Биз уларни қабила ҳолида ўн икки гуруҳга бўлиб қўйдик. Мусо ўз қавми учун сув талабида бўлганида, “Асонг билан тошга ургин”, – деб ваҳий қилдик. Ўшанда ундан ўн иккита булоқ отилиб чиққан эди. Дарҳақиқат, ўн икки қабиланинг ҳар бир одамлари ўзларининг сув ичадиган жойини билиб олдилар. Ҳамда жазирама иссиқдан сақланишлари учун булутни тепаларига соябон қилдик. Осмондан уларга ширинлик ва беданалар тушириб: “Сизларга ризқ қилиб берган тоза нарсаларимиздан енглар”, – дедик. Бани Исроил авлодлари Бизга зулм қилмадилар, балки ўзларига зулм қилган эдилар.

