Tafsir matnidan istalgan so'zni toping
"الصلاة" bo'yicha 61 ta natija
وَاَنْ اَق۪يمُوا الصَّلٰوةَ وَاتَّقُوهُۜ وَهُوَ الَّذ۪ٓي اِلَيْهِ تُحْشَرُونَ
Ҳамда бизларга “Намозни тўлиқ адо этинг ва Унинг Ўзидан қўрқинглар”, – деб, амр қилинган. Сизлар У Зотнинг ҳузурига тўпланасизлар.
وَالَّذ۪ينَ يُمَسِّكُونَ بِالْكِتَابِ وَاَقَامُوا الصَّلٰوةَۜ اِنَّا لَا نُض۪يعُ اَجْرَ الْمُصْلِح۪ينَ
Китобни маҳкам ушлаган ва намозларини қоим қилган кимсалар бўлса, албатта, Биз ислоҳ қилувчиларнинг ажрини беҳуда кетказмаймиз. Изоҳ: Оятда Абдуллоҳ ибн Салом розияллоҳу анҳу каби Тавротни ҳам ўзгартирмаган ва Қуръони Каримга ҳам иймон келтирганларга икки баробар…
اَلَّذ۪ينَ يُق۪يمُونَ الصَّلٰوةَ وَمِمَّا رَزَقْنَاهُمْ يُنْفِقُونَۜ
Шунингдек, улар намозларини тўлиқ адо қиладилар ва уларга ризқ қилиб берганларимиздан муҳтожларга эҳсон қиладилар.
فَاِذَا انْسَلَخَ الْاَشْهُرُ الْحُرُمُ فَاقْتُلُوا الْمُشْرِك۪ينَ حَيْثُ وَجَدْتُمُوهُمْ وَخُذُوهُمْ وَاحْصُرُوهُمْ وَاقْعُدُوا لَهُمْ كُلَّ مَرْصَدٍۚ فَاِنْ تَابُوا وَاَقَامُوا الصَّلٰوةَ وَاٰتَوُا الزَّكٰوةَ فَخَلُّوا سَب۪يلَهُمْۜ اِنَّ
Уруш ҳаром қилинган ойлар чиққач эса мушрикларни учратган жойларингизда ўлдиринглар. Уларни асир тутиб олинглар ва қамал қилинглар. Ҳамда уларни барча кузатув жойларида пойлаб ўтиринглар. Агарда тавба қилсалар, намозни мукаммал адо этиб, закот берсалар унда уларни…
فَاِنْ تَابُوا وَاَقَامُوا الصَّلٰوةَ وَاٰتَوُا الزَّكٰوةَ فَاِخْوَانُكُمْ فِي الدّ۪ينِۜ وَنُفَصِّلُ الْاٰيَاتِ لِقَوْمٍ يَعْلَمُونَ
Агар тавба қилиб иймонга келсалар, намозни тўлиқ адо қилсалар ва закот берсалар, у ҳолда улар сизларнинг диндаги биродарларингиздир. Биз ҳақни биладиган қавм учун оятларни батафсил баён қилиб берамиз.
اِنَّمَا يَعْمُرُ مَسَاجِدَ اللّٰهِ مَنْ اٰمَنَ بِاللّٰهِ وَالْيَوْمِ الْاٰخِرِ وَاَقَامَ الصَّلٰوةَ وَاٰتَى الزَّكٰوةَ وَلَمْ يَخْشَ اِلَّا اللّٰهَ فَعَسٰٓى اُو۬لٰٓئِكَ اَنْ يَكُونُوا مِنَ الْمُهْتَد۪ينَ
Аллоҳнинг масжидларини, фақат Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган, намозни тўлиқ адо этган, закотни эгаларига берган ҳамда фақатгина ёлғиз Аллоҳдан қўрқадиган кишиларгина обод қила олади. Ажаб эмаски, ана ўшалар тўғри йўлни топувчи кимсалардан бўлсалар.
وَمَا مَنَعَهُمْ اَنْ تُقْبَلَ مِنْهُمْ نَفَقَاتُهُمْ اِلَّٓا اَنَّهُمْ كَفَرُوا بِاللّٰهِ وَبِرَسُولِه۪ وَلَا يَأْتُونَ الصَّلٰوةَ اِلَّا وَهُمْ كُسَالٰى وَلَا يُنْفِقُونَ اِلَّا وَهُمْ كَارِهُونَ
Қилган эҳсонларини қабул қилинишидан тўсган нарсанинг сабаби: уларнинг Аллоҳга ва Расулига куфр келтирганлари, намозга фақат дангасалик ҳолда келишлари ва садақани фақат ёқтирмаган ҳолларида беришларидир.
وَالْمُؤْمِنُونَ وَالْمُؤْمِنَاتُ بَعْضُهُمْ اَوْلِيَٓاءُ بَعْضٍۢ يَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَيَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنْكَرِ وَيُق۪يمُونَ الصَّلٰوةَ وَيُؤْتُونَ الزَّكٰوةَ وَيُط۪يعُونَ اللّٰهَ وَرَسُولَهُۜ اُو۬لٰٓئِكَ سَيَرْحَمُهُمُ اللّٰهُۜ
Мўмин эркаклар ва мўмина аёллар бир-бирларига дўстдирлар. Улар инсонларни доимо яхшиликка буюрадилар ва ёмонликдан қайтарадилар, намозларни тўла-тўкис адо этадилар, нисобга етган молларидан закотни берадилар ҳамда Аллоҳ ва Расулига итоат қиладилар. Айнан ўшаларга…
وَاَوْحَيْنَٓا اِلٰى مُوسٰى وَاَخ۪يهِ اَنْ تَبَوَّاٰ لِقَوْمِكُمَا بِمِصْرَ بُيُوتًا وَاجْعَلُوا بُيُوتَكُمْ قِبْلَةً وَاَق۪يمُوا الصَّلٰوةَۜ وَبَشِّرِ الْمُؤْمِن۪ينَ
Мусо ва унинг акасига: “Қавмларингиз учун Мисрда уйлар тайёрланглар ва уйларингизни намозгоҳ учун қибла қилинглар, намоз ўқинглар ва мўминларга эса хушхабар беринг”, – деб ваҳий қилдик. Изоҳ: Фиръавн ва унинг одамлари бани Исроил қавмини қўрқитиб, уларнинг ибодатхоналарини…
وَاَقِمِ الصَّلٰوةَ طَرَفَيِ النَّهَارِ وَزُلَفًا مِنَ الَّيْلِۜ اِنَّ الْحَسَنَاتِ يُذْهِبْنَ السَّيِّـَٔاتِۜ ذٰلِكَ ذِكْرٰى لِلذَّاكِر۪ينَۚ
Кундузнинг ҳар икки тарафида пешин ва аср намозини ва туннинг бир бўлагида бомдод, шом ва хуфтон намозини ўқинг. Албатта, яхши ишлар гуноҳларни кетказади. Мана булар ёд этувчилар учун эслатмадир. Изоҳ: Ҳозир ўқийдиган беш вақт намозимиз вақти мана шу оят мазмунидан…
وَالَّذ۪ينَ صَبَرُوا ابْتِغَٓاءَ وَجْهِ رَبِّهِمْ وَاَقَامُوا الصَّلٰوةَ وَاَنْفَقُوا مِمَّا رَزَقْنَاهُمْ سِرًّا وَعَلَانِيَةً وَيَدْرَؤُ۫نَ بِالْحَسَنَةِ السَّيِّئَةَ اُو۬لٰٓئِكَ لَهُمْ عُقْبَى الدَّارِۙ
Улар Роббиларининг розилигини истаб турли машаққатларга сабр қиладиган, намозларини тўлиқ қоим қиладиган ва Биз ризқ қилиб берган нарсалардан билдирмай ва билдириб эҳсон қиладиган ҳамда ёмонликни яхшилик билан қайтарадиган солиҳ кимсалардир. Айнан улар учун охират…
قُلْ لِعِبَادِيَ الَّذ۪ينَ اٰمَنُوا يُق۪يمُوا الصَّلٰوةَ وَيُنْفِقُوا مِمَّا رَزَقْنَاهُمْ سِرًّا وَعَلَانِيَةً مِنْ قَبْلِ اَنْ يَأْتِيَ يَوْمٌ لَا بَيْعٌ ف۪يهِ وَلَا خِلَالٌ
Эй Муҳаммад, иймон келтирган бандаларимга айтинг, намозни мукаммал қоим қилсинлар ҳамда олди-сотди ва дўст-биродарчилик бўлмайдиган кун аталмиш қиёмат келмасидан олдин, Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан пинҳона ва ошкора хайру эҳсон қилсинлар.
رَبَّنَٓا اِنّ۪ٓي اَسْكَنْتُ مِنْ ذُرِّيَّت۪ي بِوَادٍ غَيْرِ ذ۪ي زَرْعٍ عِنْدَ بَيْتِكَ الْمُحَرَّمِۙ رَبَّنَا لِيُق۪يمُوا الصَّلٰوةَ فَاجْعَلْ اَفْـِٔدَةً مِنَ النَّاسِ تَهْو۪ٓي اِلَيْهِمْ وَارْزُقْهُمْ مِنَ الثَّمَرَاتِ لَعَلَّهُمْ يَشْكُ
Эй Роббимиз, ҳақиқатда мен зурриётимдан ўғлим Исмоил ва унинг онаси Ҳожарни Байт ул-Ҳароминг ёнига, экин ўсмайдиган бир водийга жойлаштирдим. Эй Роббимиз, улар намозни тўлиқ қоим қилишлари учун шундай қилдим. Бас, Сен Ўзинг одамларнинг дилларини уларга мойил қилиб…
رَبِّ اجْعَلْن۪ي مُق۪يمَ الصَّلٰوةِ وَمِنْ ذُرِّيَّت۪يۗ رَبَّنَا وَتَقَبَّلْ دُعَٓاءِ
Эй Роббим, мени ва зурриётимдан бўлган фарзандларимни намозни тўлиқ қоим қилувчи қилгин. Эй Роббимиз, менинг дуомни қабул қил.
اَقِمِ الصَّلٰوةَ لِدُلُوكِ الشَّمْسِ اِلٰى غَسَقِ الَّيْلِ وَقُرْاٰنَ الْفَجْرِۜ اِنَّ قُرْاٰنَ الْفَجْرِ كَانَ مَشْهُودًا
Қуёш оғишидан то тун қоронғисигача намозни мукаммал қоим қилинг ва тонгги ўқишни ҳам адо қилинг. Зеро, тонгги ўқиш фаришталар ҳозир бўладиган намоздир. Изоҳ: Муфассирлар ушбу оятни ҳар куни беш вақт намоз фарз эканлигига далил деганлар. Чунки қуёш оғиши билан…
فَخَلَفَ مِنْ بَعْدِهِمْ خَلْفٌ اَضَاعُوا الصَّلٰوةَ وَاتَّبَعُوا الشَّهَوَاتِ فَسَوْفَ يَلْقَوْنَ غَيًّاۙ
Кейин уларнинг ортидан намозни зое қилган ва шаҳватларга эргашган кимсалар ўрин олдилар. Энди улар, албатта, ёмон жазога йўлиқадилар.
اِنَّن۪ٓي اَنَا اللّٰهُ لَٓا اِلٰهَ اِلَّٓا اَنَا۬ فَاعْبُدْن۪يۙ وَاَقِمِ الصَّلٰوةَ لِذِكْر۪ي
Ҳақиқатан, Мен Аллоҳман! Мендан ўзга илоҳ йўқ! Бас, Менгагина ибодат қил ва Мени зикр қилиш учун намозни тўкис адо қил!
وَجَعَلْنَاهُمْ اَئِمَّةً يَهْدُونَ بِاَمْرِنَا وَاَوْحَيْنَٓا اِلَيْهِمْ فِعْلَ الْخَيْرَاتِ وَاِقَامَ الصَّلٰوةِ وَا۪يتَٓاءَ الزَّكٰوةِۚ وَكَانُوا لَنَا عَابِد۪ينَۙ
Яна уларни Бизнинг амримиз билан одамларни тўғри йўлга бошлайдиган раҳнамолар қилдик. Шунингдек, уларга яхши амаллар қилишни, намозни тўлиқ адо этишни ва закот беришни ваҳий қилдик. Улар, фақат Бизгагина ибодат қилувчи бўлдилар.
اَلَّذ۪ينَ اِذَا ذُكِرَ اللّٰهُ وَجِلَتْ قُلُوبُهُمْ وَالصَّابِر۪ينَ عَلٰى مَٓا اَصَابَهُمْ وَالْمُق۪يمِي الصَّلٰوةِۙ وَمِمَّا رَزَقْنَاهُمْ يُنْفِقُونَ
Улар Аллоҳ зикр қилинганида қалблари титрайдиган, ўзларига етган кулфатларга сабр қиладиган, номозни тўлиқ адо этадиган ва Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан эҳсон қиладиган кимсалардир.
اَلَّذ۪ينَ اِنْ مَكَّنَّاهُمْ فِي الْاَرْضِ اَقَامُوا الصَّلٰوةَ وَاٰتَوُا الزَّكٰوةَ وَاَمَرُوا بِالْمَعْرُوفِ وَنَهَوْا عَنِ الْمُنْكَرِۜ وَلِلّٰهِ عَاقِبَةُ الْاُمُورِ
Уларга ер юзида имкон берсак, намозни тўлиқ адо қиладилар, ҳақдорларга закотни берадилар, одамларни яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарадилар. Барча ишларнинг оқибати Аллоҳга оиддир.