У сувни ютмоқчи бўлади-ю, лекин уни томоғидан ўтказа олмайди. Унга ҳар томондан ўлим келади-ю, аммо у ўлиб ўла олмайди. Унинг ортидан бундан ҳам қаттиқ азоб бордир.
Сиз қидирган س و غ масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 3 та оят мавжуд.
bo'g'izidan, lazzatli, (bo'g'izdan) o'tadi
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
У сувни ютмоқчи бўлади-ю, лекин уни томоғидан ўтказа олмайди. Унга ҳар томондан ўлим келади-ю, аммо у ўлиб ўла олмайди. Унинг ортидан бундан ҳам қаттиқ азоб бордир.
Албатта, сизлар учун чорва ҳайвонларида ҳам ибрат бордир. Сизларга уларнинг қоринларидаги нажосат ва қон орасидан сизиб чиқувчи, шундай бўлса ҳам, ичувчиларга осон ютумли ва тоза бўлган сутни ичирамиз.
Икки денгиз тенг бўлмайди. Буниси ширин-тотли ва ютумли, униси эса шўр-нордондир. Сизлар уларнинг ҳар биридан янги балиқ гўштини тутиб ейсизлар ва тақадиган зеб-зийнат чиқариб оласизлар. Аллоҳнинг фазлидан исташларингиз учун сувни ёриб кетаётган кемаларни кўрасизлар. Шояд, буларга шукр қилсангизлар.