Шубҳасиз, Сен бизни кўриб турувчи Зотсан.
Сиз қидирган إِنَّ масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 2380 та оят мавжуд.
agar, yo'q agar, , va agar, chindan, va albatta, lekin agar, va, agar (bo'lsa), agar (qarzdor)
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Шубҳасиз, Сен бизни кўриб турувчи Зотсан.
Иккингиз фиръавнинг олдига боринглар, чунки у “худоман", деб ҳаддидан ошди.
Мусо ва Ҳорун: “Эй Роббимиз, дарҳақиқат биз агар уни иймон келтиришга даъват қилсак бизга шошқалоқлик билан азобга дучор қилишидан ёки баттар туғёнга кетишидан қўрқамиз”, – дедилар.
Аллоҳ уларга: “Қўрқманглар, албатта, Мен сизлар билан биргаман, барчасини эшитиб тураман ва кўраман”, – деди.
Бас, сизлар унинг олдига бориб: “Биз Роббингнинг элчиларимиз. Бани Исроил авлодини биз билан бирга ватанларига қўйиб юборгин, уларни азоблама. Биз сенга Роббинг томонидан мўъжиза келтирдик. Ҳидоятга эргашганларга салом бўлсин”, – деб айтинглар.
Унга: “Аллоҳнинг пайғамбарларини ёлғончига чиқарган ва иймон келтиришдан юз ўгирган кимсаларга, албатта, азоб бор деб, бизга ваҳий қилинди”, – деб айтинглар.
Сизлар улардан енглар ва чорваларингни ўтлатинглар. Албатта, бунда ақл эгалари учун ибратлар бордир.
Сўнг бир-бирларига: “Албатта, бу иккови ўз сеҳрлари билан сизларни ерингиздан чиқаришни ва барчага намуна бўлган йўлингизни йўқотишни хоҳлайдиган сеҳргарлардир”, – дедилар.
Биз унга: “Қўрқмагин, албатта, сен улардан устунсан”, – дедик.
Аллоҳ унга: “Қўлингдаги нарсани ташла, сеҳргарларнинг ясаган нарсаларини ютиб юборади. Уларнинг ясагани фақат бир сеҳргарнинг макридир. Сеҳргар эса, қаерга борса ҳам зафар топмайди”, – деди.
Фиръавн сеҳргарларга: “Мен сизларга рухсат бермай туриб, унга иймон келтирдингизми?! Шубҳасиз, у сизларга сеҳр ўргатган каттангиздир. Бас, энди мен, албатта, қўл ва оёқларингизни қарама-қаршисига қилиб кесаман ва сизларни хурмо шохларига осаман, ўшанда менми ёки Мусонинг худосими қайсимиз азоблашда қаттиқроқ ва узоқроқ эканлигини билиб оласизлар”, – деди.
Сеҳргарлар: “Бизлар ўзимизга келган мўъжизалардан ва бизларни йўқдан бор қилган Зотдан асло сени устун қўймаймиз. Бас, бизга қарши нима ҳукм қилсанг, қилавер. Сен фақат шу дунё ҳаётида ҳукм қиласан, холос”, – дедилар.
Хатоларимизни ва бизларни унга мажбур қилган сеҳргарликдан гуноҳимизни кечириши учун биз Роббимизга иймон келтирдик. Аллоҳнинг савоби яхшироқ ва азоби боқийроқдир”, – дедилар.
Ҳақиқатан, кимда-ким Роббисининг ҳузурига гуноҳкор ҳолида келса, албатта, унинг учун жаҳаннам бордир, у жойда на ўлиб қутилади ва на яшаб роҳатда қолади.
Ҳақиқатан, кимда-ким Роббисининг ҳузурига гуноҳкор ҳолида келса, албатта, унинг учун жаҳаннам бордир, у жойда на ўлиб қутилади ва на яшаб роҳатда қолади.
Шубҳасиз, Мен тавба қилган ҳамда иймон келтириб, солиҳ амаллар қилган, сўнгра тўғри юрган кишилар учун мағфират қилувчи – Ғаффор Зотман.
Аллоҳ унга: “Ҳақиқатан, Биз сенинг ортингдан қавмингни имтиҳон қилиб кўрдик. Сомирий номли киши уларни йўлдан оздирди”, – деди.
Ҳолбуки, Ҳорун бузоққа сиғинишларидан олдин уларга: “Эй қавмим, сизлар бу билан имтиҳон қилиндингиз. Роббингиз, шубҳасиз, ягона Раҳмондир. Бас, менга эргашинглар ва амримга итоат қилинглар!” – деган эди.
Ҳолбуки, Ҳорун бузоққа сиғинишларидан олдин уларга: “Эй қавмим, сизлар бу билан имтиҳон қилиндингиз. Роббингиз, шубҳасиз, ягона Раҳмондир. Бас, менга эргашинглар ва амримга итоат қилинглар!” – деган эди.
Ҳорун Мусога: “Эй онамнинг ўғли, соч-соқолимдан тортмагин ва мени койима. Агар орқангдан борсам, сен: “Менинг гапимга кирмай, бани Исроил авлодини бўлиб юборибсан”, – деб айтишингдан қўрқдим.