Улар сизга Исломга кирганларини миннат қиладилар. Уларга: “Сизлар менга мусулмон бўлганингизни миннат қилманглар. Балки агар иймонингизда содиқ бўлсангиз, билингларки, Аллоҳ сизларни иймонга ҳидоят қилганини миннат қилади”, – деб айтинг.
Сиз қидирган إِنَّ масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 2380 та оят мавжуд.
agar, yo'q agar, , va agar, chindan, va albatta, lekin agar, va, agar (bo'lsa), agar (qarzdor)
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Улар сизга Исломга кирганларини миннат қиладилар. Уларга: “Сизлар менга мусулмон бўлганингизни миннат қилманглар. Балки агар иймонингизда содиқ бўлсангиз, билингларки, Аллоҳ сизларни иймонга ҳидоят қилганини миннат қилади”, – деб айтинг.
Албатта, Аллоҳ осмонлар ва Ердаги ғайб сирларини билади. Аллоҳ барча қилаётган амалларингизни кўриб турувчидир.
Албатта, бунда очиқ қалб эгаси бўлган ёки ўзи ҳозир бўлиб, қулоқ тутган киши учун эслатма бордир.
Албатта, Биз барча жонзотни тирилтирамиз ва ўлдирамиз. Қайтиш эса фақат Бизгадир.
Сизларга ваъда қилинаётган қайта тирилиш, шак-шубҳасиз, ростдир.
Албатта, ҳисоб-китоб қилингандан кейин жазо ва мукофот ҳам воқе бўлувчидир.
Албатта, сизлар бу Пайғамбар хусусида қарама-қарши сўздасизлар.
У кунда албатта, тақводорлар жаннатлар ва булоқлар ичида бўладилар.
Роббилари уларга ато этган нарсаларни олган ҳолларида бўладилар. Зеро, улар бундан илгари дунёда яхши ишларни қилувчи эдилар.
Бас, осмон ва Ернинг Роббисига қасам бўлсинки, албатта, бу ваъда худди сиз нутқ қилаётганингиз каби ҳақиқатдир.
Фаришталар: “Роббинг мана шундай, деди. Албатта, Унинг Ўзи ҳикмат эгаси бўлган – Ҳаким ва ҳамма нарсани билиб турувчи – Аълим Зотдир”, – дедилар.
Фаришталар Иброҳимга: “Бизлар Лут пайғамбарнинг бир жиноятчи қавмига юборилдик.
Бу қавмлардан олдин Нуҳ қавмини ҳам ҳалок қилган эдик. Чунки, улар фосиқ қавм эдилар.
Осмонни Биз қудрат қўлларимиз билан бино қилдик. Дарҳақиқат, Биз уни кенгайтирувчимиз.
Эй Расулим, уларга: “Бас, Аллоҳга иймон келтириш учун чопинглар. Албатта, мен сизлар учун Унинг азобидан аниқ огоҳлантирувчиман”, – деб айтинг.
Аллоҳ билан бирга яна бошқа илоҳ бор, деб айтманглар. Албатта, мен сизлар учун Унинг азобидан аниқ огоҳлантирувчи пайғамбарман.
Қуръон билан эслатинг, зеро, эслатма мўминларга манфаат келтиради.
Зеро, Аллоҳнинг Ўзи барча халойиққа ризқ берувчи – Раззоқдир. У қувват эгаси ва қудратлидир.
Бас, золимлар учун, шубҳасиз, худди илгари ўтган кофир дўстларининг насибалари каби азобдан насиба бордир. Бас, улар Менинг азобимга шошилмасинлар.
Роббингизнинг азоби, шубҳасиз, рўй берувчидир.