ЮНУС СУРАСИ
Юнус сураси 109 оятдан иборат бўлиб, Маккада нозил бўлган. Ушбу сурада Юнус алайҳиссалом ҳақларида ҳам ҳикоя қилинганлиги сабабли шу ном билан аталган.
بِسْمِ اللّٰهِ الرَّحْمٰنِ الرَّح۪يمِ
РАҲМОН ВА РАҲИМ БЎЛГАН АЛЛОҲ НОМИ БИЛАН
الٓرٰ۠ تِلْكَ اٰيَاتُ الْكِتَابِ الْحَك۪يمِ (١)
1. Алиф, Лом, Ро. Ушбулар ҳикмат тўла китоб оятларидир.
Изоҳ: Қуръони Каримда бир неча сура мана шундай алоҳида ҳарфлар билан бошланади. Уламолар наздида ушбу ҳарфлар “Ҳуруфи муқаттаот”, яъни маънодан узилган ҳарфлар ҳисобланиб, уларнинг маъноси ёлғиз Аллоҳнинг Ўзигагина аёндир. Қуръонда ҳаммаси бўлиб 29 сура ана шундай ҳарфлар билан бошланган. Лекин баъзи тафсир олимлари ўз китобларида уларни изоҳлашга ҳаракат қилишган.
اَكَانَ لِلنَّاسِ عَجَبًا اَنْ اَوْحَيْنَٓا اِلٰى رَجُلٍ مِنْهُمْ اَنْ اَنْذِرِ النَّاسَ وَبَشِّرِ الَّذ۪ينَ اٰمَنُٓوا اَنَّ لَهُمْ قَدَمَ صِدْقٍ عِنْدَ رَبِّهِمْۜ قَالَ الْكَافِرُونَ اِنَّ هٰذَا لَسَاحِرٌ مُب۪ينٌ (٢)
2. Ўз ораларидан бўлмиш Муҳаммад номли бир кишига “Oдамларни жаҳаннам азобидан огоҳлантиринг, иймон келтирганларга Роббилари ҳузурида қилган яхшиликлари учун бериладиган ажр бўлмиш содиқлик қадами борлиги ҳақида хушхабар беринг”, – деб ваҳий юборганимиз одамларга ажабланарли бўлдими?! Кофирлар эса: “Шубҳасиз, бу Муҳаммад аниқ сеҳргардир”, – дедилар.
اِنَّ رَبَّكُمُ اللّٰهُ الَّذ۪ي خَلَقَ السَّمٰوَاتِ وَالْاَرْضَ ف۪ي سِتَّةِ اَيَّامٍ ثُمَّ اسْتَوٰى عَلَى الْعَرْشِ يُدَبِّرُ الْاَمْرَۜ مَا مِنْ شَف۪يعٍ اِلَّا مِنْ بَعْدِ اِذْنِه۪ۜ ذٰلِكُمُ اللّٰهُ رَبُّكُمْ فَاعْبُدُوهُۜ اَفَلَا تَذَكَّرُونَ (٣)
3. Албатта, Роббингиз осмонлар ва Ерни олти кунда яратиб, сўнгра Аршга истиво қилган Аллоҳдир. У иш тадбирини мустаҳкам кўради. Унинг изнисиз ҳеч ким шафоат қилувчи эмасдир. Ана ўша Аллоҳ сизнинг Роббингиздир, шундай экан, Унга ибодат қилинглар. Ҳали ҳам бундан эслатма олмайсизларми?!
اِلَيْهِ مَرْجِعُكُمْ جَم۪يعًاۜ وَعْدَ اللّٰهِ حَقًّاۜ اِنَّهُ يَبْدَؤُا الْخَلْقَ ثُمَّ يُع۪يدُهُ لِيَجْزِيَ الَّذ۪ينَ اٰمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ بِالْقِسْطِۜ وَالَّذ۪ينَ كَفَرُوا لَهُمْ شَرَابٌ مِنْ حَم۪يمٍ وَعَذَابٌ اَل۪يمٌ بِمَا كَانُوا يَكْفُرُونَ (٤)
4. Барчангизнинг қайтиш жойингиз Унинг ҳузуригадир. Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Шубҳасиз, У яратишни йўқдан бор қилиб бошлайди, сўнгра иймон келтириб, солиҳ иш қилганларни адолат билан мукофoтлаш учун у барча яратилганларни яна ҳаётга қайтаради. Куфр келтирганларга эса, қайноқ сувдан бўлган ичимлик ва кофир бўлганлари учун аламли азоб бордир.
هُوَ الَّذ۪ي جَعَلَ الشَّمْسَ ضِيَٓاءً وَالْقَمَرَ نُورًا وَقَدَّرَهُ مَنَازِلَ لِتَعْلَمُوا عَدَدَ السِّن۪ينَ وَالْحِسَابَۜ مَا خَلَقَ اللّٰهُ ذٰلِكَ اِلَّا بِالْحَقِّۜ يُفَصِّلُ الْاٰيَاتِ لِقَوْمٍ يَعْلَمُونَ (٥)
5. У Зот қуёшни зиё таратувчи ва ойни эса нур сочувчи қилди ҳамда йилларнинг саноғини ва вақт ўлчовларидаги ҳисобни билишингиз учун у ойни манзилларга ажратиб ўлчаб қўйди. Буларни Аллоҳ фақат ҳақ ҳикмат билан яратди. Аллоҳ тушуниб етадиган ва биладиган қавм учун оятларни батафсил баён қилади.
اِنَّ فِي اخْتِلَافِ الَّيْلِ وَالنَّهَارِ وَمَا خَلَقَ اللّٰهُ فِي السَّمٰوَاتِ وَالْاَرْضِ لَاٰيَاتٍ لِقَوْمٍ يَتَّقُونَ (٦)
6. Албатта, тун ва куннинг алмашиб туришида ҳамда осмонлар ва Ердаги Аллоҳ яратиб қўйган барча нарсаларда Аллоҳдан қўрқадиган қавм учун далиллар бор.
اِنَّ الَّذ۪ينَ لَا يَرْجُونَ لِقَٓاءَنَا وَرَضُوا بِالْحَيٰوةِ الدُّنْيَا وَاطْمَاَنُّوا بِهَا وَالَّذ۪ينَ هُمْ عَنْ اٰيَاتِنَا غَافِلُونَۙ (٧)
7. Шубҳасиз, Биз билан рўбарў бўлишни умид қилмайдиган, ўткинчи дунё ҳаётига рози бўладиган ва у билан кўнгли таскин топганлар эса ана улар оятларимиздан ғофил бўлганлардир.
اُو۬لٰٓئِكَ مَأْوٰيهُمُ النَّارُ بِمَا كَانُوا يَكْسِبُونَ (٨)
8. Қилмишлари туфайли ана ўшаларнинг жойлари дўзахдир.
اِنَّ الَّذ۪ينَ اٰمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ يَهْد۪يهِمْ رَبُّهُمْ بِا۪يمَانِهِمْۚ تَجْر۪ي مِنْ تَحْتِهِمُ الْاَنْهَارُ ف۪ي جَنَّاتِ النَّع۪يمِ (٩)
9. Иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларни эса иймонлари сабабли Роббилари уларни ҳидоят қилади. Улар неъмати мўл бўлган – Наъим жаннатларида бўладилар ва тагларидан анҳорлар оқиб туради.
دَعْوٰيهُمْ ف۪يهَا سُبْحَانَكَ اللّٰهُمَّ وَتَحِيَّتُهُمْ ف۪يهَا سَلَامٌۚ وَاٰخِرُ دَعْوٰيهُمْ اَنِ الْحَمْدُ لِلّٰهِ رَبِّ الْعَالَم۪ينَ۟ (١٠)
10. Уларнинг у ердаги дуолари: “Эй Аллоҳ, Сенга тасбеҳ айтамиз!” – дейиш ва у ердаги сўрашишлари “Салом”дир. Дуоларининг охири эса: “Оламлар Роббиси бўлган Аллоҳга ҳамд!” – айтмоқликдир.
وَلَوْ يُعَجِّلُ اللّٰهُ لِلنَّاسِ الشَّرَّ اسْتِعْجَالَهُمْ بِالْخَيْرِ لَقُضِيَ اِلَيْهِمْ اَجَلُهُمْۜ فَنَذَرُ الَّذ۪ينَ لَا يَرْجُونَ لِقَٓاءَنَا ف۪ي طُغْيَانِهِمْ يَعْمَهُونَ (١١)
11. Агар Аллоҳ одамларга яхшиликни тез келтирганидек, ёмонликни ҳам тезлатса эди, уларнинг ажаллари битган бўлар эди. Бас, Бизга рўбарў бўлишдан умид қилмайдиган гуноҳкорларни туғёнларида тентираб юришларига ташлаб қўямиз.
Изоҳ: Оят маккалик мушриклар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даъватларига қулоқ солмай: “Ё Аллоҳ, агар Муҳаммаднинг дини ҳақ дин бўлса, бошимизга осмондан тош ёғдиргил”, – деб ўзлари учун ёмонлик тилаб дуо қилганларида нозил бўлган. Оятдан икки маънони уқиш мумкин: биринчиси, мушрик кимсаларнинг нақадар нодон эканликлари. Чунки улар доно ва тадбиркор бўлганларида: “Агар шу дин ҳақ дин бўлса, бизларни ҳам шу динга йўллагин”, – деб илтижо қилган бўлар эдилар. Иккинчиси, айрим золим ва тажовузкор кимсаларнинг бемалол айш-ишрат қилиб юришлари уларнинг тутган йўллари тўғри эканлигини билдирмайди, аксинча, Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлганлари учун ҳақ йўлни топа олмай туғён ва исёнларида адашиб улоқиб юрганларини билдиради.
وَاِذَا مَسَّ الْاِنْسَانَ الضُّرُّ دَعَانَا لِجَنْبِه۪ٓ اَوْ قَاعِدًا اَوْ قَٓائِمًاۚ فَلَمَّا كَشَفْنَا عَنْهُ ضُرَّهُ مَرَّ كَاَنْ لَمْ يَدْعُنَٓا اِلٰى ضُرٍّ مَسَّهُۜ كَذٰلِكَ زُيِّنَ لِلْمُسْرِف۪ينَ مَا كَانُوا يَعْمَلُونَ (١٢)
12. Агар инсонга бирор бир зарар етса, ётган, ўтирган ёки турган ҳолида ҳам Бизга илтижо қилади. Бас, вақти келиб ундан зарарини кетказсак, гўё унга етган зараридан Бизга дуо қилмагандек кетаверади. Шундай қилиб, тажовузкор исрофчиларга қилаётган ишлари чиройли қилиб қўйилди.
وَلَقَدْ اَهْلَكْنَا الْقُرُونَ مِنْ قَبْلِكُمْ لَمَّا ظَلَمُواۙ وَجَٓاءَتْهُمْ رُسُلُهُمْ بِالْبَيِّنَاتِ وَمَا كَانُوا لِيُؤْمِنُواۜ كَذٰلِكَ نَجْزِي الْقَوْمَ الْمُجْرِم۪ينَ (١٣)
13. Дарҳақиқат, сизлардан олдинги наслларни ҳам зулм қилганларида ва уларга пайғамбарлари илоҳий далилларни келтирган пайт иймон келтирмаганларида ҳалок қилган эдик. Биз шу тарзда жиноятчилар қавмини жазолаймиз.
ثُمَّ جَعَلْنَاكُمْ خَلَٓائِفَ فِي الْاَرْضِ مِنْ بَعْدِهِمْ لِنَنْظُرَ كَيْفَ تَعْمَلُونَ (١٤)
14. Сўнгра қандай амал қилишингизни кўришимиз учун улардан кейин сизларни Ерда ўринбосарлар қилдик.
وَاِذَا تُتْلٰى عَلَيْهِمْ اٰيَاتُنَا بَيِّنَاتٍۙ قَالَ الَّذ۪ينَ لَا يَرْجُونَ لِقَٓاءَنَا ائْتِ بِقُرْاٰنٍ غَيْرِ هٰذَٓا اَوْ بَدِّلْهُۜ قُلْ مَا يَكُونُ ل۪ٓي اَنْ اُبَدِّلَهُ مِنْ تِلْقَٓائِ۬ نَفْس۪يۚ اِنْ اَتَّبِعُ اِلَّا مَا يُوحٰٓى اِلَيَّۚ اِنّ۪ٓي اَخَافُ اِنْ عَصَيْتُ رَبّ۪ي عَذَابَ يَوْمٍ عَظ۪يمٍ (١٥)
15. Қачонки уларга аниқ бўлган оятларимиз тиловат қилинса, Бизга дуч келишдан умид қилмайдиганлар: “Бундан бошқа Қуръон келтир ёки унинг оятларини алмаштириб қўявер!” – дейдилар. Эй Расулим, уларга: “Мен учун уни ўз томонимдан ўзгартириб қўйиш асло мумкин бўлмайди. Мен фақат менга ваҳий қилинган оятларгагина эргашаман. Шубҳасиз, мен агар Роббимга итоатсизлик қилсам, буюк кун бўлмиш қиёмат азобидан қўрқаман”, – деб айтинг.
قُلْ لَوْ شَٓاءَ اللّٰهُ مَا تَلَوْتُهُ عَلَيْكُمْ وَلَٓا اَدْرٰيكُمْ بِه۪ۘ فَقَدْ لَبِثْتُ ف۪يكُمْ عُمُرًا مِنْ قَبْلِه۪ۜ اَفَلَا تَعْقِلُونَ (١٦)
16. Эй Муҳаммад, уларга “Агар Аллоҳ хоҳлаганда эди, мен у Қуръонни ўқимас эдим ва Аллоҳ ҳам уни сизларга билдирмаган бўлар эди. Ҳақиқатан, сизнинг орангизда ундан олдин ҳам умр кечирдим-ку!”-деб айтинг.
Изоҳ: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбар бўлишларидан аввалги қирқ йиллик умрлари маккалик араблар кўз ўнгида ўтган бўлиб, бу давр мобайнида, у зот на бир устоз кўрган эдилар ва на бир китоб мутолаа қилган эдилар. Бу ҳол у кишини таниган-билган ҳаммага аён эди. Шунинг учун ҳам қирқ ёшга тўлганларидан кейин илоҳий оятларни тиловат қилиб, одамларни ислом динига даъват эта бошлаганларида, бу оятларнинг тенгсиз гўзал назми, тубсиз теран мағзидан лол бўлган кўп кишилар бу башарнинг сўзи эмаслигига иймон келтирдилар. Лекин Макка мушрикларидан айрим кимсалар бу илоҳий мўъжизанинг қадру қимматини билмайдилар ва ҳатто Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг устларидан истеҳзо қилиб кулишга ҳам бориб етдилар. Ушбу оят ана шундай кимсалар ҳақида нозил бўлган.
فَمَنْ اَظْلَمُ مِمَّنِ افْتَرٰى عَلَى اللّٰهِ كَذِبًا اَوْ كَذَّبَ بِاٰيَاتِه۪ۜ اِنَّهُ لَا يُفْلِحُ الْمُجْرِمُونَ (١٧)
17. Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиган ёки оятларини ёлғонга чиқарган кимсадан ҳам золимроқ киши борми?! Шубҳасиз, у жиноятчилар нажот топмайдилар.
وَيَعْبُدُونَ مِنْ دُونِ اللّٰهِ مَا لَا يَضُرُّهُمْ وَلَا يَنْفَعُهُمْ وَيَقُولُونَ هٰٓؤُ۬لَٓاءِ شُفَعَٓاؤُ۬نَا عِنْدَ اللّٰهِۜ قُلْ اَتُنَبِّؤُ۫نَ اللّٰهَ بِمَا لَا يَعْلَمُ فِي السَّمٰوَاتِ وَلَا فِي الْاَرْضِۜ سُبْحَانَهُ وَتَعَالٰى عَمَّا يُشْرِكُونَ (١٨)
18. Аллоҳни қўйиб, ўзларига зарар ҳам фойда ҳам келтирмайдиган нарсаларга ибодат қиладилар. Ҳамда: “Ана шу бут ва санамлар Аллоҳ ҳузурида бизни шафоат қилувчиларимиз”, – дейдилар. Эй Расулим, уларга: “Аллоҳга осмонлар ва Ердаги билмайдиган нарсаларни билдириб қўймоқчимисиз?!” – деб айтинг. Аллоҳ улар ширк келтираётган нарсалардан муназзаҳ ва олий Зотдир.
وَمَا كَانَ النَّاسُ اِلَّٓا اُمَّةً وَاحِدَةً فَاخْتَلَفُواۜ وَلَوْلَا كَلِمَةٌ سَبَقَتْ مِنْ رَبِّكَ لَقُضِيَ بَيْنَهُمْ ف۪يمَا ف۪يهِ يَخْتَلِفُونَ (١٩)
19. Аввалига одамлар ислом динида бирлашган ягона уммат бўлиб, вақт ўтиши билан ҳақ диндан узоқлашиб, кейин ихтилофга тушдилар. Агарда Роббингиздан қиёматгача муҳлат бериш ҳақида сўз ўтмаганида, ораларида тортишаётган нарсалари ҳақида аллақачон ҳукм қилинган бўлар эди.
Изоҳ: Одам алайҳиссалом ёки Нуҳ алайҳиссалом давридаги тўфон воқеасидан кейинги вақт.
وَيَقُولُونَ لَوْلَٓا اُنْزِلَ عَلَيْهِ اٰيَةٌ مِنْ رَبِّه۪ۚ فَقُلْ اِنَّمَا الْغَيْبُ لِلّٰهِ فَانْتَظِرُواۚ اِنّ۪ي مَعَكُمْ مِنَ الْمُنْتَظِر۪ينَ۟ (٢٠)
20. У Муҳаммадга Роббиси томонидан биз ишонишимиз учун бирор мўъжиза туширилса эди!” – дейдилар. Бас, уларга: “Албатта, ғайб ишлари Аллоҳга хосдир. Кутиб туринглар, мен ҳам сизлар билан бирга кутиб турувчиларданман”, – деб айтинг.
وَاِذَٓا اَذَقْنَا النَّاسَ رَحْمَةً مِنْ بَعْدِ ضَرَّٓاءَ مَسَّتْهُمْ اِذَا لَهُمْ مَكْرٌ ف۪ٓي اٰيَاتِنَاۜ قُلِ اللّٰهُ اَسْرَعُ مَكْرًاۜ اِنَّ رُسُلَنَا يَكْتُبُونَ مَا تَمْكُرُونَ (٢١)
21. Агарда одамларга етган зарар ортидан раҳмат завқини тоттирсак, бирдан уларда оятларимиз ҳақида макр пайдо бўлади. Эй Расулим: уларга: “Аллоҳ макрларни йўқ қилишда тезроқдир”, – деб айтинг. Албатта, элчи фаришталаримиз сизлар қилаётган макрларингизни ёзиб бормоқдалар.
هُوَ الَّذ۪ي يُسَيِّرُكُمْ فِي الْبَرِّ وَالْبَحْرِۜ حَتّٰٓى اِذَا كُنْتُمْ فِي الْفُلْكِۚ وَجَرَيْنَ بِهِمْ بِر۪يحٍ طَيِّبَةٍ وَفَرِحُوا بِهَا جَٓاءَتْهَا ر۪يحٌ عَاصِفٌ وَجَٓاءَهُمُ الْمَوْجُ مِنْ كُلِّ مَكَانٍ وَظَنُّٓوا اَنَّهُمْ اُح۪يطَ بِهِمْۙ دَعَوُا اللّٰهَ مُخْلِص۪ينَ لَهُ الدّ۪ينَۚ لَئِنْ اَنْجَيْتَنَا مِنْ هٰذِه۪ لَنَكُونَنَّ مِنَ الشَّاكِر۪ينَ (٢٢)
22. У сизларни қуруқлик ва денгизда сайр қилдирадиган Зотдир. Сизлар кемада бўлган чоғингизда ва майин шамоллар билан у йўловчиларни олиб кетарди. Ҳамда улар бу сайр билан хурсанд бўлиб турганларида бирдан қаттиқ шамол эсиб, уларга ҳар тарафдан тўлқин уриб келиб, ўзларини у тўлқин билан қуршовда қолганларини сезиб, Аллоҳга динни холис қилган ҳолларида: “Агар бизни мана шундан халос қилсанг, албатта, шукр қилувчи бандалардан бўламиз”, – дея илтижо қиладилар.
Изоҳ: Оятдаги “сизларни” сўзи ўрнига “уларни” деб иккинчи шахсдан учинчи шахсга ўтиш, балоғат илмида “илтифот” деб аталади. Ўзбек тилида ҳам “мен” ўрнига “биз”, “сиз” ўрнига “улар” сўзи қўлланилади. Масалан, сафардан келган одамга: “сафардан келибсиз-да” ўрнига “сафардан келибдилар-да!” – дейилиши каби.
فَلَمَّٓا اَنْجٰيهُمْ اِذَا هُمْ يَبْغُونَ فِي الْاَرْضِ بِغَيْرِ الْحَقِّۜ يَٓا اَيُّهَا النَّاسُ اِنَّمَا بَغْيُكُمْ عَلٰٓى اَنْفُسِكُمْۙ مَتَاعَ الْحَيٰوةِ الدُّنْيَا ثُمَّ اِلَيْنَا مَرْجِعُكُمْ فَنُنَبِّئُكُمْ بِمَا كُنْتُمْ تَعْمَلُونَ (٢٣)
23. Вақтики, Аллоҳ уларнинг илтижосини қабул қилиб нажот берганда, бехос улар Ер юзида яна ноҳақ зулм қила бошлайдилар. Эй одамлар, бу қилаётган зулмингиз фақат ўз нафсингиз зараригадир. Булар, фақат дунё ҳаётининг ўткинчи матоҳидир. Охир-оқибат қайтар жойингиз Бизнинг ҳузуримизгадир. Бас, ўшанда сизларга қилган ишларингизнинг хабарини берамиз.
اِنَّمَا مَثَلُ الْحَيٰوةِ الدُّنْيَا كَمَٓاءٍ اَنْزَلْنَاهُ مِنَ السَّمَٓاءِ فَاخْتَلَطَ بِه۪ نَبَاتُ الْاَرْضِ مِمَّا يَأْكُلُ النَّاسُ وَالْاَنْعَامُۜ حَتّٰٓى اِذَٓا اَخَذَتِ الْاَرْضُ زُخْرُفَهَا وَازَّيَّنَتْ وَظَنَّ اَهْلُهَٓا اَنَّهُمْ قَادِرُونَ عَلَيْهَٓاۙ اَتٰيهَٓا اَمْرُنَا لَيْلًا اَوْ نَهَارًا فَجَعَلْنَاهَا حَص۪يدًا كَاَنْ لَمْ تَغْنَ بِالْاَمْسِۜ كَذٰلِكَ نُفَصِّلُ الْاٰيَاتِ لِقَوْمٍ يَتَفَكَّرُونَ (٢٤)
24. Ҳақиқатан, дунё ҳаётининг мисоли худди уни Биз осмондан туширган сув кабидир. Бас, одамлар ва ҳайвонот ейдиган нарсалардан иборат бўлган Ер ўсимликлари у билан қоришиб, замин чиройли безагини олади ва зийнатланади. Шундан сўнг у ер эгалари энди унга эришиб, ўзларини унга қодир деб ўйлайдилар. Лекин кечаси ёки кундузи унга амримиз келиб, у ерни худди куни кеча яшнаб турмаган ва ўриб олингандек қилиб қўямиз. Биз тафаккур қилувчи қавм учун оятларни шу тарзда батафсил баён қиламиз.
وَاللّٰهُ يَدْعُٓوا اِلٰى دَارِ السَّلَامِۜ وَيَهْد۪ي مَنْ يَشَٓاءُ اِلٰى صِرَاطٍ مُسْتَق۪يمٍ (٢٥)
25. Аллоҳ одамларни саломатлик диёри бўлган жаннатга чақиради ва хоҳлаган кишини тўғри йўлга ҳидоят қилади.
لِلَّذ۪ينَ اَحْسَنُوا الْحُسْنٰى وَزِيَادَةٌۜ وَلَا يَرْهَقُ وُجُوهَهُمْ قَتَرٌ وَلَا ذِلَّةٌۜ اُو۬لٰٓئِكَ اَصْحَابُ الْجَنَّةِۚ هُمْ ف۪يهَا خَالِدُونَ (٢٦)
26. Чиройли иш қилганларга янада гўзаллик бўлган жаннат ва бундан ташқари Аллоҳ жамолини кўришдек зиёдалик бордир. Уларнинг юзларини қоралик ҳам, хорлик ҳам қопламайди. Айнан ўшалар жаннат эгаларидир, улар у ерда абадий қолувчилардир.
Изоҳ: Чиройли иш – Аллоҳни якка билиб, солиҳ амал қилишдир.
وَالَّذ۪ينَ كَسَبُوا السَّيِّـَٔاتِ جَزَٓاءُ سَيِّئَةٍ بِمِثْلِهَاۙ وَتَرْهَقُهُمْ ذِلَّةٌۜ مَا لَهُمْ مِنَ اللّٰهِ مِنْ عَاصِمٍۚ كَاَنَّمَٓا اُغْشِيَتْ وُجُوهُهُمْ قِطَعًا مِنَ الَّيْلِ مُظْلِمًاۜ اُو۬لٰٓئِكَ اَصْحَابُ النَّارِۚ هُمْ ف۪يهَا خَالِدُونَ (٢٧)
27. Аллоҳ қайтарган ёмон ишларни қилганларга эса, ҳар бир гуноҳга унинг баробарича жазо берилади ва уларни хорлик қоплайди. Улар учун Аллоҳ тарафидан сақловчи ҳам йўқ. Уларнинг юзлари худди зулматли туннинг бир бўлаги билан қоплангандек тимқаро бўлади. Ана ўшалар дўзах эгаларидир. Улар у ерда мангу қолувчидирлар.
وَيَوْمَ نَحْشُرُهُمْ جَم۪يعًا ثُمَّ نَقُولُ لِلَّذ۪ينَ اَشْرَكُوا مَكَانَكُمْ اَنْتُمْ وَشُرَكَٓاؤُ۬كُمْۚ فَزَيَّلْنَا بَيْنَهُمْ وَقَالَ شُرَكَٓاؤُ۬هُمْ مَا كُنْتُمْ اِيَّانَا تَعْبُدُونَ (٢٨)
28. Барчаларини ўша қиёмат кунида тўплаймиз, сўнгра ширк келтирганларга: “Сизлар ва Аллоҳга шерик қилиб олган бут-санамларингиз жойингизда туринглар!” – деб уларнинг ораларини ажратамиз. Шунда сиғинилган шериклари: “Аслида сизлар бизга сиғинмас эдингиз ва ҳатто биз буни сезмас эдик”, – деб айтадилар.
Изоҳ: Сохта маъбудлар: “Биз сизларнинг ибодатларингизни сезмадик”, – деб иқрор бўладилар.
فَكَفٰى بِاللّٰهِ شَه۪يدًا بَيْنَنَا وَبَيْنَكُمْ اِنْ كُنَّا عَنْ عِبَادَتِكُمْ لَغَافِل۪ينَ (٢٩)
29. Бас, энди бизнинг ва сизнинг орамизда гувоҳ бўлиш учун Аллоҳнинг Ўзи кифоядир. Ҳақиқатан, сиз бизга ибодат қилаётганингиздан бехабар эдик.
هُنَالِكَ تَبْلُوا كُلُّ نَفْسٍ مَٓا اَسْلَفَتْ وَرُدُّٓوا اِلَى اللّٰهِ مَوْلٰيهُمُ الْحَقِّ وَضَلَّ عَنْهُمْ مَا كَانُوا يَفْتَرُونَ۟ (٣٠)
30. Ана ўша ерда ҳар бир нафс эгаси бу дунёда нимаики қилиб ўтган бўлса, амалини синаб кўради ва ҳисоб беради. Ҳамда барчаси ҳаққоний эгалари бўлган Аллоҳга қайтарилади. Шунингдек, ўзларича тўқиб чиқарган нарсалари улардан ғойиб бўлади.
قُلْ مَنْ يَرْزُقُكُمْ مِنَ السَّمَٓاءِ وَالْاَرْضِ اَمَّنْ يَمْلِكُ السَّمْعَ وَالْاَبْصَارَ وَمَنْ يُخْرِجُ الْحَيَّ مِنَ الْمَيِّتِ وَيُخْرِجُ الْمَيِّتَ مِنَ الْحَيِّ وَمَنْ يُدَبِّرُ الْاَمْرَۜ فَسَيَقُولُونَ اللّٰهُۚ فَقُلْ اَفَلَا تَتَّقُونَ (٣١)
31. Эй Муҳаммад, уларга: “Осмон ва Ердан сизларга беминнат ризқ бераётган ким, ёки қулоқ ва кўзларингизга эгалик қилаётган ким?! Ким ўликдан тирикни чиқаряпти ва ким тирикдан ўликни чиқармоқда ҳамда ишнинг тадбирини кўраётган кимдир?!” – деб сўранг. Улар тезда: “Албатта, Аллоҳ”, – деб айтадилар. Шунда уларга: “Ундай бўлса, Аллоҳдан қўрқмайсизларми?!” – деб айтинг.
فَذٰلِكُمُ اللّٰهُ رَبُّكُمُ الْحَقُّۚ فَمَاذَا بَعْدَ الْحَقِّ اِلَّا الضَّلَالُۚ فَاَنّٰى تُصْرَفُونَ (٣٢)
32. Бас, мана бу сизнинг ҳақиқий Роббингиз Аллоҳдир. Ҳақиқат инкор этилгандан кейин залолатдан бошқа нима ҳам бўлар эди. Шунда ҳам ҳақ йўлдан қаёққа оғиб кетяпсизлар?
كَذٰلِكَ حَقَّتْ كَلِمَتُ رَبِّكَ عَلَى الَّذ۪ينَ فَسَقُٓوا اَنَّهُمْ لَا يُؤْمِنُونَ (٣٣)
33. Шундай қилиб, фосиқлик қилганлар устига Роббингизнинг азоблайман, – деган сўзи ҳақ бўлиб чиқди. Чунки улар иймон келтирмас эдилар.
قُلْ هَلْ مِنْ شُرَكَٓائِكُمْ مَنْ يَبْدَؤُا الْخَلْقَ ثُمَّ يُع۪يدُهُۜ قُلِ اللّٰهُ يَبْدَؤُا الْخَلْقَ ثُمَّ يُع۪يدُهُ فَاَنّٰى تُؤْفَكُونَ (٣٤)
34. Уларга: “Шерик қилган бут-санамларингиздан олдин яратиб, ўлгандан кейин яна ҳаётга қайтара оладиган кимса борми?!” – деб айтинг. Яна уларга: “Аллоҳ яратишни бошлаб, сўнгра яна қайтара олади. Бас, шундай экан, қаёққа бурилиб кетяпсизлар?!” – денг.
قُلْ هَلْ مِنْ شُرَكَٓائِكُمْ مَنْ يَهْد۪ٓي اِلَى الْحَقِّۜ قُلِ اللّٰهُ يَهْد۪ي لِلْحَقِّۜ اَفَمَنْ يَهْد۪ٓي اِلَى الْحَقِّ اَحَقُّ اَنْ يُتَّبَعَ اَمَّنْ لَا يَهِدّ۪ٓي اِلَّٓا اَنْ يُهْدٰىۚ فَمَا لَكُمْ۠ كَيْفَ تَحْكُمُونَ (٣٥)
35. Эй Расулим, уларга: “Шерик қилган бутларингиз ичидан ҳақ йўлга соладигани борми?!” – деб айтинг. Яна уларга: “Фақат Аллоҳ ҳақ йўлга бошлайди”, – денг. Ҳақ йўлга бошлайдиган Зот бўлган Аллоҳ эргашилишга ҳақлироқми ёки йўлга сола олмайдиган, балки ўзи йўлга солинишга муҳтож кимсами?! Бас, эй қавмим, сизларга нима бўлди?! Қандай ҳукм чиқаряпсиз ўзи?!
وَمَا يَتَّبِعُ اَكْثَرُهُمْ اِلَّا ظَنًّاۜ اِنَّ الظَّنَّ لَا يُغْن۪ي مِنَ الْحَقِّ شَيْـًٔاۜ اِنَّ اللّٰهَ عَل۪يمٌ بِمَا يَفْعَلُونَ (٣٦)
36. Аслида, кўпчилик фақат гумон ортидан эргашадилар. Гумон эса, бирор нарсада ҳақиқат ўрнига ўтмайди. Албатта, Аллоҳ уларнинг қилаётган ишларини билиб турувчи Зотдир.
وَمَا كَانَ هٰذَا الْقُرْاٰنُ اَنْ يُفْتَرٰى مِنْ دُونِ اللّٰهِ وَلٰكِنْ تَصْد۪يقَ الَّذ۪ي بَيْنَ يَدَيْهِ وَتَفْص۪يلَ الْكِتَابِ لَا رَيْبَ ف۪يهِ مِنْ رَبِّ الْعَالَم۪ينَ۠ (٣٧)
37. Ушбу Қуръон Аллоҳдан бошқа кимдир тарафидан тўқиб чиқарилган бўлиши мумкин эмас. Балки у бутун оламлар Роббиси томонидан нозил қилинган, ҳақлигида унда ҳеч қандай шубҳа бўлмаган ва ўзидан олдинги илоҳий китобларни тасдиқловчи ҳамда батафсил баён этилган китобдир.
اَمْ يَقُولُونَ افْتَرٰيهُۜ قُلْ فَأْتُوا بِسُورَةٍ مِثْلِه۪ وَادْعُوا مَنِ اسْتَطَعْتُمْ مِنْ دُونِ اللّٰهِ اِنْ كُنْتُمْ صَادِق۪ينَ (٣٨)
38. Ёки “Уни Муҳаммад тўқиб чиқарган”, – дейдиларми?! Эй Расулим, унда уларга: “Бас, агар ростгўйлардан бўлсангиз, Аллоҳдан бошқа кучингиз етган кимсаларни ёрдамга чақириб, унга ўхшаш бир дона сура келтириб кўринг-чи?!” – деб айтинг.
بَلْ كَذَّبُوا بِمَا لَمْ يُح۪يطُوا بِعِلْمِه۪ وَلَمَّا يَأْتِهِمْ تَأْو۪يلُهُۜ كَذٰلِكَ كَذَّبَ الَّذ۪ينَ مِنْ قَبْلِهِمْ فَانْظُرْ كَيْفَ كَانَ عَاقِبَةُ الظَّالِم۪ينَ (٣٩)
39. Аксинча, улар Қуръон илмини эгалламай ва унинг таъвил ва тафсири уларга келмай туриб, уни ёлғонга чиқардилар. Улардан олдинги қавмлар ҳам пайғамбарларини худди шундай ёлғончига чиқарган эдилар. Ана, золимларнинг оқибати қандай бўлганига назар солинг.
وَمِنْهُمْ مَنْ يُؤْمِنُ بِه۪ وَمِنْهُمْ مَنْ لَا يُؤْمِنُ بِه۪ۜ وَرَبُّكَ اَعْلَمُ بِالْمُفْسِد۪ينَ۟ (٤٠)
40. Одамлардан улар ичидан унга иймон келтирганлари ҳам бор ва улар ичидан унга иймон келтирмайдиганлари ҳам бор. Роббингиз эса бузғунчиларни жуда яхши билувчидир.
وَاِنْ كَذَّبُوكَ فَقُلْ ل۪ي عَمَل۪ي وَلَكُمْ عَمَلُكُمْۚ اَنْتُمْ بَر۪ٓيؤُ۫نَ مِمَّٓا اَعْمَلُ وَاَنَا۬ بَر۪ٓيءٌ مِمَّا تَعْمَلُونَ (٤١)
41. Эй Расулим, агар улар сизни ёлғончига чиқарсалар, уларга: “Менинг ишим – ўзимга. Сизларнинг ишларингиз – ўзингизга! Сизлар менинг қилаётган ишимга алоқадор эмассиз, мен ҳам сизларнинг ишларингизга алоқадор эмасман”, – деб айтинг.
وَمِنْهُمْ مَنْ يَسْتَمِعُونَ اِلَيْكَۜ اَفَاَنْتَ تُسْمِعُ الصُّمَّ وَلَوْ كَانُوا لَا يَعْقِلُونَ (٤٢)
42. Шунингдек, улар ичида Сизга бепарволик билан қулоқ соладиган кимсалар ҳам бор. Агар уларнинг ўзлари ақл ишлатмаганларидан кейин сиз маънан кар қулоқларга ҳақ гапни эшиттира олармидингиз.
وَمِنْهُمْ مَنْ يَنْظُرُ اِلَيْكَۜ اَفَاَنْتَ تَهْدِي الْعُمْيَ وَلَوْ كَانُوا لَا يُبْصِرُونَ (٤٣)
43. Яна улар ичида сизга шунчаки қараб турадиганлари ҳам бор. Агар уларнинг ўзлари кўра олмаганларидан кейин сиз қалб кўзи кўрларни тўғри йўлга сола олармидингиз.
اِنَّ اللّٰهَ لَا يَظْلِمُ النَّاسَ شَيْـًٔا وَلٰكِنَّ النَّاسَ اَنْفُسَهُمْ يَظْلِمُونَ (٤٤)
44. Албатта, Аллоҳ одамларга ҳеч нарсада заррача зулм қилмайди. Лекин одамлар ўзларига ўзлари зулм қиладилар.
وَيَوْمَ يَحْشُرُهُمْ كَاَنْ لَمْ يَلْبَثُٓوا اِلَّا سَاعَةً مِنَ النَّهَارِ يَتَعَارَفُونَ بَيْنَهُمْۜ قَدْ خَسِرَ الَّذ۪ينَ كَذَّبُوا بِلِقَٓاءِ اللّٰهِ وَمَا كَانُوا مُهْتَد۪ينَ (٤٥)
45. Аллоҳ уларни жамлайдиган қиёмат кунида ўзларини бу дунёда гўё наҳор вақтидан фақатгина бир соат тургандек ҳис қилишади ва бир-бирларини таний бошлайдилар. Аллоҳ билан юзма-юз бўлишни ёлғонга чиқарганлар қаттиқ зиён кўрдилар ва ҳидоят топганлардан бўлмадилар.
وَاِمَّا نُرِيَنَّكَ بَعْضَ الَّذ۪ي نَعِدُهُمْ اَوْ نَتَوَفَّيَنَّكَ فَاِلَيْنَا مَرْجِعُهُمْ ثُمَّ اللّٰهُ شَه۪يدٌ عَلٰى مَا يَفْعَلُونَ (٤٦)
46. Агарда Биз уларга ваъда қилаётган азобнинг баъзисини сизга кўрсатсак ёки улардан олдин сизни вафот эттирсак ҳам, барибир уларнинг қайтиб келадиган жойлари Бизнинг ҳузуримизгадир. Сўнгра нима қилаётганларига Аллоҳнинг Ўзи гувоҳдир.
وَلِكُلِّ اُمَّةٍ رَسُولٌۚ فَاِذَا جَٓاءَ رَسُولُهُمْ قُضِيَ بَيْنَهُمْ بِالْقِسْطِ وَهُمْ لَا يُظْلَمُونَ (٤٧)
47. Ҳар бир уммат учун Расул юборилгандир. Қачонки уларга Расуллари келса, ораларида одиллик билан ҳукм чиқарилади ва уларга заррача зулм қилинмайди.
Изоҳ: Ислом динига кўра, бу дунё имтиҳон дунёси бўлиб, ҳар бир киши мана шу имтиҳондан ўта олган-олмаганига қараб охиратда мукофот ёки жазога тортилади. Бандалар бу дунёда ўзларининг зиммаларидаги бурчларини ва ҳақ-ҳуқуқларини таниб, ҳақ йўлни топиб, имтиҳондан муваффақият билан ўтишлари учун Аллоҳ ўз пайғамбарлари орқали кўрсатмаларини юборади. Пайғамбарларнинг энг аввалгиси Одам алайҳиссалом бўлса, сўнггиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдир. Бу иккалаларининг ўртасида юз минглаб пайғамбарлар ўтган. Бинобарин, дунёда бирон-бир миллат йўқки, у миллатга Аллоҳ пайғамбарларининг даъвати етмаган бўлса. Юқоридаги оятда уқтирилишича, Аллоҳ таоло ўзи яратган ҳар бир миллатга пайғамбар юбориб, ўз динига даъват қилади. Қачонки, у миллат ўша пайғамбарни ёлғончи қилиб, у келтирган диндан юз ўгирса, қиёмат кунида у миллатга ўша пайғамбар гувоҳлигида адолат билан жазо берилади.
وَيَقُولُونَ مَتٰى هٰذَا الْوَعْدُ اِنْ كُنْتُمْ صَادِق۪ينَ (٤٨)
48. Улар: “Агар ростгўйлардан бўлсангиз, бу ваъда қилинган азоб қачон бўлади?” – дейдилар.
قُلْ لَٓا اَمْلِكُ لِنَفْس۪ي ضَرًّا وَلَا نَفْعًا اِلَّا مَا شَٓاءَ اللّٰهُۜ لِكُلِّ اُمَّةٍ اَجَلٌۜ اِذَا جَٓاءَ اَجَلُهُمْ فَلَا يَسْتَأْخِرُونَ سَاعَةً وَلَا يَسْتَقْدِمُونَ (٤٩)
49. Буни сўраганларга: “Аллоҳ хоҳламас экан, мен ҳатто ўзимга на зарар ва на фойда ҳам етказишга қодир бўлмайман. Ҳар бир уммат учун белгиланган ажал бор. Агар муддатлари етса, уни бир соат ҳам кечиктира олмайдилар ва олдинга ҳам сура олмайдилар”, – деб айтинг.
قُلْ اَرَاَيْتُمْ اِنْ اَتٰيكُمْ عَذَابُهُ بَيَاتًا اَوْ نَهَارًا مَاذَا يَسْتَعْجِلُ مِنْهُ الْمُجْرِمُونَ (٥٠)
50. Яна уларга сўзларингизни давом эттириб: “Қани, айтинглар-чи, ярим тунда, ухлаётганингизда ёки кундузи айланиб юрганингизда Унинг азоби бирдан сизларга келиб қолса, жиноятчилар ундан нимани тезлатишни хоҳлайдилар?!” – деб айтинг.
اَثُمَّ اِذَا مَا وَقَعَ اٰمَنْتُمْ بِه۪ۜ آٰلْـٰٔنَ وَقَدْ كُنْتُمْ بِه۪ تَسْتَعْجِلُونَ (٥١)
51. Қачонки ўша азоб рўй бергандан кейингина унга иймон келтирасизларми?! Эндими?! Ахир, уни қачон бўлади, – деб шошилтирган эдингиз-ку!
ثُمَّ ق۪يلَ لِلَّذ۪ينَ ظَلَمُوا ذُوقُوا عَذَابَ الْخُلْدِۚ هَلْ تُجْزَوْنَ اِلَّا بِمَا كُنْتُمْ تَكْسِبُونَ (٥٢)
52. Сўнгра зулм қилган кимсаларга қарата: “Доимий азобни тотинглар! Сизлар фақат касб қилган ёмон ишларингиз учун жазоланасизлар”, – дейилади.
وَيَسْتَنْبِؤُ۫نَكَ اَحَقٌّ هُوَۜ قُلْ ا۪ي وَرَبّ۪ٓي اِنَّهُ لَحَقٌّ وَمَٓا اَنْتُمْ بِمُعْجِز۪ينَ۟ (٥٣)
53. Эй Расулим, улар сиздан: “У ваъда қилинган азоб ҳақми?” – деб сўрайдилар. Уларга: “Роббимга қасам бўлсинки, ҳа, у, албатта, ҳақдир. Сизлар эса У Зотни ожиз қолдирувчи эмассизлар”, – деб айтинг.
وَلَوْ اَنَّ لِكُلِّ نَفْسٍ ظَلَمَتْ مَا فِي الْاَرْضِ لَافْتَدَتْ بِه۪ۜ وَاَسَرُّوا النَّدَامَةَ لَمَّا رَاَوُا الْعَذَابَۚ وَقُضِيَ بَيْنَهُمْ بِالْقِسْطِ وَهُمْ لَا يُظْلَمُونَ (٥٤)
54. Зулм қилган ҳар бир нафс эгасида борди-ю Ер юзидаги ҳамма нарса бўлган тақдирда ҳам, даҳшатли азобдан қутулиш учун, албатта, уни фидо қилиб юборган бўлар эди. Улар жаҳаннам азобини кўришгач, пушаймонликларни ичларида сақлайдилар. Ўрталарида адолат билан ҳукм чиқарилади ва уларга заррача зулм қилинмайди.
اَلَٓا اِنَّ لِلّٰهِ مَا فِي السَّمٰوَاتِ وَالْاَرْضِۜ اَلَٓا اِنَّ وَعْدَ اللّٰهِ حَقٌّ وَلٰكِنَّ اَكْثَرَهُمْ لَا يَعْلَمُونَ (٥٥)
55. Эй одамлар, огоҳ бўлинглар, осмонлар ва Ер юзидаги барча нарса, шубҳасиз, Аллоҳникидир. Яна бир бор огоҳ бўлингки, албатта, Аллоҳнинг айтган ваъдаси ҳақдир, лекин уларнинг кўпчилиги буни билмайди.
هُوَ يُحْي۪ وَيُم۪يتُ وَاِلَيْهِ تُرْجَعُونَ (٥٦)
56. У тирилтиради ва ўлдиради ҳамда барчангиз Унинг ҳузурига қайтариласизлар.
يَٓا اَيُّهَا النَّاسُ قَدْ جَٓاءَتْكُمْ مَوْعِظَةٌ مِنْ رَبِّكُمْ وَشِفَٓاءٌ لِمَا فِي الصُّدُورِ وَهُدًى وَرَحْمَةٌ لِلْمُؤْمِن۪ينَ (٥٧)
57. Эй одамлар, чиндан ҳам сизларга Роббингиздан ваъз-насиҳат, кўнгиллардаги зарарли иллатларга шифо ва мўминлар учун ҳидоят ва раҳмат манбаи бўлган Қуръон келди.
قُلْ بِفَضْلِ اللّٰهِ وَبِرَحْمَتِه۪ فَبِذٰلِكَ فَلْيَفْرَحُواۜ هُوَ خَيْرٌ مِمَّا يَجْمَعُونَ (٥٨)
58. Эй Расулим, шундай экан, уларга: “Аллоҳнинг фазли бўлган Ислом дини ва раҳмати бўлган Қуръон билан, ҳа, мана шулар сабабли мўминлар шод бўлсинлар. Мана бу дунёпарастлар чирпиниб тўплаётган бойликларидан кўра яхшироқдир”, – деб айтинг.
Изоҳ: Оятда Аллоҳнинг икки улуғ неъмати зикр қилинади. Улардан бири, Ислом динидир. Иккинчиси, Қуръони Карим. Ҳадиси шарифда айтиладики, “Кимгаким Аллоҳ таоло Ислом дини ва Қуръон илмини насиб этган бўлсаю, у камбағалман деб куйинса, Аллоҳ то қиёмат кунигача унинг икки кўзи ўртасига фақирлик тамғасини босиб қўяр”.
قُلْ اَرَاَيْتُمْ مَٓا اَنْزَلَ اللّٰهُ لَكُمْ مِنْ رِزْقٍ فَجَعَلْتُمْ مِنْهُ حَرَامًا وَحَلَالًاۜ قُلْ آٰللّٰهُ اَذِنَ لَكُمْ اَمْ عَلَى اللّٰهِ تَفْتَرُونَ (٥٩)
59. Эй Муҳаммад, уларга: “Кўрдингизми, Аллоҳ сизлар учун нозил қилган ризқдан бирини ҳаром, бошқасини ҳалол қилиб олдингиз”, – денг. Яна улардан: “Қани, айтингчи, сизларга Аллоҳ рухсат бердими ёки Аллоҳга била туриб туҳмат қиляпсизларми?!” – деб айтинг.
وَمَا ظَنُّ الَّذ۪ينَ يَفْتَرُونَ عَلَى اللّٰهِ الْكَذِبَ يَوْمَ الْقِيٰمَةِۜ اِنَّ اللّٰهَ لَذُو فَضْلٍ عَلَى النَّاسِ وَلٰكِنَّ اَكْثَرَهُمْ لَا يَشْكُرُونَ۟ (٦٠)
60. Аллоҳга қарши ёлғон тўқийдиган кимсаларнинг ҳисоб-китоб бўладиган қиёмат куни ҳақидаги гумонлари нима экан?! Шубҳасиз, Аллоҳ одамларга нисбатан фазл ва марҳамат эгасидир, лекин уларнинг кўпчилиги шукр қилмайдилар.
وَمَا تَكُونُ ف۪ي شَأْنٍ وَمَا تَتْلُوا مِنْهُ مِنْ قُرْاٰنٍ وَلَا تَعْمَلُونَ مِنْ عَمَلٍ اِلَّا كُنَّا عَلَيْكُمْ شُهُودًا اِذْ تُف۪يضُونَ ف۪يهِۜ وَمَا يَعْزُبُ عَنْ رَبِّكَ مِنْ مِثْقَالِ ذَرَّةٍ فِي الْاَرْضِ وَلَا فِي السَّمَٓاءِ وَلَٓا اَصْغَرَ مِنْ ذٰلِكَ وَلَٓا اَكْبَرَ اِلَّا ف۪ي كِتَابٍ مُب۪ينٍ (٦١)
61. Эй Расулим, қандай ҳолатда бўлманг, Қуръондан нимани тиловат қилманг, қандайдир бир ишни қилманглар ва ўшанга киришганингиз заҳоти, албатта, Биз тепангизда гувоҳмиз. На Ер юзида ва на осмонлардаги зарра миқдорида бўладими ёки ундан кичикроқми ё каттароқ нарсами – барчаси Роббингдан четда махфий қолмайди. Уларнинг ҳаммаси аниқ китоб бўлган Лавҳ ул-Маҳфузда бордир.
اَلَٓا اِنَّ اَوْلِيَٓاءَ اللّٰهِ لَا خَوْفٌ عَلَيْهِمْ وَلَا هُمْ يَحْزَنُونَۚ (٦٢)
62. Эй мўминлар, огоҳ бўлинглар! Шубҳасиз, Аллоҳнинг дўстлари бўлган авлиёларига охиратда уларга ҳеч қандай хавфу хатар йўқ ва улар ғам-ташвиш чекмайдилар.
اَلَّذ۪ينَ اٰمَنُوا وَكَانُوا يَتَّقُونَۜ (٦٣)
63. Улар иймон келтирган ва Аллоҳдан қўрқадиган кимсалардир.
لَهُمُ الْبُشْرٰى فِي الْحَيٰوةِ الدُّنْيَا وَفِي الْاٰخِرَةِۜ لَا تَبْد۪يلَ لِكَلِمَاتِ اللّٰهِۜ ذٰلِكَ هُوَ الْفَوْزُ الْعَظ۪يمُۜ (٦٤)
64. Улар учун бу дунё ҳаётида ҳам, охиратда ҳам хушхабар бордир. Аллоҳнинг сўзларида ўзгартириш йўқ. Ана шу улкан ютуқдир.
وَلَا يَحْزُنْكَ قَوْلُهُمْۢ اِنَّ الْعِزَّةَ لِلّٰهِ جَم۪يعًاۜ هُوَ السَّم۪يعُ الْعَل۪يمُ (٦٥)
65. Эй Расулим, кофирларнинг “Пайғамбар эмассан”, – деган сўзлари сизни асло ранжитмасин. У шубҳасиз, ҳамма нарсани эшитиб турувчи – Самиъ ва билиб турувчи – Аълим Зотдир.
اَلَٓا اِنَّ لِلّٰهِ مَنْ فِي السَّمٰوَاتِ وَمَنْ فِي الْاَرْضِۜ وَمَا يَتَّبِعُ الَّذ۪ينَ يَدْعُونَ مِنْ دُونِ اللّٰهِ شُرَكَٓاءَۜ اِنْ يَتَّبِعُونَ اِلَّا الظَّنَّ وَاِنْ هُمْ اِلَّا يَخْرُصُونَ (٦٦)
66. Огоҳ бўлинглар, шубҳасиз, осмонлар ва Ерда ким ёки неки бор барчалари Аллоҳникидир. Аллоҳдан бошқа, шерикларга эргашиб ва уларга илтижо қиладиганлар фақатгина гумонга эргашадилар ва улар фақат тахмин қиладилар.
Изоҳ: Кўпгина одамлар худо деб сиғинадиган осмонлардаги ва заминдаги нарсаларнинг яратувчиси ҳам, эгаси ҳам ягона Аллоҳдир. Фақатгина улар ўз гумон ва тахминларича, у махлуқотларни худо деб илтижо қиладилар.
هُوَ الَّذ۪ي جَعَلَ لَكُمُ الَّيْلَ لِتَسْكُنُوا ف۪يهِ وَالنَّهَارَ مُبْصِرًاۜ اِنَّ ف۪ي ذٰلِكَ لَاٰيَاتٍ لِقَوْمٍ يَسْمَعُونَ (٦٧)
67. У сизларга ором олишингиз учун кечани ва турли ишлар билан шуғулланишингиз учун ёруғлик берадиган қилиб кундузни яратган Зотдир. Албатта, бунда эшитиб ибрат оладиган қавм учун аломатлар бор.
قَالُوا اتَّخَذَ اللّٰهُ وَلَدًا سُبْحَانَهُۜ هُوَ الْغَنِيُّۜ لَهُ مَا فِي السَّمٰوَاتِ وَمَا فِي الْاَرْضِۜ اِنْ عِنْدَكُمْ مِنْ سُلْطَانٍ بِهٰذَاۜ اَتَقُولُونَ عَلَى اللّٰهِ مَا لَا تَعْلَمُونَ (٦٨)
68. Ғофил кимсалар, “Аллоҳнинг боласи бор”, – дедилар. У Зот бундай туҳматдан мутлақо муназзаҳ ва покдир. Осмонлар ва Ердаги барча нарсалар Унга хосдир. Сизларнинг ҳузурингизда бу ҳақда ҳеч қандай далил йўқ. Аллоҳ шаънига билмайдиган нарсаларингизни гапирасизларми?!
قُلْ اِنَّ الَّذ۪ينَ يَفْتَرُونَ عَلَى اللّٰهِ الْكَذِبَ لَا يُفْلِحُونَۜ (٦٩)
69. Эй Муҳаммад, уларга: “Шубҳасиз, Аллоҳ шаънига ёлғон тўқийдиган кимсалар асло нажот топмайдилар”, – деб айтинг.
مَتَاعٌ فِي الدُّنْيَا ثُمَّ اِلَيْنَا مَرْجِعُهُمْ ثُمَّ نُذ۪يقُهُمُ الْعَذَابَ الشَّد۪يدَ بِمَا كَانُوا يَكْفُرُونَ۟ (٧٠)
70. Мана шундай кимсалар учун бу ўткинчи дунёда озгина фойдаланиб қолиш бор. Охир-оқибат, уларнинг қайтар жойлари Бизнинг ҳузуримизгадир. Кейин эса куфр келтирганлари учун уларга қаттиқ азобни тоттирамиз.
وَاتْلُ عَلَيْهِمْ نَبَاَ نُوحٍۢ اِذْ قَالَ لِقَوْمِه۪ يَا قَوْمِ اِنْ كَانَ كَبُرَ عَلَيْكُمْ مَقَام۪ي وَتَذْك۪ير۪ي بِاٰيَاتِ اللّٰهِ فَعَلَى اللّٰهِ تَوَكَّلْتُ فَاَجْمِعُٓوا اَمْرَكُمْ وَشُرَكَٓاءَكُمْ ثُمَّ لَا يَكُنْ اَمْرُكُمْ عَلَيْكُمْ غُمَّةً ثُمَّ اقْضُٓوا اِلَيَّ وَلَا تُنْظِرُونِ (٧١)
71. Эй Расулим, уларга Нуҳ пайғамбар ҳақидаги хабарни ўқиб беринг! Ўшанда Нуҳ ўз қавмига айтганди: “Эй қавмим, агар орангизда узоқ муддат туришим ва Аллоҳнинг оятларини эслатишим сизларга оғирлик қилган бўлса, бас, унда мен Аллоҳнинг Ўзига суяниб, таваккул қилдим. Шерикларингиз билан бирга жам бўлиб ишларингизни қилаверингизлар. Кейин қилаётган ишларингизни ошкор тутаверингизлар ўзларингизга махфий бўлиб қолмасин. Сўнгра менга нисбатан истаган ҳукмингизни ижро қилаверинглар ҳамда менга шартингизни қўйиб, муҳлат бериб ўтирманглар.
فَاِنْ تَوَلَّيْتُمْ فَمَا سَاَلْتُكُمْ مِنْ اَجْرٍۜ اِنْ اَجْرِيَ اِلَّا عَلَى اللّٰهِۙ وَاُمِرْتُ اَنْ اَكُونَ مِنَ الْمُسْلِم۪ينَ (٧٢)
72. Бас, агар менинг ўгитларимдан юз ўгирсангиз, сизлардан мен хизматим учун бирор ҳақ сўраганим йўқ. Менинг ажрим фақат Аллоҳнинг зиммасида. Мен Аллоҳга таслим бўлган мусулмонлардан бўлишга амр қилинганман.
فَكَذَّبُوهُ فَنَجَّيْنَاهُ وَمَنْ مَعَهُ فِي الْفُلْكِ وَجَعَلْنَاهُمْ خَلَٓائِفَ وَاَغْرَقْنَا الَّذ۪ينَ كَذَّبُوا بِاٰيَاتِنَاۚ فَانْظُرْ كَيْفَ كَانَ عَاقِبَةُ الْمُنْذَر۪ينَ (٧٣)
73. Бас, шунча чақириқларга қарамай уни ёлғончига чиқаришгач, Биз уни ва у билан кемада бирга бўлган иймонлиларни тўфондан қутқардик ва уларни Ерда ўринбосарлар қилдик. Оятларимизни ёлғонга чиқарганларни тўфонда ғарқ қилдик. Огоҳлантириш берилган ва унга қулоқ тутмаганларнинг оқибати қандай бўлганини кўринг.
ثُمَّ بَعَثْنَا مِنْ بَعْدِه۪ رُسُلًا اِلٰى قَوْمِهِمْ فَجَٓاؤُ۫هُمْ بِالْبَيِّنَاتِ فَمَا كَانُوا لِيُؤْمِنُوا بِمَا كَذَّبُوا بِه۪ مِنْ قَبْلُۜ كَذٰلِكَ نَطْبَعُ عَلٰى قُلُوبِ الْمُعْتَد۪ينَ (٧٤)
74. Сўнгра ундан кейин ҳам кўплаб пайғамбарларни ўз қавмларига юбордик. Бас, пайғамбарлар уларга очиқ-ойдин ҳужжатларни келтирдилар. Улар эса шунда ҳам олдиндан ёлғонга чиқарган нарсаларига иймон келтирмадилар. Тажовузкорларнинг қалбларига шундай қилиб тамға босиб қўямиз.
ثُمَّ بَعَثْنَا مِنْ بَعْدِهِمْ مُوسٰى وَهٰرُونَ اِلٰى فِرْعَوْنَ وَمَلَا۬ئِه۪ بِاٰيَاتِنَا فَاسْتَكْبَرُوا وَكَانُوا قَوْمًا مُجْرِم۪ينَ (٧٥)
75. Сўнгра уларнинг ортидан мўъжизаларимиз билан Мусо билан Ҳорун пайғамбарни фиръавн ва унинг зодагонларига юбордик. Бас, улар ҳам иймон келтирмай кибрландилар ва жиноятчи қавм бўлдилар.
Изоҳ: Оятда зикр қилинган мўъжизалар Мусо алайҳиссаломнинг қўлларидан таралувчи нур, ҳассалари, тўфон, чигиртка, бит-бурга, қурбақа, қон ва қаҳатчилик кабилар бўлган.
فَلَمَّا جَٓاءَهُمُ الْحَقُّ مِنْ عِنْدِنَا قَالُٓوا اِنَّ هٰذَا لَسِحْرٌ مُب۪ينٌ (٧٦)
76. Бас, қачонки уларга Бизнинг ҳузуримиздан ҳақиқат келганида, улар: “Бу аниқ бир сеҳрдир”, – деганлар.
قَالَ مُوسٰٓى اَتَقُولُونَ لِلْحَقِّ لَمَّا جَٓاءَكُمْۜ اَسِحْرٌ هٰذَاۜ وَلَا يُفْلِحُ السَّاحِرُونَ (٧٧)
77. Мусо уларга: “Сизларга ҳақиқат келган пайтда бу сеҳрми, дейсизлар? Ахир сеҳргарлар асло муваффақият қозонмайдилар”, – деди.
قَالُٓوا اَجِئْتَنَا لِتَلْفِتَنَا عَمَّا وَجَدْنَا عَلَيْهِ اٰبَٓاءَنَا وَتَكُونَ لَكُمَا الْكِبْرِيَٓاءُ فِي الْاَرْضِۜ وَمَا نَحْنُ لَكُمَا بِمُؤْمِن۪ينَ (٧٨)
78. Қавм унга: “Сен бизларга ота-боболаримизни аввалдан унда амал қилган ҳолда кўрган динимиздан қайтариш ва еримизга катталик қилиб, эга бўлиб олиш учун келдингми?” Биз иккингизга ҳам ишонувчи эмасмиз”, – дедилар.
وَقَالَ فِرْعَوْنُ ائْتُون۪ي بِكُلِّ سَاحِرٍ عَل۪يمٍ (٧٩)
79. Фиръавн Мусо пайғамбарни синаш учун: “Барча билимдон сеҳргарларни менга олиб келинглар”, – деди.
فَلَمَّا جَٓاءَ السَّحَرَةُ قَالَ لَهُمْ مُوسٰٓى اَلْقُوا مَٓا اَنْتُمْ مُلْقُونَ (٨٠)
80. Бас, сеҳргарлар тўпланиб келгач, Мусо уларга: “Ташламоқчи бўлган асо ва арқонларингизни ташланглар”, – деди.
فَلَمَّٓا اَلْقَوْا قَالَ مُوسٰى مَا جِئْتُمْ بِهِ السِّحْرُۜ اِنَّ اللّٰهَ سَيُبْطِلُهُۜ اِنَّ اللّٰهَ لَا يُصْلِحُ عَمَلَ الْمُفْسِد۪ينَ (٨١)
81. Улар қўлларидаги нарсаларни ташлаганларида, арқон ва асолари илон шаклига айланиб қолди. Мусо уларга: “Сизлар келтирган нарса – бу сеҳрдир. Аллоҳ, албатта, уни йўққа чиқариб ботил қилади. Шубҳасиз, Аллоҳ бузғунчиларнинг амалини ислоҳ қилмайди.
وَيُحِقُّ اللّٰهُ الْحَقَّ بِكَلِمَاتِه۪ وَلَوْ كَرِهَ الْمُجْرِمُونَ۟ (٨٢)
82. Гарчи жиноятчилар хуш кўрмасалар ҳам, Аллоҳ ўз сўзлари ва амрлари билан ҳақиқатни юзага чиқаради.
فَمَٓا اٰمَنَ لِمُوسٰٓى اِلَّا ذُرِّيَّةٌ مِنْ قَوْمِه۪ عَلٰى خَوْفٍ مِنْ فِرْعَوْنَ وَمَلَا۬ئِهِمْ اَنْ يَفْتِنَهُمْۜ وَاِنَّ فِرْعَوْنَ لَعَالٍ فِي الْاَرْضِۚ وَاِنَّهُ لَمِنَ الْمُسْرِف۪ينَ (٨٣)
83. Мусога қавмидан фақат бир гуруҳ кишиларгина фиръавн ва унинг зодагонларининг қийноққа солиб фитна қилишларидан қўрққанлари учун иймон келтирдилар. Зеро, фиръавн ерда мутакаббир ва исрофгарлардан эди.
وَقَالَ مُوسٰى يَا قَوْمِ اِنْ كُنْتُمْ اٰمَنْتُمْ بِاللّٰهِ فَعَلَيْهِ تَوَكَّلُٓوا اِنْ كُنْتُمْ مُسْلِم۪ينَ (٨٤)
84. Мусо: “Эй қавмим, Аллоҳга иймон келтирган экансизлар, бас, фақат Унга таваккул қилинглар, агар чиндан ҳам мусулмон бўлсангизлар”, – деди.
فَقَالُوا عَلَى اللّٰهِ تَوَكَّلْنَاۚ رَبَّنَا لَا تَجْعَلْنَا فِتْنَةً لِلْقَوْمِ الظَّالِم۪ينَۙ (٨٥)
85. Бас, улар: “Аллоҳгагина таваккул қилдик. Эй Роббимиз, бизларни золимлар қавмига фитнага солма”, – дедилар.
وَنَجِّنَا بِرَحْمَتِكَ مِنَ الْقَوْمِ الْكَافِر۪ينَ (٨٦)
86. Бизларни Ўз раҳматинг билан кофирлар қавмидан халос қил.
وَاَوْحَيْنَٓا اِلٰى مُوسٰى وَاَخ۪يهِ اَنْ تَبَوَّاٰ لِقَوْمِكُمَا بِمِصْرَ بُيُوتًا وَاجْعَلُوا بُيُوتَكُمْ قِبْلَةً وَاَق۪يمُوا الصَّلٰوةَۜ وَبَشِّرِ الْمُؤْمِن۪ينَ (٨٧)
87. Мусо ва унинг акасига: “Қавмларингиз учун Мисрда уйлар тайёрланглар ва уйларингизни намозгоҳ учун қибла қилинглар, намоз ўқинглар ва мўминларга эса хушхабар беринг”, – деб ваҳий қилдик.
Изоҳ: Фиръавн ва унинг одамлари бани Исроил қавмини қўрқитиб, уларнинг ибодатхоналарини бузиб юборишганда Аллоҳ Ўз пайғамбарлари Мусо ва Ҳорунга юқоридаги амрни ваҳий қилиб юборган ва уларга тез орада фиръавн зулмидан халос бўлиб, ғалаба қозонишлари ҳақида хушхабар берган.
وَقَالَ مُوسٰى رَبَّنَٓا اِنَّكَ اٰتَيْتَ فِرْعَوْنَ وَمَلَاَهُ ز۪ينَةً وَاَمْوَالًا فِي الْحَيٰوةِ الدُّنْيَاۙ رَبَّنَا لِيُضِلُّوا عَنْ سَب۪يلِكَۚ رَبَّنَا اطْمِسْ عَلٰٓى اَمْوَالِهِمْ وَاشْدُدْ عَلٰى قُلُوبِهِمْ فَلَا يُؤْمِنُوا حَتّٰى يَرَوُا الْعَذَابَ الْاَل۪يمَ (٨٨)
88. Мусо: “Эй Роббимиз, дарҳақиқат, Сен фиръавн ва унинг одамларига бу дунё ҳаётида зеб-зийнат ва мол-дунёлар бердинг. Эй Роббимиз, улар мана шу мол-дунёлари билан одамларни Сенинг йўлингдан адаштиришлари учун шундай қилдинг. Эй Роббимиз, уларнинг мол-дунёларини яксон қилгин, кўнгилларини шундай қаттиқ қилгинки, токи аламли азобни кўрмагунларича, иймон келтирмасинлар”, – деди.
قَالَ قَدْ اُج۪يبَتْ دَعْوَتُكُمَا فَاسْتَق۪يمَا وَلَا تَتَّبِعَٓانِّ سَب۪يلَ الَّذ۪ينَ لَا يَعْلَمُونَ (٨٩)
89. Аллоҳ уларга: “Иккингизнинг дуонгиз ижобат қилинди. Энди тўғри бўлинглар ва билмайдиган нодон кимсаларнинг йўлига асло эргашманглар”, – деди.
وَجَاوَزْنَا بِبَن۪ٓي إِسْرَٓاء۪يلَ الْبَحْرَ فَاَتْبَعَهُمْ فِرْعَوْنُ وَجُنُودُهُ بَغْيًا وَعَدْوًاۜ حَتّٰٓى اِذَٓا اَدْرَكَهُ الْغَرَقُۙ قَالَ اٰمَنْتُ اَنَّهُ لَٓا اِلٰهَ اِلَّا الَّذ۪ٓي اٰمَنَتْ بِه۪ بَنُٓوا اِسْرَٓاء۪يلَ وَاَنَا۬ مِنَ الْمُسْلِم۪ينَ (٩٠)
90. Биз бани Исроил авлодларини денгиздан ўтказганимиздан кейин уларга зулм ва душманлик қилиш учун фиръавн ва унинг лашкари ортларидан қувиб етди. Энди унга денгизда ғарқ бўлиш вақти етганида фиръавн: “Ҳеч қандай илоҳ йўқ, фақатгина бани Исроил авлодлари иймон келтирган Зот – Аллоҳгина борлигига иймон келтирдим ҳамда мен мусулмонларданман”, – деди.
Изоҳ: Ривоятларда, Мусо пайғамбар бани Исроил қавми билан Мисрдан чиқиб кетаётганларида, йўлларини тўсиб турган денгиз Аллоҳнинг қудрати билан иккига бўлиниб, ундан ҳаммаси соғ-омон ўтиб оладилар. Уларнинг орқасидан қувиб келаётган фиръавн ва унинг лашкари эса, денгизнинг ўртасига етганларида иккига ажралган денгиз бирлашиб, барчалари ғарқ бўлиб кетадилар. Шунда бостириб келаётган денгиз тўлқинларини кўриб, ўлими аён бўлган фиръавн ягона Аллоҳдан ўзга бирон илоҳ йўқлигига иймон келтиради. Лекин Аллоҳ унинг иймонини қабул қилмайди, балки бошқа одамлар кўриб, ибрат олсинлар, деб унинг жасади денгиз соҳилига чиқариб ташланади.
آٰلْـٰٔنَ وَقَدْ عَصَيْتَ قَبْلُ وَكُنْتَ مِنَ الْمُفْسِد۪ينَ (٩١)
91. Аллоҳ унга: “Эндими иймон келтирдинг! Ахир, сен бундан олдин итоатсизлик қилган эдинг ва бузғунчилардан бўлгансан-ку!” – деди.
فَالْيَوْمَ نُنَجّ۪يكَ بِبَدَنِكَ لِتَكُونَ لِمَنْ خَلْفَكَ اٰيَةًۜ وَاِنَّ كَث۪يرًا مِنَ النَّاسِ عَنْ اٰيَاتِنَا لَغَافِلُونَ۟ (٩٢)
92. Мана бугун энди ўзингдан кейингиларга ибрат бўлишинг учун жасадингни денгиз қаърига чўктириб, чиритиб юбормай, уни соҳилга чиқариб қутқариб қоламиз. Ҳақиқатан, одамларнинг кўпчилиги улардан ибрат олмай ғафлатда қолувчилардир.
وَلَقَدْ بَوَّأْنَا بَن۪ٓي اِسْرَٓاء۪يلَ مُبَوَّاَ صِدْقٍ وَرَزَقْنَاهُمْ مِنَ الطَّيِّبَاتِۚ فَمَا اخْتَلَفُوا حَتّٰى جَٓاءَهُمُ الْعِلْمُۜ اِنَّ رَبَّكَ يَقْض۪ي بَيْنَهُمْ يَوْمَ الْقِيٰمَةِ ف۪يمَا كَانُوا ف۪يهِ يَخْتَلِفُونَ (٩٣)
93. Албатта, Биз бани Исроил авлодларини гўзал ва омонлик масканига ерлаштирдик ва уларга покиза нарсалардан ризқ қилиб бердик. Улар то ўзларига Таврот илми келмагунча, ихтилоф қилмадилар. Албатта, Роббингиз қиёмат кунида ихтилоф қилган нарсалари ҳақида ораларида ҳукм чиқаради.
Изоҳ: Бани Исроил қавми Мусо пайғамбарга иймон келтирган аввалги даврларда ҳаммаси иттифоқ бўлиб яшадилар. Қачонки, Мусо алайҳиссаломга Таврот нозил бўлгач, уларнинг ораларида ихтилоф пайдо бўлди.
فَاِنْ كُنْتَ ف۪ي شَكٍّ مِمَّٓا اَنْزَلْنَٓا اِلَيْكَ فَسْـَٔلِ الَّذ۪ينَ يَقْرَؤُ۫نَ الْكِتَابَ مِنْ قَبْلِكَۚ لَقَدْ جَٓاءَكَ الْحَقُّ مِنْ رَبِّكَ فَلَا تَكُونَنَّ مِنَ الْمُمْتَر۪ينَۙ (٩٤)
94. Эй Муҳаммад, агар сизга нозил қилган тарихий воқеалар хусусида шубҳада бўлсангиз, у ҳолда сиздан олдинги Таврот ёки Инжил китобини ўқийдиган кишилардан сўраб кўринг. Роббингиздан сизга ҳақ ваҳий келгандан кейин асло шубҳа қилувчилардан бўлманг.
وَلَا تَكُونَنَّ مِنَ الَّذ۪ينَ كَذَّبُوا بِاٰيَاتِ اللّٰهِ فَتَكُونَ مِنَ الْخَاسِر۪ينَ (٩٥)
95. Шунингдек, Аллоҳнинг оятларини ёлғонга чиқарадиганлардан ҳам бўлманг, ундай бўлса, зиён кўрувчилардан бўлиб қоласиз.
اِنَّ الَّذ۪ينَ حَقَّتْ عَلَيْهِمْ كَلِمَتُ رَبِّكَ لَا يُؤْمِنُونَۙ (٩٦)
96. Албатта, куфр ва исёнлари сабабли Аллоҳнинг азоб сўзи зиммаларига муқаррар бўлганлар иймон келтирмайдилар.
وَلَوْ جَٓاءَتْهُمْ كُلُّ اٰيَةٍ حَتّٰى يَرَوُا الْعَذَابَ الْاَل۪يمَ (٩٧)
97. Уларга барча мўъжизалар келса, ҳам, то қиёматдаги аламли азобни кўрмагунларича ҳолатлари шундай бўлади.
فَلَوْلَا كَانَتْ قَرْيَةٌ اٰمَنَتْ فَنَفَعَهَٓا ا۪يمَانُهَٓا اِلَّا قَوْمَ يُونُسَۜ لَمَّٓا اٰمَنُوا كَشَفْنَا عَنْهُمْ عَذَابَ الْخِزْيِ فِي الْحَيٰوةِ الدُّنْيَا وَمَتَّعْنَاهُمْ اِلٰى ح۪ينٍ (٩٨)
98. Қани энди, ҳалок бўлган қишлоқлар ичида бирор-бир қишлоқ аҳли пайғамбарлари огоҳлантирганида азобни сезиб, иймон келтирсалар эди, албатта, иймонлари фойда бериб ҳалок бўлмаган бўлар эдилар. Фақатгина Юнус пайғамбарнинг қавми шундай қилди. Улар иймон келтиришгач, улардан бу дунё ҳаётидаги хорлик азобини кетказдик ва уларни ўз ажаллари билан вафот этадиган маълум бир вақтгача дунёда фойдалантирдик.
Изоҳ: Юнус пайғамбар қавмларига иймон келтиришларини ва Аллоҳнинг динига киришларини даъват қиладилар. Акс ҳолда, уларнинг бошларига тушадиган азоб билан огоҳлантириб, ўзлари улар орасидан қочиб чиқиб кетадилар. Пайғамбарлари кетганидан кейин Аллоҳнинг азоби яқинлашиб қолганини сезган қавм дарҳол тавба-тазарру қила бошлайди. Шунда Аллоҳ уларнинг тавбаларини қабул қилиб, жазодан халос қилади.
وَلَوْ شَٓاءَ رَبُّكَ لَاٰمَنَ مَنْ فِي الْاَرْضِ كُلُّهُمْ جَم۪يعًاۜ اَفَاَنْتَ تُكْرِهُ النَّاسَ حَتّٰى يَكُونُوا مُؤْمِن۪ينَ (٩٩)
99. Агар Роббингиз хоҳласа эди, Ер юзидаги барча кишилар ёппасига иймон келтирган бўлар эдилар. Бас, ахир сиз одамларни мўмин бўлишларига мажбур қиласизми?!
وَمَا كَانَ لِنَفْسٍ اَنْ تُؤْمِنَ اِلَّا بِاِذْنِ اللّٰهِۜ وَيَجْعَلُ الرِّجْسَ عَلَى الَّذ۪ينَ لَا يَعْقِلُونَ (١٠٠)
100. Аллоҳнинг изнисиз ҳеч бир жон эгаси иймон келтира олмайди. Аллоҳ азобни ақл юритмайдиган кимсаларга дучор қилади.
قُلِ انْظُرُوا مَاذَا فِي السَّمٰوَاتِ وَالْاَرْضِۜ وَمَا تُغْنِي الْاٰيَاتُ وَالنُّذُرُ عَنْ قَوْمٍ لَا يُؤْمِنُونَ (١٠١)
101. Эй Расулим, уларга: “Осмонлар ва Ердаги яратилган нарсаларга ибрат билан назар солинглар”, – деб айтинг. Лекин иймон келтирмайдиган қавмлар учун мўъжизалар ҳам, огоҳлантиришлар ҳам фойда бермайди.
فَهَلْ يَنْتَظِرُونَ اِلَّا مِثْلَ اَيَّامِ الَّذ۪ينَ خَلَوْا مِنْ قَبْلِهِمْۜ قُلْ فَانْتَظِرُٓوا اِنّ۪ي مَعَكُمْ مِنَ الْمُنْتَظِر۪ينَ (١٠٢)
102. Улар фақат ўзларидан олдинги кофир ҳолда ўтган кимсаларнинг кунларига ўхшаш бир кунни кутиб турибдилар, холос. Эй Расулим, уларга: “Бас, кутиб тураверинглар, мен ҳам сизлар билан бирга кутиб турувчиларданман”, – деб айтинг.
ثُمَّ نُنَجّ۪ي رُسُلَنَا وَالَّذ۪ينَ اٰمَنُوا كَذٰلِكَۚ حَقًّا عَلَيْنَا نُنْجِ الْمُؤْمِن۪ينَ۟ (١٠٣)
103. Сўнгра у кунда пайғамбарларимиз ва иймон келтирганларга нажот берамиз. Мўминларга ана шундай қилиб нажот беришимиз зиммамиздаги ҳақдир.
قُلْ يَٓا اَيُّهَا النَّاسُ اِنْ كُنْتُمْ ف۪ي شَكٍّ مِنْ د۪ين۪ي فَلَٓا اَعْبُدُ الَّذ۪ينَ تَعْبُدُونَ مِنْ دُونِ اللّٰهِ وَلٰكِنْ اَعْبُدُ اللّٰهَ الَّذ۪ي يَتَوَفّٰيكُمْۚ وَاُمِرْتُ اَنْ اَكُونَ مِنَ الْمُؤْمِن۪ينَۙ (١٠٤)
104. Эй Муҳаммад, уларга: “Эй одамлар, агар менинг ҳақ динимдан шубҳада бўлсангиз, бас, билиб қўйингки, мен сизларнинг Аллоҳдан бошқа сиғинаётган бутларингизга сиғинмайман. Аксинча, мен сизларни вафот эттирадиган Зот бўлмиш Аллоҳга сиғинаман ҳамда мўминлардан бўлишимга буюрилганман”, – деб айтинг.
وَاَنْ اَقِمْ وَجْهَكَ لِلدّ۪ينِ حَن۪يفًاۚ وَلَا تَكُونَنَّ مِنَ الْمُشْرِك۪ينَ (١٠٥)
105. Шунингдек, юзингизни ҳаққа моил бўлган Ислом динида муқим тутинг, асло мушриклардан бўлманг, – деб буюрилганман.
وَلَا تَدْعُ مِنْ دُونِ اللّٰهِ مَا لَا يَنْفَعُكَ وَلَا يَضُرُّكَۚ فَاِنْ فَعَلْتَ فَاِنَّكَ اِذًا مِنَ الظَّالِم۪ينَ (١٠٦)
106. Аллоҳни қўйиб, сенга фойда ҳам, зарар ҳам етказа олмайдиган нарсаларга илтижо қилма. Агар бундай қилсанг, у ҳолда сен, албатта, золимлардан бўласан.
وَاِنْ يَمْسَسْكَ اللّٰهُ بِضُرٍّ فَلَا كَاشِفَ لَهُٓ اِلَّا هُوَۚ وَاِنْ يُرِدْكَ بِخَيْرٍ فَلَا رَٓادَّ لِفَضْلِه۪ۜ يُص۪يبُ بِه۪ مَنْ يَشَٓاءُ مِنْ عِبَادِه۪ۜ وَهُوَ الْغَفُورُ الرَّح۪يمُ (١٠٧)
107. Агар Аллоҳ сизга бирор зарар етказса, бас, Ўзидан бошқа уни кетказа оладиган куч йўқдир. Агар сизга бирор яхшилик етказишни истаса, Унинг фазлини қайтарувчи ҳеч қандай куч ҳам йўқдир. Аллоҳ Ўзи хоҳлаган бандаларига яхшиликни етказади. У гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
قُلْ يَٓا اَيُّهَا النَّاسُ قَدْ جَٓاءَكُمُ الْحَقُّ مِنْ رَبِّكُمْۚ فَمَنِ اهْتَدٰى فَاِنَّمَا يَهْتَد۪ي لِنَفْسِه۪ۚ وَمَنْ ضَلَّ فَاِنَّمَا يَضِلُّ عَلَيْهَاۚ وَمَٓا اَنَا۬ عَلَيْكُمْ بِوَك۪يلٍۜ (١٠٨)
108. Эй Муҳаммад, “Эй одамлар, чиндан ҳам сизларга Роббингиздан ҳақиқат бўлган Қуръон ва Пайғамбар келди. Бас, ким ҳидоят йўлида юрса, фақат ўз фойдасига юрган бўлади. Ким ҳидоят йўлидан адашса, фақат ўзининг зиёнига адашган бўлади. Мен сизларнинг устингизда вакил эмасман”, – деб айтинг.
وَاتَّبِعْ مَا يُوحٰٓى اِلَيْكَ وَاصْبِرْ حَتّٰى يَحْكُمَ اللّٰهُۚ وَهُوَ خَيْرُ الْحَاكِم۪ينَ (١٠٩)
109. Эй Расулим, сиз, фақат ўзингизга ваҳий қилинган нарсага эргашинг ва токи Аллоҳ ҳукм қилгунча сабр қилинг. Албатта, У ҳукм қилувчиларнинг энг яхшисидир.

