниш ҳаваси сингдирилди. Эй Муҳаммад, уларга: “Агар сиз шундай иймонли бўлсангиз, унда иймонингиз сизларни нақадар ёмон нарсаларга буюради?” – деб айтинг.
Эй бани Исроил авлодлари, Биз сиздан ўша пайт аҳдингизни олгач, устингизда Тур тоғини муаллақ кўтариб туриб: “Биз келтирган Тавротни маҳкам ушланглар ва қулоқ тутинглар”, – деганимизда, улар: “Эшитдик ва исён қилдик”, – деганларини эсланглар. Уларнинг инкорлари сабабли кўнгилларига олтин бузоққа сиғиниш ҳаваси сингдирилди. Эй Муҳаммад, уларга: “Агар сиз шундай иймонли бўлсангиз, унда иймонингиз сизларни нақадар ёмон нарсаларга буюради?” – деб айтинг.
Эй иймон келтирганлар, “роино” эмас, “унзурно”, – деб айтинглар. Ҳамда сизга айтилаётганларга қулоқ солинглар. Кофирлар учун эса аламли азоб бордир.
Иброҳим ўғли Исмоил билан биргаликда Аллоҳ уйидан саналмиш Каъбанинг пойдеворини кўтараётиб: “Эй Роббимиз, биздан бу қилаётган амалимизни қабул қилгин. Шубҳасиз, сен ҳамма нарсани эшитувчи – Самиъ ва билувчи – Аълим Зотсан”, – деб айтганларини эсланг.
Агар улар ҳам сизлар иймон келтиргандек иймон келтирсалар, унда чиндан ҳам ҳидоят йўлини топибдилар. Борди-ю ундан юз ўгирсалар, у ҳолда, шубҳасиз, сизларга нисбатан қаршилик ва адоват ичидадирлар. Эй Расулим, бас, сизни улардан ҳимоя қилишга Аллоҳнинг ўзи кифоя қилади. Албатта, У ҳамма нарсани эшитувчи – Самиъ ва ҳар бир нарсани билувчи – Аълим Зотдир.
Аллоҳга куфр келтирганларнинг мисоли, худди бақириқ-чақириқдан бошқа ҳеч нарсани эшитмайдиган ҳайвонларга ҳайқираётган чўпоннинг ҳолатига ўхшайди. Улар маънан кардирлар – насиҳат эшитмайдилар, соқовдирлар – ҳақни гапира олмайдилар, кўрдирлар – оятларни кўролмайдилар. Демак, улар ақл ишлата олмайдилар.
Кимки, васиятни эшитиб олгандан кейин уни ўзгартирса, гуноҳи уни ўзгартирганга бўлади. Албатта, Аллоҳ ҳамма нарсани эшитиб турувчи – Самиъ ва билиб турувчи – Аълим Зотдир.
Кимки, васиятни эшитиб олгандан кейин уни ўзгартирса, гуноҳи уни ўзгартирганга бўлади. Албатта, Аллоҳ ҳамма нарсани эшитиб турувчи – Самиъ ва билиб турувчи – Аълим Зотдир.
Эзгу ишлар қилиш, тақводор бўлиш, инсонлар орасини тузатиш каби ишларни қилмасликка доир ичган қасамларингизда Аллоҳни рўкач қилаверманглар. Аллоҳ ҳамма нарсани эшитиб турувчи – Самиъ ва билиб турувчи – Аълим Зотдир.
Агарда улар талоқ қилишга қарор қилган бўлсалар, у ҳолда Аллоҳ, албатта, ҳамма нарсани эшитиб турувчи – Самиъ ва билиб турувчи – Аълим Зотдир.
Аллоҳ йўлида жанг қилинглар ва албатта, Аллоҳ ҳамма нарсани эшитиб турувчи – Самиъ ва ҳамма нарсани билиб турувчи – Аълим Зот эканини билинглар.
Динда мажбурлаш йўқдир. Дарҳақиқат, тўғри йўл эгри йўлдан ажраб маълум бўлган. Агар ким шайтондан юз ўгириб, Аллоҳга иймон келтирса, демак, у ҳеч қачон узилмайдиган мустаҳкам Ислом ҳалқасини тутибди. Аллоҳ ҳамма нарсани эшитиб турувчи – Самиъ ва билиб турувчи – Аълим Зотдир.
Аллоҳнинг Расули бўлган Муҳаммад ўзига Роббидан нозил қилинган Қуръонга иймон келтирди ва мўминлар ҳам иймон келтирдилар. Уларнинг барчалари Аллоҳга, фаришталарига, китобларига ва пайғамбарларига “Аллоҳнинг Расулларини бир-биридан ажратмаймиз”, – деб иймон келтирганлар. Ҳамда улар: “Эшитдик ва итоат қилдик, эй Роббимиз, бизларни мағфират қил ва охирги борадиган жой Ўзинггадир”, – дедилар.
Ҳамда уларнинг баъзилари баъзиларидан тарқаган зурриётлардир. Аллоҳ ҳамма нарсани эшитиб турувчи – Самиъ ва билиб турувчи – Аълим Зотдир.
Эй Расулим, бир вақтлар Имроннинг хотини: “Ё, Роббим, дарҳақиқат, мен қорнимдаги ҳомилани дунё ишларидан озод қилиб, Сенга холис назр қилдим. Мендан назримни қабул қил! Албатта, Сен ҳамма нарсани эшитиб турувчи – Самиъ ва билиб турувчи – Аълим Зотсан”, – деб айтганини эсланг.
Мана шу ерда Закариё Роббига дуо қилиб: “Роббим, менга ҳам Ўз ҳузурингдан бир покиза зурриёт ато айла! Албатта, Сен дуоларни эшитувчисан”, – деди.
Эй Расулим, сиз эрта тонгда аҳли аёлингизни тарк қилиб, Уҳуд тоғининг этагидаги уруш жабҳаларига мўминларни жойлаштириш учун йўл олганингизни ёдга олинг. Албатта, Аллоҳ ҳамма нарсани эшитиб турувчи – Самиъ ва билиб турувчи – Аълим Зотдир.