ТАҲРИМ СУРАСИ
Таҳрим сураси 12 оятдан иборат бўлиб, Мадинада нозил бўлган. Ушбу сурага исм бўлиб қолган “таҳрим” сўзининг маъноси “ҳаром қилиш”дир.
بِسْمِ اللّٰهِ الرَّحْمٰنِ الرَّح۪يمِ
РАҲМОН ВА РАҲИМ БЎЛГАН АЛЛОҲ НОМИ БИЛАН
يَٓا اَيُّهَا النَّبِيُّ لِمَ تُحَرِّمُ مَٓا اَحَلَّ اللّٰهُ لَكَۚ تَبْتَغ۪ي مَرْضَاتَ اَزْوَاجِكَۜ وَاللّٰهُ غَفُورٌ رَح۪يمٌ (١)
1. Эй сиз Пайғамбар, нега хотинларингизнинг розилигини истаб, Аллоҳ сиз учун ҳалол қилган нарсани ҳаром қилиб оляпсиз. Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
Изоҳ: “Саҳиҳ ул-Бухорий”ида келтирилишича Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи васаллам бир куни Зайнаб бинт Жаҳш исмли хотинлари ҳузурида асал истеъмол қилиб бироз қолиб кетадилар. Буни пайқаган бошқа хотинлари Ойша ва Ҳафса оналаримизнинг рашклари келиб, ўзаро келишиб оладилар ҳамда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам чиқишлари билан: “Оғзингиздан бадбўй ҳид келмоқда, нима едингиз?” дейдилар. Бадбўй ҳидни ёқтирмайдиган Пайғамбар алайҳиссалом бироз қизишиб: “Асал егандим” – деб, бундан кейин асал емасликка қасамёд қиладилар.
قَدْ فَرَضَ اللّٰهُ لَكُمْ تَحِلَّةَ اَيْمَانِكُمْۚ وَاللّٰهُ مَوْلٰيكُمْۚ وَهُوَ الْعَل۪يمُ الْحَك۪يمُ (٢)
2. Дарвоқе, Аллоҳ сизлар учун маълум миқдорда каффорат тўлаб қасамларингиздан қутулиб чиқишни буюрган. Аллоҳ сизларнинг Хожангиздир. Аллоҳ ҳамма нарсани билиб турувчи – Аълим ва ҳикмат эгаси бўлган – Ҳаким Зотдир.
Изоҳ: Оятда Аллоҳ таоло Пайғамбаримизни ва у зотнинг барча умматларини ноўрин ичилган қасамларидан каффорат тўлаб қутулишга буюради.
وَاِذْ اَسَرَّ النَّبِيُّ اِلٰى بَعْضِ اَزْوَاجِه۪ حَد۪يثًاۚ فَلَمَّا نَبَّاَتْ بِه۪ وَاَظْهَرَهُ اللّٰهُ عَلَيْهِ عَرَّفَ بَعْضَهُ وَاَعْرَضَ عَنْ بَعْضٍۚ فَلَمَّا نَبَّاَهَا بِه۪ قَالَتْ مَنْ اَنْبَاَكَ هٰذَاۜ قَالَ نَبَّاَنِيَ الْعَل۪يمُ الْخَب۪يرُ (٣)
3. Пайғамбар хотинларидан бири Ҳафсага чўриси Мориянинг талоғи ҳақидаги бир гапни хуфёна айтганини эсланг. Бас, қачонки, Ҳафса у сир ҳақида Оишага хабар бергач, Аллоҳ Пайғамбарни бундан воқиф қилди ва у Ҳафсага ўзи билган нарсанинг баъзисини билдирди ва баъзисидан воз кечди. Бас, қачонки, Пайғамбар Ҳафсага хабарни айтгач, у: “Ким сизга бу хабарни берди?” – деди. Шунда пайғамбар: “Менга барча нарсани билувчи – Аълим ва ҳамма нарсадан хабардор бўлган – Хобир Зот хабар берди”, – деди.
اِنْ تَتُوبَٓا اِلَى اللّٰهِ فَقَدْ صَغَتْ قُلُوبُكُمَاۚ وَاِنْ تَظَاهَرَا عَلَيْهِ فَاِنَّ اللّٰهَ هُوَ مَوْلٰيهُ وَجِبْر۪يلُ وَصَالِحُ الْمُؤْمِن۪ينَۚ وَالْمَلٰٓئِكَةُ بَعْدَ ذٰلِكَ ظَه۪يرٌ (٤)
4. Эй Ҳафса ва Оиша, агар сизлар бу қилмишларингиз учун Аллоҳга тавба қилсангизлар ўзларингиз учун яхшидир. Чунки дилларингиз бироз ҳақ йўлдан тойиб кетди. Агар сизлар Пайғамбарнинг зарарига ҳамкорлик қилсангизлар, у ҳолда, шубҳасиз, Аллоҳнинг Ўзи ҳам, Жаброил ҳам, солиҳ мўминлар ҳам унинг ҳимоячисидир. Яна, булардан кейин фаришталар ҳам Пайғамбарга ёрдамчидир.
عَسٰى رَبُّهُٓ اِنْ طَلَّقَكُنَّ اَنْ يُبْدِلَهُٓ اَزْوَاجًا خَيْرًا مِنْكُنَّ مُسْلِمَاتٍ مُؤْمِنَاتٍ قَانِتَاتٍ تَٓائِبَاتٍ عَابِدَاتٍ سَٓائِحَاتٍ ثَيِّبَاتٍ وَاَبْكَارًا (٥)
5. Унинг Роббиси агар у сизларни талоқ қилса унга сизлардан яхшироқ жуфтларни муслима, мўмина Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига итоат қилувчи, тавба қилувчи, ибодат қилувчи, мудом Аллоҳнинг йўлида юрувчи жувон ва қизларни алмаштириб бериши мумкин.
يَٓا اَيُّهَا الَّذ۪ينَ اٰمَنُوا قُٓوا اَنْفُسَكُمْ وَاَهْل۪يكُمْ نَارًا وَقُودُهَا النَّاسُ وَالْحِجَارَةُ عَلَيْهَا مَلٰٓئِكَةٌ غِلَاظٌ شِدَادٌ لَا يَعْصُونَ اللّٰهَ مَٓا اَمَرَهُمْ وَيَفْعَلُونَ مَا يُؤْمَرُونَ (٦)
6. Эй иймон келтирганлар, ўзларингизни ва оила аъзоларингизни ёқилғиси одамлар ва тошлар бўлган дўзахдан сақланглар. У ерда қаттиққўл ва дарғазаб, Аллоҳ буюрган нарсага осийлик қилмайдиган, фақат буюрилган ишни қиладиган фаришталар турадилар.
يَٓا اَيُّهَا الَّذ۪ينَ كَفَرُوا لَا تَعْتَذِرُوا الْيَوْمَۜ اِنَّمَا تُجْزَوْنَ مَا كُنْتُمْ تَعْمَلُونَ۟ (٧)
7. Эй куфр келтирган кимсалар, Бугунги кунда узр айтмай қўя қолинглар. Сизлар фақат ўзларингиз қилиб ўтган амалларингиз сабабли жазоланяпсиз.
يَٓا اَيُّهَا الَّذ۪ينَ اٰمَنُوا تُوبُٓوا اِلَى اللّٰهِ تَوْبَةً نَصُوحًاۜ عَسٰى رَبُّكُمْ اَنْ يُكَفِّرَ عَنْكُمْ سَيِّـَٔاتِكُمْ وَيُدْخِلَكُمْ جَنَّاتٍ تَجْر۪ي مِنْ تَحْتِهَا الْاَنْهَارُۙ يَوْمَ لَا يُخْزِي اللّٰهُ النَّبِيَّ وَالَّذ۪ينَ اٰمَنُوا مَعَهُۚ نُورُهُمْ يَسْعٰى بَيْنَ اَيْد۪يهِمْ وَبِاَيْمَانِهِمْ يَقُولُونَ رَبَّنَٓا اَتْمِمْ لَنَا نُورَنَا وَاغْفِرْ لَنَاۚ اِنَّكَ عَلٰى كُلِّ شَيْءٍ قَد۪يرٌ (٨)
8. Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга холис тавба қилинглар, шоядки, Роббингиз ёмонликларингизни ўчириб, сизларни тагидан анҳорлар оқиб турадиган жаннатларга киритса! У кунда Аллоҳ пайғамбарни ва у билан бирга иймон келтирганларни шарманда қилмайди. Уларнинг нурлари олдиларида ва ўнг томонларида юради. Улар: “Эй Роббимиз, Ўзинг бизларга нуримизни батамом қилиб бергин ва бизларни мағфират қилгин. Албатта, Сен ҳар нарсага қодирдирсан”, – дейдилар.
يَٓا اَيُّهَا النَّبِيُّ جَاهِدِ الْكُفَّارَ وَالْمُنَافِق۪ينَ وَاغْلُظْ عَلَيْهِمْۜ وَمَأْوٰيهُمْ جَهَنَّمُۜ وَبِئْسَ الْمَص۪يرُ (٩)
9. Эй Пайғамбар, кофир ва мунофиқларга қарши курашинг ва уларга қаттиқ туринг. Уларнинг жойлари жаҳаннамдир. У қандай ёмон борар жой!
ضَرَبَ اللّٰهُ مَثَلًا لِلَّذ۪ينَ كَفَرُوا امْرَاَتَ نُوحٍ وَامْرَاَتَ لُوطٍۜ كَانَتَا تَحْتَ عَبْدَيْنِ مِنْ عِبَادِنَا صَالِحَيْنِ فَخَانَتَاهُمَا فَلَمْ يُغْنِيَا عَنْهُمَا مِنَ اللّٰهِ شَيْـًٔا وَق۪يلَ ادْخُلَا النَّارَ مَعَ الدَّاخِل۪ينَ (١٠)
10. Аллоҳ куфр келтирган кимсалар ҳақида Нуҳ пайғамбарнинг хотини ва Лут пайғамбарнинг хотинини мисол келтирди. У икки аёл ҳам Бизнинг бандаларимиздан икки солиҳ банданинг қўл остида эдилар. Бас, у аёллар уларга хиёнат қилдилар. Нуҳ ва Лут Аллоҳнинг азобидан бирор нарсани у иккисидан қайтара олмадилар. Уларга: “Дўзахга кирувчилар билан бирга унга киринглар!” – дейилди.
Изоҳ: Шундай улуғ пайғамбарлар билан бирга турмуш қуриб, доимо ҳамсуҳбат бўлишларига қарамай уларнинг хотинлари ёвузликларича қолдилар ва Аллоҳнинг қаҳрига дучор бўлдилар.
وَضَرَبَ اللّٰهُ مَثَلًا لِلَّذ۪ينَ اٰمَنُوا امْرَاَتَ فِرْعَوْنَۢ اِذْ قَالَتْ رَبِّ ابْنِ ل۪ي عِنْدَكَ بَيْتًا فِي الْجَنَّةِ وَنَجِّن۪ي مِنْ فِرْعَوْنَ وَعَمَلِه۪ وَنَجِّن۪ي مِنَ الْقَوْمِ الظَّالِم۪ينَۙ (١١)
11. Аллоҳ иймон келтирган кимсалар ҳақида фиръавннинг хотинини мисол келтирди. Ўшанда у: “Эй Роббим, Ўзинг мен учун ҳузурингдаги жаннатда бир уй бино қилгин, менга фиръавн ва унинг қилмишидан нажот бергин. Мени золимлар қавмидан халос қилгин!” – деди.
وَمَرْيَمَ ابْنَتَ عِمْرٰنَ الَّت۪ٓي اَحْصَنَتْ فَرْجَهَا فَنَفَخْنَا ف۪يهِ مِنْ رُوحِنَا وَصَدَّقَتْ بِكَلِمَاتِ رَبِّهَا وَكُتُبِه۪ وَكَانَتْ مِنَ الْقَانِت۪ينَ (١٢)
12. Яна номусини пок сақлаган Имрон қизи Марямни ҳам мисол келтирди. Бас, Биз Ўз руҳимиздан унга пуфладик ва у Исога ҳомиладор бўлди. У Парвордигорининг сўзларини ва китобларини тасдиқ қилди ҳамда Аллоҳнинг амрига итоат қилувчилардан бўлди.

