Лекин биз Лутнинг иймон келтирган барча оиласини қутқарувчимиз.
Сиз қидирган إِنَّ масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 2380 та оят мавжуд.
agar, yo'q agar, , va agar, chindan, va albatta, lekin agar, va, agar (bo'lsa), agar (qarzdor)
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Лекин биз Лутнинг иймон келтирган барча оиласини қутқарувчимиз.
Бироқ унинг хотинига қутулиш йўқдир. Чунки Биз, шубҳасиз, унга азобда қолувчилардан бўлишини тақдир қилиб қўйганмиз.
Лут пайғамбар уларга: “Сизлар нотаниш қавмсиз, кимсизлар ўзи?” – деди.
Биз сенга азобни чиндан ҳам келтирдик. Биз, албатта, ростгўйлармиз.
Шунда Лут пайғамбар уларга: “Ахир бу йигитлар менинг меҳмонларим-ку! Мени улар олдида ахлоқсизлик қилиб шарманда қилманглар”, – деди.
Лут ўз қавмига: “Агар шу ишни қилувчи бўлсангизлар, ана қизларимиз бор-ку ахир, уларни никоҳларингизга олаверинглар”, – деди.
Эй Муҳаммад, умрингизга қасамки, улар ўзларининг шаҳвоний мастликларида гангиб юрар эдилар.
Албатта, бундай ҳодисаларда фаросатли кишилар учун ибратли белгилар бордир.
Дарвоқе, ўтмишда вайрон бўлган бу шаҳарлар доимий йўл устидадир.
Албатта, бундай ҳодисаларда мўминлар учун ибратли белги бордир.
Шубҳасиз, дарахтзор эгалари бўлган Шуъайб қавми ҳам золимлардан бўлган эди.
Бас, Биз улардан зулмлари сабабли интиқом олдик. Дарвоқе, Лут ва Шуъайб қавмидан қолган хароба шаҳарларнинг иккиси ҳам ибрат олишингиз учун ҳанузгача аниқ йўл устидадир.
Биз осмонлар ва Ерни ҳамда уларнинг ўртасидаги барча нарсани фақат ҳақ ҳикмат билан яратдик. Қиёмат соати ҳам, албатта, келувчидир. Бас, шундай экан, сиз жоҳилларнинг озорларига сабр қилинг ва уларга чиройли муомалада бўлиб туринг.
Албатта, Роббинг У кўплаб яратувчи – Халлоқ ва ҳамма нарсани билувчи – Аълим Зотдир.
Уларга: “Чиндан ҳам, мен сизларни Аллоҳнинг азобидан очиқчасига огоҳлантирувчиман”, – деб айтинг.
Албатта, Биз сизни масхара қилувчиларга жазо бериш учун кифоя қиламиз.
Шунингдек, улар юкларингизни жон машаққатисиз етиб бора олмайдиган юртларга кўтариб боради. Шубҳасиз, Роббингиз бандаларига шафқатли – Раъуф ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
У сизлар учун ўша сув билан турли экинларни, зайтун, хурмо, узум ва барча меваларни ундиради. Албатта, бу бир хил сув билан турли меваларнинг етишиши ҳақида тафаккур қиладиган қавмлар учун ибратли белги бордир.
Аллоҳ сизларга сўнгра у бекам-кўст ҳаёт кечиришингиз учун кеча ва кундузни, қуёш ва ойни бўйсундириб қўйди. Юлдузлар ҳам Унинг амрига бўйсунгандирлар. Албатта, буларда ақл ишлатадиган қавмлар учун ибратли белгилар бордир.
Яна У сизлар учун ерда ранглари турли бўлган гуллар, ҳайвонлар, ер ости ва усти бойликлари каби нарсаларни яратиб, уларни ҳам сизларга бўйсундириб қўйди. Албатта, бунда эслатма оладиган қавмлар учун ибратли белги бордир.