Энди, агар у ўнг томон эгаларидан бўлса,
Сиз қидирган إِنَّ масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 2380 та оят мавжуд.
agar, yo'q agar, , va agar, chindan, va albatta, lekin agar, va, agar (bo'lsa), agar (qarzdor)
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Энди, агар у ўнг томон эгаларидан бўлса,
Лекин у динни ёлғонга чиқарувчи адашганлардан бўлса,
Албатта, бу зикр қилинган нарсалар айни ҳақиқатнинг ўзидир.
Агар сизлар иймон келтирувчи бўлсангиз – ҳолбуки, пайғамбар сизларни Роббингизга иймон келтиришга чақириб турибди, аҳду паймонингизни олгач, нима учун сизлар Аллоҳга иймон келтирмаяпсизлар?!
У Ўз бандаси Муҳаммадга сизларни жаҳолат зулматларидан иймон нурига олиб чиқиши учун аниқ оятларни нозил қиладиган Зотдир. Шубҳасиз, Аллоҳ бандаларига шафқатли – Раъуф ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
Албатта, садақа қилувчи эркаклар ва садақа қилувчи аёллар ҳамда Аллоҳга “қарзи ҳасана” берганлар учун савоблари бир неча баробар кўп қилиб қайтарилади ва улар учун яна шарафли мукофот бордир.
Ер юзида ёки ўзларингизда бирор мусибат етса, Биз уни пайдо қилишимиздан илгари китобда ёзилган бўлади. Албатта, бу Аллоҳга осондир.
Улар бахиллик қиладиган ва одамларни ҳам бахилликка буюрадиган кимсалардир. Ким бахиллик қилиб эҳсон қилишдан юз ўгирса, бас, Аллоҳ ҳеч кимга муҳтож бўлмаган – Ғаний ва мақтовга сазовар – Ҳамид Зотдир.
Биз пайғамбарларимизни далиллар билан юбордик ва улар билан бирга китоб ҳамда одамлар адолатда туришлари учун мезон туширдик. Яна, Биз темирни туширдик унда катта куч ва одамлар учун кўплаб манфаатлар бордир. Аллоҳ Ўзига ва пайғамбарларига Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш билан ғойибона ёрдам берадиган кишиларни билиш учун ҳам темирни яратди. Албатта, Аллоҳ ҳаммадан кучли бўлган – Қовий ва иззати улуғ – Азиз Зотдир.
Эй Муҳаммад, Аллоҳ сиз билан эри ҳақида тортишаётган ва Аллоҳга шикоят қилаётган аёлнинг сўзини эшитди. Аллоҳ сизларнинг суҳбатингизни эшитади. Албатта, Аллоҳ ҳамма нарсани эшитиб турувчи – Самиъ ва бўлаётган ишларни кўриб турувчи – Басир Зотдир.
Ораларингиздаги ўз хотинларини “зиҳор” қиладиган кимсалар учун хотинлари оналари эмасдир. Уларнинг ҳақиқий оналари уларни туққан аёллардир. Улар, ҳақиқатан, номақбул ва ёлғон сўз айтадилар. Лекин Аллоҳ афв этувчи ва мағфират қилувчидир.

Албатта, Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига қаршилик қилувчи кимсалар худди ўзларидан аввалгилар ҳалок қилингани каби ҳалок қилинадилар. Дарвоқе, Биз аниқ оятларни нозил қилдик. Уларни инкор қилувчи кофирларга хор қилувчи азоб бордир.
Аллоҳ осмонлардаги ва Ердаги барча нарсани албатта, билишини кўрмадингизми?! Уч кишининг ўзаро шивирлашлари бўлса, албатта, уларнинг тўртинчиси У Зотдир, беш кишининг ҳам махфий суҳбати бўлса, албатта, олтинчиси яна У Зотдир. Бундан оз бўладими ё кўп бўладими, қаерда бўлсалар ҳам, албатта, У улар билан биргадир. Сўнгра қиёмат куни уларга қилган амалларининг хабарини беради. Албатта, Аллоҳ барча нарсани билувчидир.
Ўзаро махфий суҳбат фақат шайтон томонидан бўлиб, иймон келтирган кимсаларни ғамгин қилиш учундир. Лекин у Аллоҳнинг изнисиз уларга зарар етказа олувчи эмасдир. Бас, мўминлар фақат Аллоҳга суянсинлар.
Эй иймон келтирганлар, қачонки, сизлар Пайғамбар билан ўзаро суҳбатлашишни истасангизлар, суҳбатларингиз олдидан камбағал ва мискинларга садақа беринглар. Бу ўзларингиз учун яхшироқ ва покизароқдир. Бас, агар садақага бирор нарса топа олмасангизлар, у ҳолда, албатта, Аллоҳ кечиримли ва раҳмли Зотдир.

Аллоҳ улар учун жаҳаннамда қаттиқ азобни тайёрлаб қўйган. Дарҳақиқат, уларнинг қилган ишлари нақадар ёмондир!
Аллоҳ уларнинг барчаларини қайта тирилтирадиган кунда улар худди сизларга қасам ичаётганларидек, У Зотга ҳам қасам ичадилар. Улар қасамлари сабабли бирор нарсага эришамиз, деб ўйлайдилар. Огоҳ бўлингларки, албатта, улар аниқ ёлғончилардир!