Эй отажон, ростдан ҳам, мен сенга Раҳмон томонидан азоб етиб, дўзахда шайтонга яқин бўлиб қолишингдан қўрқаман”, – деди.
Сиз қидирган إِنَّ масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 2380 та оят мавжуд.
agar, yo'q agar, , va agar, chindan, va albatta, lekin agar, va, agar (bo'lsa), agar (qarzdor)
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Эй отажон, ростдан ҳам, мен сенга Раҳмон томонидан азоб етиб, дўзахда шайтонга яқин бўлиб қолишингдан қўрқаман”, – деди.
Отаси унга: “Эй Иброҳим, сен менинг илоҳларимдан юз ўгирувчимисан?! Қасам бўлсинки, агар сен бу гапларингдан тийилмасанг, албатта, сени тошбўрон қиламан ва ёки бўлмаса мени бутунлай тарк эт!” – деди.
Иброҳим отасига: “Омон бўл, энди Роббимдан сен учун мағфират сўрайман. Албатта, У менга меҳрибон Зотдир.
Эй Муҳаммад, ушбу китобда Мусо пайғамбар қиссасини ҳам ёдга олинг. Ҳақиқатан, у танлаб олинган расул ва пайғамбар эди.
Эй Муҳаммад, бу китобда Исмоил пайғамбар қиссасини ҳам ёдга олинг. Дарҳақиқат, у ваъдасида содиқ турувчи ҳамда расул ва пайғамбар эди.
Яна бу китобда Идрис пайғамбар қиссасини ҳам ёдга олинг. Дарҳақиқат, у ростгўй пайғамбар эди.
Улар Раҳмоннинг бандаларига ғайбдан ваъда қилган Адн номли абадий қолинадиган жаннатларга кирадилар. Албатта, Унинг ваъдаси ўз вақтида келувчидир.
Эй одамлар, сизларнинг ичингиздан дўзахнинг даҳшатли манзарасини кўриш ва Сирот кўпригидан ўтиш учун унга яқин келмайдиган биронта одам йўқ. Бу Роббингиз наздида, албатта, бажариладиган фармондир.
Бас, сиз уларга қарши чиқишга шошилманг. Албатта, Биз уларнинг қилган ишларини аниқ ҳисоблаб боряпмиз.
Осмонлар ва Ердаги барча жонзот қиёмат кунида Раҳмон ҳузурига қул бўлган ҳолда келади.
Албатта, иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилган зотлар учун яқинда Раҳмон муҳаббат пайдо қилади.
Эй Муҳаммад, албатта, Биз бу Қуръонни тақводорларга жаннат билан хушхабар беришингиз ва қайсар қавмни жаҳаннам билан огоҳлантиришингиз учун уни сизнинг тилингизга осон қилиб қўйдик.
Агар сиз сўзни ошкора қилсангиз ҳам ёки пинҳона гапирсангиз ҳам, У Зотга бари бирдир. Бас, албатта, У сирни ҳам, энг махфий нарсаларни ҳам билади.
Агар сиз сўзни ошкора қилсангиз ҳам ёки пинҳона гапирсангиз ҳам, У Зотга бари бирдир. Бас, албатта, У сирни ҳам, энг махфий нарсаларни ҳам билади.
Ўшанда у узоқдан бир оловни кўриб оиласига: “Шу ерда кутиб туринглар, мен бир оловни кўриб қолдим, балки сизларга ундан бир чўғ олиб келарман ёки шу ўт атрофида бирор йўл кўрсатувчи топарман”, – деди.
Эй Мусо, албатта, Мен сенинг Роббингман. Бас, кавушларингни ечгин. Чунки сен муқаддас Туво водийсидасан.
Эй Мусо, албатта, Мен сенинг Роббингман. Бас, кавушларингни ечгин. Чунки сен муқаддас Туво водийсидасан.
Ҳақиқатан, Мен Аллоҳман! Мендан ўзга илоҳ йўқ! Бас, Менгагина ибодат қил ва Мени зикр қилиш учун намозни тўкис адо қил!
Албатта, қиёмат соати келувчидир. Лекин ҳар бир жон қилган ҳаракатига яраша жазо олиши учун уни махфий тутаман.
Энди, сен фиръавннинг олдига бор. Ҳақиқатан, у “худоман” деб ҳаддан ошди.