Албатта, Роббингиз Ўзи хоҳлаган кишиларнинг ризқини кенг қилиб қўяди ва хоҳлаганини тор қилиб қўяди. Албатта, У бандаларининг барча ишларидан хабардор бўлган – Хобир ва қилаётган ишларини кўриб турувчи – Басир Зотдир.
Сиз қидирган إِنَّ масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 2380 та оят мавжуд.
agar, yo'q agar, , va agar, chindan, va albatta, lekin agar, va, agar (bo'lsa), agar (qarzdor)
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Албатта, Роббингиз Ўзи хоҳлаган кишиларнинг ризқини кенг қилиб қўяди ва хоҳлаганини тор қилиб қўяди. Албатта, У бандаларининг барча ишларидан хабардор бўлган – Хобир ва қилаётган ишларини кўриб турувчи – Басир Зотдир.
Албатта, Роббингиз Ўзи хоҳлаган кишиларнинг ризқини кенг қилиб қўяди ва хоҳлаганини тор қилиб қўяди. Албатта, У бандаларининг барча ишларидан хабардор бўлган – Хобир ва қилаётган ишларини кўриб турувчи – Басир Зотдир.
Эй инсонлар, болаларингизни камбағалликдан қўрқиб ўлдирманглар. Уларга ҳам, сизларга ҳам Биз ризқ берамиз. Уларни ўлдириш, албатта, катта хатодир.
Зинога яқинлашманг, албатта, у бузуқлик ва ёмон йўлдир.
Аллоҳ ўлдиришни ҳаром қилган жонни ўлдирманг, бу фақат ҳақ шаръий сабаб туфайли мумкин. Кимки зулм қилиниб ноҳақ ўлдирилса, Биз унинг эгаси учун қасос олишга ҳақ бердик. Лекин у қотилни ўлдиришда ҳаддан ошмасин. Зеро, у ёрдам берилувчи шахсдир.
Токи етуклик чоғига етмагунча, етимнинг молига яқинлашманг. Лекин у яхшилик нияти билан чиройли тарзда бўлса, етимнинг молидан фойдаланиб туриш мумкин. Аҳдга вафо қилинглар, чунки аҳд қиёмат куни сўраладиган ишдир.
Эй инсон, у ҳақида аниқ билимга эга бўлмаган нарсаларга эргашма. Чунки қулоқ, кўз, кўнгил – буларнинг барчаси у қилинган ишлар тўғрисида жавобгардир.
Эй инсон, Ер юзида кибрланиб юрма. Чунки сен куч қувватинг билан асло ерни теша олмайсан ва узунликда тоғларга ҳам ета олмайсан.
Эй мушриклар, нима Роббингиз ўғилларни сизларга хос қилиб бериб, фаришталарни эса Ўзига қиз қилиб олдими? Албатта, сизлар оғир гапни айтмоқдасиз.
Етти қават осмон ва Ер ҳамда улардаги бор жонзот Унга тасбеҳ айтади. Борлиқда Унинг ҳамди билан поклаб тасбеҳ айтмаган бир нарса йўқ. Лекин сиз уларнинг тасбеҳларини фаҳмламайсиз. Албатта, У бандаларига марҳаматли бўлган – Ҳалим ва гуноҳларни кечирувчи – Ғофур Зотдир.

Биз улар сизнинг қироатингизга қулоқ тутаётган пайтларида унга нима сабабдан қулоқ тутаётганларини ва золимлар ўзаро пичирлашиб: “Чиндан ҳам сиз сеҳрланган ва ақлдан озган кишига эргашмоқдасиз”, – деб айтаётганларини жуда яхши билувчимиз.
Кофирлар: “Чириган суяк ва титилган тупроқларга айланиб кетгач, чиндан ҳам янгитдан яратилиб, тириламизми?!” – дедилар.
Аллоҳ сизларни маҳшарга чақирадиган кунда Унга ҳамд айтиш билан жавоб берасизлар ва дунёда жуда оз муддат қолганингизни ўйлаб қоласизлар.
Эй Расулим, бандаларимга айтингки, улар ўзаро суҳбатларда доимо энг чиройли сўзлардан сўзласинлар. Чунки шайтон уларнинг ораларини бузиб туради. Дарҳақиқат, шайтон инсонга аниқ душмандир.
Эй Расулим, бандаларимга айтингки, улар ўзаро суҳбатларда доимо энг чиройли сўзлардан сўзласинлар. Чунки шайтон уларнинг ораларини бузиб туради. Дарҳақиқат, шайтон инсонга аниқ душмандир.
Эй инсонлар, Роббингиз сизларни жуда яхши билувчидир. Хоҳласа, сизларга раҳм қилади, хоҳласа, сизларга азоб беради. Эй Муҳаммад, Биз сизни уларнинг устига қўриқчи қилиб юборган эмасмиз.
Эй инсонлар, Роббингиз сизларни жуда яхши билувчидир. Хоҳласа, сизларга раҳм қилади, хоҳласа, сизларга азоб беради. Эй Муҳаммад, Биз сизни уларнинг устига қўриқчи қилиб юборган эмасмиз.
Аслида, улар худо деб илтижо қилаётган кимсаларнинг ўзлари ҳам қай бирлари Роббиларининг ризосига яқинроқ экан, – деб йўл излайдилар. Унинг раҳматидан умид қиладилар, азобидан эса қўрқадилар. Дарҳақиқат, Роббингизнинг азоби қўрқинчлидир.
Ер юзидаги бирор қишлоқ ёки шаҳар аҳли йўқки, Биз уларни қиёмат куни келишидан олдин ҳалок этувчи бўлмасак ёки уларни қаттиқ азоб билан азобловчи бўлмасак. Буларнинг тақдири китобда битилгандир.