Албатта, сиз уларни, фақат тўғри йўлга даъват қилмоқдасиз.
Сиз қидирган إِنَّ масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 2380 та оят мавжуд.
agar, yo'q agar, , va agar, chindan, va albatta, lekin agar, va, agar (bo'lsa), agar (qarzdor)
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Албатта, сиз уларни, фақат тўғри йўлга даъват қилмоқдасиз.
Охиратга иймон келтирмайдиган кимсалар бу йўлдан озувчилардир.
Улар: “Бизлар ўлиб, тупроқ ва суякларга айланганимизда, яна қайта тирилувчимизми?!” – дедилар.
Дарвоқе, бизлар ҳам, ота-боболаримиз ҳам олдин мана шу гапларга ваъда қилинган эдик. Бу фақат аввалгиларнинг афсоналаридир.
Эй Муҳаммад, уларга: “Агар билсангиз, айтинглар-чи, Ер ва ундаги бор жонзот кимники?” – деб айтинг.
Эй Муҳаммад уларга: “Агар билсангиз, айтинглар-чи, барча нарсанинг ҳукмронлиги Унинг қўлида бўлган, ўзи барчага ҳомийлик қиладиган, лекин Унга нисбатан ҳомийлик қилинмайдиган Зот кимдир?” – деб айтинг.
Йўқ, Биз уларга қайта тирилишлари ҳақидаги ҳақиқатни келтирдик. Улар эса ҳали ҳам ёлғончидирлар.
Албатта, Биз уларга ваъда қилаётган нарсани сизга кўрсатишга қодирмиз.
Шояд, мен тарк этган дунёдаги еримда яхши амал қилсам, – дейди. Йўқ, у асло дунёга қайтарилмайди. Албатта, бу қуруқ гап бўлиб, у буни гапирувчи, холос. Уларнинг ортида, то қайта тириладиган кунларигача, икки дунё ўртасини тўсиб турадиган бир тўсиқ бордир.
Эй Роббимиз, бизларни дўзахдан қайта дунёга чиқаргин. Бас, агар шунда ҳам куфр ва туғён йўлига қайтсак, унда биз чиндан ҳам ўзимизга зулм қилувчилармиз.
Эй Роббимиз, бизларни дўзахдан қайта дунёга чиқаргин. Бас, агар шунда ҳам куфр ва туғён йўлига қайтсак, унда биз чиндан ҳам ўзимизга зулм қилувчилармиз.
Дарвоқе, Менинг бандаларим орасида бир гуруҳ бордир. Улар: “Эй Роббимиз, Сенга иймон келтирдик. Бас, бизларни мағфират қил ва бизларга раҳм қилгин. Сен раҳм қилувчиларнинг энг яхшисисан”, – дер эдилар.
Мен эса бугун уларни сабр қилганлари учун мукофотладим. Албатта, улар улкан ютуққа эришганлардир.
Аллоҳ уларга: “Агар билсангиз, дунёда жуда оз қолдингиз”, – дейди.
Кимки ўзида ҳеч қандай далил бўлмаган ҳолда Аллоҳ билан бирга бошқа бирор сохта илоҳга илтижо қилса, бас, унинг ҳисоб-китоби Роббисининг ҳузуридадир. Албатта, кофир бўлганлар азобдан қутулмайдилар.
Кимки ўзида ҳеч қандай далил бўлмаган ҳолда Аллоҳ билан бирга бошқа бирор сохта илоҳга илтижо қилса, бас, унинг ҳисоб-китоби Роббисининг ҳузуридадир. Албатта, кофир бўлганлар азобдан қутулмайдилар.
Зинокор аёл ва зинокор эркакнинг ҳар бирига юз дарра уринглар. Агар Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирувчи бўлсангизлар, Аллоҳнинг динидаги ҳукмларни бажаришда сизларни у иккисига нисбатан раҳм-шафқат қилиш туйғулари тутмасин. Шунингдек, уларнинг жазоланишида мўминлардан бир гуруҳ шоҳид бўлсинлар.
Бироқ кейин бу ишлардан тавба қилиб, ўзларини тузатган кишиларгина фосиқ эмаслар. Чунки Аллоҳ, албатта, гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
Ўзларидан бошқа гувоҳлари бўлмаган ҳолда ўз хотинларига бузуқ деб тош отадиганлар ҳар бири ўзини, шубҳасиз, ростгўйлардан деб, Аллоҳ номига тўрт марта гувоҳлик бериши керак.
Бешинчи гувоҳлиги эса, агар ёлғончилардан бўлса, унга Аллоҳнинг лаънати бўлишини исташдир.