Ана шундай кимсаларнинг мукофотлари Роббилари тарафидан бўлган мағфират ва тагидан анҳорлар оқиб турувчи жаннатлар бўлиб, улар у ерда абадий қолувчилардир. Чиройли амал қилганларнинг мукофоти нақадар гўзалдир.
Сиз қидирган أُولَٰئِكَ масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 206 та оят мавжуд.
mana ular, va mana, mana, mana ular ham, Mana, mana ularga, ular, va mana ular, va ular, (Zero) ular
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Ана шундай кимсаларнинг мукофотлари Роббилари тарафидан бўлган мағфират ва тагидан анҳорлар оқиб турувчи жаннатлар бўлиб, улар у ерда абадий қолувчилардир. Чиройли амал қилганларнинг мукофоти нақадар гўзалдир.
Шунингдек, албатта, аҳли китоб бўлган яҳудий ва насронийлардан ҳам Аллоҳга, сизларга нозил қилинган китобга ва ўзларига нозил қилинганларга Аллоҳга бош эккан ҳолларида иймон келтирувчи, Аллоҳнинг оятларини ўткинчи дунё манфаати учун арзимас баҳога сотиб юбормайдиган зотлар ҳам бор. Ана ўшалар учун ҳам Роббилари ҳузурида ажрлари бордир. Албатта, Аллоҳ жуда тез ҳисоб-китоб қилувчи Зотдир.
Албатта, Аллоҳнинг тавбаларни қабул қилиши, фақат биронта ёмонликни билмасдан қилиб қўйиб, орқасидан дарҳол тавба қилган кимсалар учундир. Аллоҳ ана ўшаларнинг тавбасини қабул қилади. Албатта, Аллоҳ ҳамма нарсани билиб турувчи – Аълим ва ҳикмат эгаси – Ҳаким Зотдир.
Гуноҳ ишларни доимий қилиб юрган ва биронтасига ўлим они келгач, “энди тавба қилдим”, – дейдиган ҳамда кофир ҳолида ўлиб кетадиган кимсаларнинг тавбалари қабул қилинмайди. Ана ўшаларга охиратда аламли азоб тайёрлаб қўйганмиз.
Эй Расулим, мана шу сўзларни айтган кимсаларни Аллоҳ лаънатлагандир. Аллоҳ кимни лаънатлаган бўлса, унга азобдан қутқарувчи ҳеч қандай ёрдамчини топа олмайсиз.
Эй Расулим, Аллоҳ ана шундай кимсаларнинг дилларидаги ғаразни билади. Сиз уларнинг қилган ишларидан юз ўгиринг. Шунда ҳам уларга панду насиҳат қилиб, нафсларига таъсир қиладиган етук сўзларни айтинг.
Кимки Аллоҳга ва Расулга итоат қилса, ана ўшалар қиёмат кунида Аллоҳ уларга улуғ неъматлар берган анбиёлар, ҳеч қачон ҳақ йўлдан айрилмаган сиддиқлар, шаҳидлар ва яхши амалларни қилган солиҳ зотлар билан бирга ҳамроҳ бўладилар. Ана улар ҳамроҳликда нақадар гўзал бўлганлардир.
Кимки Аллоҳга ва Расулга итоат қилса, ана ўшалар қиёмат кунида Аллоҳ уларга улуғ неъматлар берган анбиёлар, ҳеч қачон ҳақ йўлдан айрилмаган сиддиқлар, шаҳидлар ва яхши амалларни қилган солиҳ зотлар билан бирга ҳамроҳ бўладилар. Ана улар ҳамроҳликда нақадар гўзал бўлганлардир.
Шунингдек, яқинда сизлардан ҳам ўз қавмларидан ҳам ҳавфдан омонда қолишни хоҳлайдиган бошқа мунофиқларни кўрасизлар. Қачонки улар фитна-фасод йўлига бурилсалар, дарҳол унга ўзларини отадилар. Агарда сизлардан узоқлашмасалар ва тинчлик битимини ўртага ташламай сизлар билан уруш қилишдан қўлларини тиймасалар у ҳолда уларни ушлаб олинглар ва қаерда учратсангиз ҳам тутиб ўлдираверинглар. Бу ҳукмларни мана шундай кимсаларга қарши жанг қилишингиз учун сизларга очиқ ойдин далил қилиб қўйдик.
Мусулмонлар билан Маккадан Мадинага кўчиб ўтмай, кофирлар билан қолиб нафсларига зулм қилганларнинг жонларини олаётган фаришталар: “Ҳижрат пайтида нима ҳолда эдингизлар?” – деб айтадилар. Улар. “Ер юзида ожизу нотавон эдик”, – деб жавоб берадилар. Шунда улар: “Нима, ёки унда бошқа ерларга ҳижрат қилишингиз учун Аллоҳнинг Ери кенг эмасмиди?” – дейдилар. Итоатсизликлари туфайли уларнинг борадиган жойлари жаҳаннамдир. Жаҳаннам нақадар ёмон борар жойдир.
Аллоҳ шояд, ана шундай кимсаларни кечирса, чунки Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи – Аъфув ва Ғофур Зотдир.
Шайтонга бўйсунган ана шундай кимсаларнинг борар ери жаҳаннамдир. Ундан қутулиб қоладиган бир жой топа олмайдилар.
Эркакми аёлми мўмин бўлатуриб, эзгу ишларни қилган ана шу кимсаларга заррача зулм қилинмасдан жаннатга кирадилар.
Лекин ёмонликлардан тавба қилган, ўзларини ўнглаб тузатган, Аллоҳга маҳкам боғланиб, динларида холис бўлган ана шундай кимсалар мўминлар билан биргадирлар.
Ана шундай кимсалар ҳақиқий кофирлардир. Кофирларга эса хор қилувчи азобни тайёрлаб қўйганмиз.
Аллоҳга ва пайғамбарларига иймон келтирган, улардан бирортасининг орасини ажратмай ишонадиган ана шундай кимсаларнинг мукофотларини яқинда, албатта, сўнгра бекам-кўст қилиб беради. Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
Бироқ уларнинг орасидан илмда пухта бўлганлар, сизга нозил қилинган Қуръонга ва сиздан олдинги нозил қилинган китобларга иймон келтирадиган мўминлар ҳамда намозни тўла адо этадиганлар, закотни берадиганлар, Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирувчилар ҳам бордир. Ана ўша зотларга улкан мукофотни берамиз.
Куфр келтирган ва оятларимизни ёлғонга чиқарган кимсалар эса, ана улар дўзах эгаларидир.
Эй Расул, оғизларида “Иймон келтирдик”, – дейдиган, лекин қалблари иймон келтирмаган мунофиқлар ва яҳудий бўлган кимсалардан куфр сари ҳаракат қилаётганлари сизни хафа қилмасин. Улар доимо ёлғонга қулоқ осувчилардир, сизнинг олдингизга келмаган бошқа бир яҳудий қавм номидан жосуслик қилиб қулоқ тутиб турувчидирлар. Улар калималарни Аллоҳ тарафидан қўйилганидан кейин жойларини ўзгартирадилар. Яҳудийлар: “Агар Муҳаммад томонидан сизларга мана бу ўзгартирилган ҳукм берилса, уни олинглар. Борди-ю ундай ҳукм берилмаса, уни тарк қилинглар”, – дейдилар. Аллоҳ кимни фитнага мубтало бўлишини хоҳласа, Аллоҳнинг иродасига қарши сиз у учун ҳеч нарса қилишга қодир эмассиз. Аллоҳ ана шундай кимсаларнинг қалбларини тозалашни истамаган. Улар учун бу дунёда шармисорлик, охиратда эса аламли азоб бордир.
Ичида Аллоҳнинг ҳукмлари бўлган Таврот ўзларининг олдиларида бўла туриб, қандай қилиб сиздан ҳукм сўрайдилар? Ҳақиқатни эшитганларидан кейин эса сиздан юз ўгириб кетадилар. Улар ҳеч ҳам иймон келтирган эмаслар.