Булар Аллоҳ ҳар бир жонга қилган касбига муносиб жазо бериши учундир. Албатта, Аллоҳ тез ҳисоб-китоб қилувчидир.
Сиз қидирган إِنَّ масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 2380 та оят мавжуд.
agar, yo'q agar, , va agar, chindan, va albatta, lekin agar, va, agar (bo'lsa), agar (qarzdor)
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Булар Аллоҳ ҳар бир жонга қилган касбига муносиб жазо бериши учундир. Албатта, Аллоҳ тез ҳисоб-китоб қилувчидир.
Макка кофирлари Муҳаммадни масхаралаб: “Эй ўзига зикр нозил қилинган киши, ҳақиқатан, сен мажнунсан”, – дедилар.
Агар чиндан ҳам даъвоингда ростгўйлардан бўлсанг, унда бизга осмондан фаришталарни келтиргин-чи?!
Шубҳасиз, Биз бу зикрни Ўзимиз нозил қилдик ва Биз уни муҳофаза қилувчимиз.
Шубҳасиз, Биз бу зикрни Ўзимиз нозил қилдик ва Биз уни муҳофаза қилувчимиз.
Улар шунда ҳам: “Шубҳасиз, бизнинг кўзларимиз боғланиб қолган, балки, бизлар сеҳрланиб қолган қавмдирмиз”, – дер эдилар.
Еру осмонда мавжуд бўлган ҳар бир нарсанинг хазиналари Бизнинг ҳузуримиздадир. Биз сизларга уларни маълум ўлчов билан туширамиз.
Албатта, Биз барча жонзотга ҳаёт берамиз ва жонини оламиз. Шунингдек, биз охирида ҳар бир нарсанинг ягона эгаси ва ворисларимиз.
Шубҳасиз, Роббингизнинг Ўзи қиёмат куни уларни тўплайди. Албатта, У ҳикмат эгаси – Ҳаким ва ҳамма нарсани билиб турувчи – Аълим Зотдир.
Шубҳасиз, Роббингизнинг Ўзи қиёмат куни уларни тўплайди. Албатта, У ҳикмат эгаси – Ҳаким ва ҳамма нарсани билиб турувчи – Аълим Зотдир.
Эй Муҳаммад: Роббингиз фаришталарга: “Мен қора балчиқдан олиб, қуритилган лойдан бир инсон яратувчиман”, – деб айтганини эсланг.
Аллоҳ иблисга: “Бас, у ҳолда бу ердан чиқ. Энди сен, Менинг даргоҳимдан қувилган малъунсан”, – деди.
Сенга жазо куни бўлган қиёмат қоимгача ҳамманинг лаънати бўлади.
Аллоҳ унга: “Бас, сен қиёматгача тирик қолиб, муҳлат берилганлардансан”, – деди.
Менинг бандаларим устидан сен учун аниқ ҳеч қандай ҳукмронлик йўқ. Фақат сен ўзингга эргашган гумроҳларни йўлдан оздира оласан.
Уларнинг барчалари учун ваъда қилинган жой, албатта, жаҳаннамдир.
Албатта, Аллоҳдан қўрққан кимсалар боғлар ва чашмалар ичидадир.
Ўшанда инсон қиёфасидаги фаришталар унинг ҳузурига кириб: “Салом”, – дедилар. Иброҳимнинг уларга пишириб келган таом учун қўл чўзишмагач уларга: “Биз сизлардан ҳадиксираяпмиз, кимсиз ўзи?” – деди.
Улар: “Қўрқмагин, биз фаришталармиз, сенга бир билимдон ўғил кўришинг ҳақида хушхабарини келтиряпмиз”, – дедилар.
Фаришталар Иброҳимга: “Бизлар Лут пайғамбарнинг гуноҳкор қавмига уларни ҳалок қилиш учун юборилдик”, – дедилар.