У тирилтирадиган ва ўлдирадиган Зотдир. Агар бирор ишни ҳукм қилса, унга фақат: “Бўл!” – дейди, холос. Бас, у иш бўлади.
Сиз қидирган إِنَّ масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 2380 та оят мавжуд.
agar, yo'q agar, , va agar, chindan, va albatta, lekin agar, va, agar (bo'lsa), agar (qarzdor)
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
У тирилтирадиган ва ўлдирадиган Зотдир. Агар бирор ишни ҳукм қилса, унга фақат: “Бўл!” – дейди, холос. Бас, у иш бўлади.
Бас, эй Муҳаммад, уларнинг озорларига сабр қилинг. Албатта, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Бас, агар сизга ўша кофирларга ваъда қилаётган азобдан баъзиларини кўрсатсак ҳам ёки сизни азоб тушишидан олдинроқ вафот эттирсак ҳам, бас, фақат Ўзимизга қайтариладилар.
Кофирлар: “Қалбларимиз сен бизларни унга даъват қилаётган нарсадан тўсилган, қулоқларимизда эса оғирлик бордир ва сен билан бизларнинг ўртамизда бир парда бордир. Бас, сен ишингни қилавер, биз ҳам ўз ишимизни қилувчимиз”, – дедилар.
Эй Муҳаммад, уларга: “Ҳақиқатан, мен ҳам худди сизлар каби бир башарман. Менга “Илоҳингиз ягона Аллоҳ”, деб ваҳий қилинмоқда. Бас, Унинг Ўзига тўғри юзланинг ва Унга истиғфор айтинг. Мушрикларнинг ҳолига вой бўлсин!” – деб айтинг.
Албатта, иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилган кимсалар учун битмас-туганмас ажрлар бордир!
Эй Расулим уларга: “Ҳақиқатан, ҳам сизлар Ерни икки кунда яратган Зотга куфр келтирасизларми?! Унга бошқаларни тенг қиласизларми?! Ахир, У оламларнинг Роббидир”, – деб айтинг.
Эй Муҳаммад, бас, агар мушриклар иймондан юз ўгирсалар, у ҳолда уларга: “Мен сизларни худди Од ва Самуднинг қабилаларини ҳалок қилган чақмоққа ўхшаш бир чақмоқ уришидан огоҳлантирдим” – деб айтинг.
Ўшанда пайғамбарлари уларнинг олдиларидан ҳам, орқаларидан ҳам келиб: “Фақат ягона Аллоҳга ибодат қилинглар”, дер эдилар. Улар эса: “Агар Роббимиз пайғамбар юборишни хоҳлаганида, албатта, фаришталарни пайғамбар қилиб туширар эди. Бас, сизлар элчи қилиб юборилган динни биз инкор қилувчилармиз”, – дедилар.
Энди, агар азобга сабр қила олсалар, мана, дўзах уларнинг жойидир. Агар ортга қайтишни талаб қилсалар, бас, улар ортга қайтарилувчилардан эмаслар.
Энди, агар азобга сабр қила олсалар, мана, дўзах уларнинг жойидир. Агар ортга қайтишни талаб қилсалар, бас, улар ортга қайтарилувчилардан эмаслар.
Биз дунёда улар учун тўғри йўлдан оздирадиган яқин дўстлар бириктириб қўйдик. Бас, бу дўстлар уларга олдиларидаги ва орқаларидаги гуноҳ ишларни чиройли қилиб кўрсатдилар. Уларга ҳам, инсу жиндан иборат ўзларидан аввалги яшаб ўтган умматлар қаторида, азоб ҳақидаги сўз муқаррар бўлди. Ҳақиқатан, улар зиён кўрувчи бўлдилар.
Албатта, “Роббимиз ягона Аллоҳдир”, деб сўнгра ибодатда тўғри бўлган кимсалар ҳузурига ўлим пайтида фаришталар тушиб: “Қўрқманглар ва ғамгин бўлманглар. Сизларга ваъда қилинган жаннат хушхабарини қабул қилинглар”, – дейдилар.
Одамларни Аллоҳнинг ҳақ йўлига даъват қилган ва солиҳ амалларни қилиб, “Албатта, мен мусулмонларданман”, – дейдиган кишидан ҳам чиройли сўзли ким?!
Агар сизни шайтон томонидан васваса тутса, у ҳолда дарҳол Аллоҳдан паноҳ сўранг. Албатта, У ҳамма нарсани эшитиб турувчи – Самиъ ва барчасини билиб турувчи – Аълим Зотдир.
Кеча ва кундуз, қуёш ва ой Унинг ибратли аломатларидандир. Агар сизлар ёлғиз Аллоҳга ибодат қилувчи бўлсангизлар, қуёшга ҳам, ойга ҳам сажда қилманглар, балки уларни яратган Зот – Аллоҳга сажда қилинглар.
Бас, агар сажда қилишдан бош тортиб кибрлансалар, билингки, Роббингиз ҳузуридаги фаришталар кеча-ю кундуз ҳеч малол олмай Унга тасбеҳ айтиб сажда қиладилар.
Унинг қудратига далолат қилувчи аломатларидан бири ерни сувсизликдан қақраган ҳолда кўришингиздир. Бас, қачонки, Биз унинг устига осмонда сув ёғдирсак, у ҳаракатга келади ва ўсади. Албатта, ўша ерни тирилтирган Зот ўликларни ҳам тирилтира олувчидир. Шубҳасиз, У ҳар бир нарсага қодирдир.

Албатта, оятларимиз ҳақида уларни бузмоқчи бўлиб, эгрилик қиладиганлар Бизга махфий бўлиб қолмайдилар. Ахир, дўзахга ташланадиган кимса яхшироқми ёки қиёмат кунида Аллоҳнинг азобидан хотиржам ҳолда келадиган кишими?! Эй одамлар, мана сизларга икки йўл. Хоҳлаган нарсангизни қилаверинглар, албатта, У қилаётган ишларингизни кўриб турувчидир.