Вақтики, қиёмат қоим воқе бўлганда.
Voqea сураси
Makkaда нозил бўлган.
27-жуз,56-сура,96 оятдан иборатMakkaда нозил бўлган.
27-жуз,56-сура,96 оятдан иборатРаҳмон ва Раҳим бўлган Аллоҳ номи билан бошлайман.
Вақтики, қиёмат қоим воқе бўлганда.
Унинг воқе бўлишини ёлғонга чиқарувчи йўқдир.
Қиёмат одамларни остин-устун этувчидир.
Қачонки ер қаттиқ ларзага келтирилганда.
Тоғлар майдаланиб тўзилганда.
Бас, тоғлар тарқалган чанг-тўзонга айланган бўлади.
Сизлар эса уч тоифа бўласизлар.
Бас, у уч тоифанинг биринчиси ўнг томон эгаларидир. Ўнг томон эгалари бўлмоқ қандай саодатдир!
Иккинчи тоифа чап томон эгаларидир. Чап томон эгалари бўлмоқ қандай бахтсизликдир!
Учинчи тоифа яхши амалларда ўзиб кетган зотлардир.
Айнан ўшалар неъмат боғларида Аллоҳга яқин бўлган зотлардир.
Ноз-неъмат боғларида бўладилар.
Ўзиб кетганлар аввалги умматлардан кўпчиликдир.
Муҳаммад умматларидан бўлган кейингилар эса озчиликдир.
Улар олтиндан тўқилган сўриларда ўтирадилар.
Ястанган ҳолларида бир-бирларига рўбарў бўлиб ўтирадилар.
Атрофларида эса мангу ёш йигитлар айланиб юрадилар.
Оқар чашмадан олинган шаробли қадаҳлар, кўзалар ва косалар билан.
У майлардан уларнинг бошлари ҳам оғримайди, маст ҳам бўлмайдилар.
Яна ўзлари хоҳлаган мевалардан ейдилар.
Иштаҳалари тусаган қуш гўштлари билан ҳам айланиб турадилар.
Яна жаннат аҳли учун кўзлари катта ва тиниқ ҳурлар ҳам бордир.
Улар худди яширилган дур кабидирлар.
Бу уларга дунёда қилиб ўтган амалларининг мукофотидир.
Жаннат аҳллари у ерда беҳуда ва гуноҳ сўзларни эшитмайдилар,
Фақат “Салом-салом”, деган сўзини эшитадилар.
Ўнг томон эгалари – ўнг томон эгалари бўлмоқ қандай саодатдир!
Улар тикансиз бутазорларда бўладилар.
Мевалари тизилган бананзорларда бўладилар.
Ёйилган соя остида ўтирадилар.
Оқизиб қўйилган сув бўйида бўладилар.
Кўплаб мевалар орасидадирлар.
Мевалар туганмас ва ейишдан ман қилинмагандир.
Шунингдек, улар баланд тўшалган кўрпачалар устидадирлар.
Биз у ҳурларни дафъатан махсус пайдо қилдик.
Кейин уларни бокира қизлар қилдик.
Улар ҳуснда жозибали ва ёшда тенгқурдирлар.
Мана булар ўнг томон эгалари бўлган жаннат аҳли учундир.
Ўнг томон эгалари аввалги умматлардан кўпчиликни ташкил қилади.
Кейингиларидан ҳам кўпчилик жаннат аҳли бўлади.
Чап томон эгалари – чап томон эгалари бўлмоқ қандай бахтсизликдир!
Улар Самум шамоли ва қайноқ сув ичида бўладилар.
Қоп-қора тутун сояси остида бўладилар.
У совуқ ҳам эмас ёқимли ҳам эмасдир.
Шубҳасиз, улар бундан олдин дунёда маишатпараст эдилар.
Бунинг устига катта гуноҳ қилишда оёқ тираб турар эдилар.
Аввалги ота-боболаримиз ҳам тириладиларми?!
Эй Муҳаммад, уларга: “Албатта, аввалгилар ҳам, кейингилар ҳам қайта тириладилар”, – деб айтинг.
Маълум кундаги белгиланган вақтда, албатта, барчалари тўпланувчидирлар.
Сўнгра сиз, эй адашганлар ва қайта тирилишни ёлғонга чиқарувчилар!
Албатта, жаҳаннамдаги заққум дарахтидан егувчилар,
Ундан қоринларни тўлдирувчидирлар.
Кейин унинг устига қайноқ сувдан ичувчилар.
Ичганда ҳам ташна туялар каби ичувчидирлар.
Мана шу жазо кунидаги уларнинг “зиёфат”идир.
Эй инсонлар, сизларни ахир Биз яратдик-ку! Бас, яна қайта ярата олишимизга ишонмайсизларми?!
Сизлар хотинларингиз бачадонига тўкадиган маний ҳақида ўйлаб кўрдингизми?
Уни сизлар инсон қилиб яратасизларми ёки Биз яратувчимизми?!
Сизларнинг орангиздаги ўлимни ҳам Биз белгилаб қўйганмиз. Биздан асло ўзиб кетилмайди.
Биз ўрнингизга сизларга ўхшаганларни алмаштириб қўйишга ҳамда сизларни ўзларингиз билмайдиган ҳолатда қайта пайдо қилишга ҳам қодирмиз.
Сизлар илк бор қандай пайдо бўлганингизни билдингиз-ку! Бас, ундан эслатма олмайсизларми?!
Сизлар экаётган экинларингиз ҳақида ўйлаб кўрдингизми?!
Уни сизлар ундирасизларми ёки Биз ундирувчимизми?!
Агар Биз хоҳласак, уни қуруқ чўп қилиб қўйган бўлар эдик, сизлар эса ажабланиб қолаверган бўлар эдингиз.
“Бизлар зиён кўрувчилармиз”, – дер эдингиз.
Балки, бизлар ризқимиздан маҳрумдирмиз”, – деб надоматда қолар эдингиз.
Ўзингиз ичаётган сувни ўйлаб кўрдингизми?!
Уни ёмғирли булутлардан сизлар туширдингизми ёки Биз ёғдирувчимизми?!
Агар Биз хоҳласак, уни ичилмайдиган шўр қилиб қўйган бўлар эдик. Бас, шукр қилмайсизларми?!
Ўзингиз ёқаётган оловни ўйлаб кўрдингизми?!
Унинг дарахтини сизлар пайдо қилдингизми ёки Биз пайдо қилувчимизми?!
Биз уни жаҳаннам ҳақида бир эслатма ва йўловчилар учун фойдаланадиган нарса қилиб қўйдик.
Бас, Эй Муҳаммад, улуғ Роббингиз номини поклаб тасбеҳ айтинг.
Юлдузларнинг манзиллари билан қасамёд қиламан.
Агар билсангизлар, албатта бу буюк қасамдир.
Албатта, у Аллоҳ томонидан нозил бўлган Қуръони Каримдир.
У Лавҳ ул-Маҳфуздаги сақланган китобдадир.
Бу Қуръонни фақат таҳоратли, пок кишиларгина ушлайдилар.
У оламлар Роббиси томонидан нозил қилингандир.
Бас, сизлар шу сўзга бепарволик қиляпсизларми?!
Қуръонни ёлғонга чиқаришингизни ўз ризқингиз қилиб оляпсизларми?!
Бас, қачонки, кишининг жони ҳалқумга етганида,
Ҳолбуки, ўша вақтда сизлар қараб турган бўласизлар.
Биз эса унга сизлардан кўра яқинроқмиз, лекин сизлар буни кўрмайсизлар.
Бас, қани энди, сизлар қиёматда жазоланмайдиган бўлсангизлар,
Қани, ростгўй бўлсангизлару, ўша жонни қайтара олсангизлар!
Бас, аммо ўша вафот этган кимса Аллоҳга яқинлардан бўлса,
Унинг учун роҳат, райҳон хидлари ва неъматланиш жаннати бордир.
Энди, агар у ўнг томон эгаларидан бўлса,
Бас, эй саодатли банда, сенга ўнг томон эгаларидан салом бўлсин!
Лекин у динни ёлғонга чиқарувчи адашганлардан бўлса,
Бас, унга қайноқ сувдан иборат “зиёфат” бўлади.
Яна дўзахнинг тоблаши ҳам бордир.
Албатта, бу зикр қилинган нарсалар айни ҳақиқатнинг ўзидир.
Бас, улуғ Роббингизнинг номи билан тасбеҳ айтинг!
Яна улар: “Бизлар ўлиб тупроқ ва суякларга айлангач, ростдан ҳам қайта тирилтирилувчимизми?!” – дер эдилар.