Албатта, Биз одамлардан қайси бирлари чиройлироқ амал қилишларини синаш учун Ер юзидаги бор нарсани унга зийнат қилиб қўйдик.
Сиз қидирган إِنَّ масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 2380 та оят мавжуд.
agar, yo'q agar, , va agar, chindan, va albatta, lekin agar, va, agar (bo'lsa), agar (qarzdor)
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Албатта, Биз одамлардан қайси бирлари чиройлироқ амал қилишларини синаш учун Ер юзидаги бор нарсани унга зийнат қилиб қўйдик.
Агар Биз хоҳласак, албатта, Ернинг устини зийнатсиз ҳолда сип-силлиқ ва қуп-қуруқ тупроқ қилиб ҳам қўювчидирмиз.
Эй Расулим, Биз сизга уларнинг хабарини рўй-рост айтиб берамиз. Дарҳақиқат, улар Роббиларига иймон келтирган ва Биз уларга ҳидоятни зиёда қилган йигитлардир.
Агарда у шаҳар аҳллари сизлардан хабардор бўлиб қолсалар, сизларни тошбўрон қиладилар ёки сизларни ўз динларига қайтарадилар ва ундай бўлса, ҳеч қачон нажот топа олмайсизлар.
Агарда у шаҳар аҳллари сизлардан хабардор бўлиб қолсалар, сизларни тошбўрон қиладилар ёки сизларни ўз динларига қайтарадилар ва ундай бўлса, ҳеч қачон нажот топа олмайсизлар.
Шунингдек, бирон нарса ҳақида: “Буни эртага, албатта, қилувчиман”, – дея асло айтманг.
Эй Расулим, уларга: “Бу Қуръон Роббингиз томонидан келган ҳақиқатдир. Бас, хоҳлаган киши иймон келтирсин, хоҳлаган кимса кофир бўлсин”, – деб айтинг. Албатта, Биз золимлар учун деворлари уларни ўраб оладиган дўзахни тайёрлаб қўйганмиз. Агар улар ташналикка чидолмай сув деб ёрдам сўрасалар, юзларни куйдирувчи, эритилган ёғга ўхшаш сув билан ёрдам бериладилар. У нақадар ёмон ичимлик ва нақадар ёмон бошпана.

Иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилган кимсалар ҳақида эса, албатта, Биз яхши амалларни қилган кишиларнинг мукофотини йўққа чиқармаймиз.
Иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилган кимсалар ҳақида эса, албатта, Биз яхши амалларни қилган кишиларнинг мукофотини йўққа чиқармаймиз.
“Ҳамда қиёмат ҳам қоим бўлади – деб ўйламайман. Борди-ю агар қиёмат бўлиб Роббимга қайтарилсам ҳам, албатта, бундан-да яхшироқ оқибатни топаман”, – деди.
Сен боғингга кирганингда: “Бу Аллоҳнинг иродаси, куч-қувват фақат Аллоҳ биландир”, – деганингда эди, дуруст бўларди. Агарда сен мени мол-дунё ва бола-чақа жиҳатидан ўзингдан камроқ деб билсанг.
Роббисининг оятлари билан эслатилиб насиҳат қилингач, улардан юз ўгирган ва ўзи қилиб ўтган гуноҳларини унутиб қўйган кимсадан ҳам золимроқ киши борми?! Дарҳақиқат, Биз бу Қуръонни англамасликлари учун уларнинг қалбларига пардалар ва қулоқларига оғирлик қилиб қўйдик. Демак, агар уларни ҳидоятга чақирсангиз ҳам ҳеч қачон тўғри йўлда юрмайдилар.

Шунда йигит: “Буни қаранг, биз денгиз соҳилидаги қояга жойлашиб дам олган пайтимизда, мен балиқни унутиб қолдирибман. Уни сизга эслатишимни фақат шайтон ёдимдан чиқарди. Балиқ эса денгизга ажойиб тарзда йўлини топиб сузиб кетибди.
Хизр Мусо пайғамбарга: “Аниқки, сен мен билан бу йўлда сабр қила олмайсан”, – деди.
Мусо унга: “Аллоҳ хоҳласа, сен менинг сабрли эканимни кўрасан. Мен сенга бирор ишда итоатсизлик қилмайман”, – деди.
Хизр Мусога: “Бас, агар менга эргашсанг, то ўзим сенга ундан эслатма айтмагунимча, бирор нарса ҳақида мендан савол сўрамагин”, – деди.
Хизр Мусога: “Мен билан бирга сабр қилишга асло тоқатинг етмайди, демаганмидим?!” – деди.
Хизр Мусога: “Мен билан бирга сабр қилишга асло тоқатинг етмайди, – деб сенга айтмаганмидим?!” – деди.