Қасам бўлсинки, агар уларга Роббингизнинг азобидан озгина етса, албатта, улар: “Ҳолимизга вой бўлсин, чиндан ҳам бизлар ўзимизга золим эканмиз”, – деб айтадилар.
Сиз қидирган إِنَّ масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 2380 та оят мавжуд.
agar, yo'q agar, , va agar, chindan, va albatta, lekin agar, va, agar (bo'lsa), agar (qarzdor)
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Қасам бўлсинки, агар уларга Роббингизнинг азобидан озгина етса, албатта, улар: “Ҳолимизга вой бўлсин, чиндан ҳам бизлар ўзимизга золим эканмиз”, – деб айтадилар.
Биз қиёмат куни учун адолатли тарозилар қўямиз, бас, бирор жонга заррача зулм қилинмайди. Агар амаллар хардал ўсимлиги донасининг оғирлигича бўлса ҳам, ўшани келтирамиз! Ҳисоб кўрувчи сифатида Ўзимиз кифоя қиламиз.
Улар қайтиб келиб: “Бизнинг илоҳларимизни ким бундай қилди? Ким бўлса ҳам у золимлардан экан”, – дедилар.
Иброҳим уларга: “Йўқ, бу ишни уларнинг мана бу катталари қилди. Қани, агар гапира олсалар улардан сўраб кўринглар-чи!” – деди.
Шунда мушриклар бироз ўзларига келиб бир-бирларига: “Сизлар ўзингиз золимсизлар”, – дедилар.
Кейин золим подшоҳ Намруд бошчилигидаги мушриклар: “Агар Иброҳимга қарши бирор иш қилувчи бўлсангиз, уни оловда ёқиб юборинглар! Бу ишни қилиш билан илоҳларингизга ёрдам қилинглар!” – дедилар.
Лутга эса ҳикмат ва илм бердик. Уни нопок ишлар қилган қишлоқ аҳлидан қутқардик. Дарҳақиқат, улар ёмон фосиқлар қавми эдилар.
Биз уни ўз раҳматимиз ичига киритдик. Ҳақиқатан, у солиҳ кишилардан эди.
Унга оятларимизни ёлғонга чиқарган қавм устидан ғалаба бердик. Дарҳақиқат, улар ёмон қавм эдилар. Бас, уларнинг барчасини тўфонда ғарқ қилиб юбордик.
Биз уларни ўз раҳматимиз ичига киритдик. Дарҳақиқат, улар солиҳ зотлардандир.
Зуннун, яъни Юнус пайғамбарнинг ўз қавмидан ғазабланган ҳолда Бизнинг изнимиз бўлмасдан қишлоғидан чиқиб кетган пайтида унга қарши ҳеч нарса қилолмаймиз деб ўйлади. Биз уни денгизда балиқ қорнига ташлаганимиздан кейин қоронғи зулматлар ичида: “Сендан ўзга илоҳ йўқдир. Сен барча нуқсонлардан поксан. Дарҳақиқат, мен ўзимга зулм қилувчилардан бўлдим”, – деб нидо қилди.
Бас, унинг дуосини ҳам мустажоб қилдик ва унга Яҳёни ҳадя қилдик. Ҳамда жуфтини туғадиган қилиб ўнглаб қўйдик. Дарҳақиқат, бу пайғамбарлар яхши ишларни қилишда шошилар, умид ва қўрқув билан Бизга дуо қилар ва Бизга итоат қилувчи зотлар эди.
Эй инсонлар, сизларнинг ушбу умматингиз аслида бир умматдир Мен эса ҳаммангизнинг Роббингизман. Бас, фақат Менга ибодат қилинглар.
Бас, ким мўмин ҳолида солиҳ амаллардан қилса, унинг саъй-ҳаракати бекорга кетмайди. Биз, албатта, унинг амалларини ёзиб қўювчимиз.
Эй мушриклар, сизлар ҳам Аллоҳдан бошқа сиғинаётган бутларингиз ҳам жаҳаннам ўтинидир. Сизлар унга кирувчисиз!
Албатта, Биз томондан улар учун гўзаллик тайёрлаб қўйилган кимсаларга келсак, улар дўзахдан узоқ қилинганлардир.
Биз у кунда осмонни худди мактуб ёзилган саҳифани ўрагандек ўраб, аввал қандай яратган бўлсак, уни яна ўша ҳолга қайтарамиз. Бу Бизнинг зиммамиздаги ваъда бўлиб, албатта, Биз буни қилувчимиз.
Шубҳасиз, мана шу Қуръонда ибодат қилувчи қавмлар учун аниқ ўгит бордир.
Эй Расулим: “Менга илоҳингиз ягона Илоҳ экани ҳақида ваҳий қилинмоқда. Бас, энди мусулмон бўларсизлар?!” – деб айтинг.
Бас, агар юз ўгирсалар, уларга: “Мен сизларга ваҳийни ҳаммага баробар қилиб эшиттирдим. Сизларга ваъда қилинаётган қиёмат яқинми ё узоқми билмайман”, – денг.