Биз уларнинг устига давомли наҳс кунида бир даҳшатли бўронни юбордик.
Сиз қидирган إِنَّ масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 2380 та оят мавжуд.
agar, yo'q agar, , va agar, chindan, va albatta, lekin agar, va, agar (bo'lsa), agar (qarzdor)
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Биз уларнинг устига давомли наҳс кунида бир даҳшатли бўронни юбордик.
Шунда улар: “Бизлар ўзимизнинг орамиздаги бир одамга эргашамизми?! У ҳолда бизлар ҳақиқатан ҳам гумроҳлик ва нодонликда бўламиз-ку!, – дедилар.
Биз уларни синаш учун бир туя юборувчимиз. Бас, эй Солиҳ, сен уларни кузат ва озорларига сабр қилиб тур.
Биз уларнинг устига бир қичқириқ юборган эдик, улар худди қўй учун қўра ясовчининг қўрасидан тўкилган хас-хашак каби яксон бўлиб қолдилар.
Дарвоқе, Биз уларнинг устига тошли бўрон юбордик. Фақат, Лутнинг оиласига тонг саҳарда нажот бердик.
Албатта, жиноятчилар адашув ва ловуллаган оловдадирлар.
Албатта, Биз ҳар бир нарсани ўлчов билан яратдик.
Албатта, тақводорлар жаннатларда ва дарёлар ичида бўладилар.
Эй жин ва инс жамоаси! Агар сизлар Аллоҳнинг жазосидан қочиб осмонлар ва Ер чегараларидан ўтиб кетишга қодир бўлсангизлар, ўтиб кетаверингизлар! Сизлар куч-қудратсиз асло ўтиб кета олмайсизлар!
Биз у ҳурларни дафъатан махсус пайдо қилдик.
Шубҳасиз, улар бундан олдин дунёда маишатпараст эдилар.
Яна улар: “Бизлар ўлиб тупроқ ва суякларга айлангач, ростдан ҳам қайта тирилтирилувчимизми?!” – дер эдилар.
Эй Муҳаммад, уларга: “Албатта, аввалгилар ҳам, кейингилар ҳам қайта тириладилар”, – деб айтинг.
Сўнгра сиз, эй адашганлар ва қайта тирилишни ёлғонга чиқарувчилар!
“Бизлар зиён кўрувчилармиз”, – дер эдингиз.
Агар билсангизлар, албатта бу буюк қасамдир.
Албатта, у Аллоҳ томонидан нозил бўлган Қуръони Каримдир.
Бас, қани энди, сизлар қиёматда жазоланмайдиган бўлсангизлар,
Қани, ростгўй бўлсангизлару, ўша жонни қайтара олсангизлар!
Бас, аммо ўша вафот этган кимса Аллоҳга яқинлардан бўлса,