اَلْمُفْرَدَاتُ فِي غَرِيبِ اْلقُرْآنِ
ал-Муфрадот
“Роғиб ал-Исфаҳоний” қаламига мансуб “ал-Муфрадот фий ғарибил-Қуръон” асарида
Қуръони карим калималари сўз ўзаклари асосида чуқур илмий ёндашув билан шарҳланган. Асар матнида сўзларнинг луғавий ва истилоҳий
маънолари тилшунослик ҳамда тафсир илми қоидаларига таянган ҳолда, мисоллар билан очиб берилган ва энг тушунарли тарзда баён этилган.
Бу эса ушбу мўътабар манбани Қуръон оятларини англашда ҳар бир талаба ва тадқиқотчи мурожаат қилиши лозим бўлган ниҳоятда қимматли
асарлар қаторига қўяди.
Ишни имкон қадар пухта бажаришга алоҳида ҳаракат қилган бўлсак-да, босма шаклдаги мазкур асарни электрон маълумотлар
базасига айлантириш жараёнида техник хатолар ёки ҳарф хатоликлари ўтиб қолган бўлиши мумкинлигини олдиндан эътироф этамиз. Агар
матнда бирор хато ёки камчилик кўзга ташланса, уни тузатиш мақсадида бизга хабар беришингизни сўраймиз. Ушбу масъулиятли ишимиз
кенг китобхонлар оммасига манфаатли ва бардавом бўлишини Аллоҳ таолодан сўраб қоламиз.
Lug'atni ko'rish uchun yuqoridan harf tanlang